Амалдаги қонунчиликдан кўчирмалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси 141


Download 91.67 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana28.01.2023
Hajmi91.67 Kb.
#1135427
TuriКодекс
  1   2   3   4
Bog'liq
правила подсудностиУзб



СУДЛОВГА ТААЛЛУҚЛИЛИК ҚОИДАЛАРИ 
(амалдаги қонунчиликдан кўчирмалар) 
 
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик процессуал кодекси 
 
141-
модда. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судининг судловига тааллуқли ишлар 
Судларга тааллуқли фуқаролик ишлари фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларида 
кўрилади, қонунда бундай ишларни кўриш бошқа судлар ваколатига берилган ҳоллар бундан мустасно. 
142-
модда. Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судининг, фуқаролик 
ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг судловига тааллуқли ишлар 
Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар судлари қонунда ўз ваколатларига берилган фуқаролик ишларини, шунингдек алоҳида ҳолатларни 
ҳисобга олиб ҳар қандай фуқаролик ишини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳудудидаги 
фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг иш 
юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа тегишли судга ўтказишга ҳақли. 
144-
модда. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тааллуқли ишлар 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди қонунда ўз ваколатига берилган фуқаролик ишларини кўриб чиқади, 
шунингдек алоҳида ҳолатларни ҳисобга олиб, ҳар қандай фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикасининг исталган 
судидан олиб, биринчи инстанция суди сифатида ўзининг юритишига қабул қилиб олишга ёки бир суддан бошқа 
тегишли судга ўтказишга ҳақли. 
145-
модда. Судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари  
Аризалар жавобгар доимий яшаб турган ёки доимий машғул бўлган жойдаги судга берилади. 
Ташкилотларга нисбатан ариза уларнинг органлари жойлашган ҳудуддаги судга берилади. 

Download 91.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling