Дустлик фукаролик ишлари буйича туманлараро суди раиси


Download 423.77 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi423.77 Kb.
#1151409
Bog'liq
прокуратура Жабборов Хусан




O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
PROKURATURASI
JIZZAX VILOYAT
ZAFAROBOD TUMAN
PROKURATURASI
130700, Zafarobod shaharchasi, shifokor ko’chasi
2022 йил « ” феврал
24/ / 22


Жавобгар

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига

Даъвогар: Зафаробод туман прокурори «Агробанк» АТБ манфаатини кўзлаб


Зафаробод шахарчаси
Мустакиллик кўчаси 2 уй
Х/р: 16103000900000134001,
МФО 00134, ИНН: 201455298


Фуқаро Жабборов Хусан Омондуллаевич
31.05.1975 йилда Зафаробод туманида
туғилган
Паспорт серияси АВ № 2315810
17.12.2015 йилда Жиззах вилояти Зафаробод тумани ИИБ томонидан берилган.
Манзили: Жиззах вилояти Зафаробод тумани Ёрқин ШФЙ Жомбой кўчаси 1- уйда яшайди
Иш жойи: вақтинча ишсиз








Д А Ъ В О А Р И З А С И
(қарздорликни ундириш ҳақида)

“Агробанк” АТБ Зафаробод филиали (кейинги ўринларда банк) ва фуқаро Жабборов Хусан Омондуллаевич (кейинги ўринларда жавобгар)ўртасида 2019 йил 08 майда кредит шартномаси тузилган.


Мазкур кредит шартномасининг 1.1-бандига кўра 15 000 000 сўм миқдорида банк томонидан кредит ажратилган. Шунингдек, қарздор кредитни шартноманинг 3.5-бандида кўрсатилган график асосида 2022 йил 08 майгача қайтариши шартлиги белгиланган.
Шартномага кўра кредит қўйчиликни ривожлантириш учун ажратилиб, кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси - йиллик 8 фоиз қилиб белгиланган.
Кредит шартноманинг 3.5-бандига асосан қарздор кредит суммасини хар ойининг 15 санасигача, кредит учун хисобланган фоизлари билан тўлаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинмоқда.
Банк томонидан жавобгарга кредит ва унга ҳисобланган фоизларни қайтаришни талаб қилиб ёзма равишда мурожаат қилинган бўлсада, аммо жавобгар томонидан қарздорликни сўндириш чоралари кўрилмаган.
Бугунги кунга қадар жавобгар томонидан кредит шартномасининг шартлари қўпол тарзда бузилиб, шартномада белгиланган кредит бўйича асосий ва фоиздан қарздорлик сўндирилмаган.
ЎзР Фуқаролик кодексининг 736-моддаси 2-қисмига биноан, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
2022 йил 14 феврал ҳолатига жавобгарнинг кредит шартномаси бўйича банк олдидаги кредит бўйича асосий қарздорлик суммаси 4 529 000 сўм, (график бўйича қарздорлик 737 000 сўм) кредит бўйича ҳисобланган фоиз суммаси 100 000 сўм, жами 4 629 000 сўмни ташкил қилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 41-моддаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 736, 293-моддаларига асосан


С Ў Р А Й М И З:

- Жавобгар фуқаро Жабборов Хусан Омондуллаевич ҳисобидан даъвогар “Агробанк” АТБ фойдасига кредит асосий қарз 4 529 000 сўм, кредит бўйича ҳисобланган фоиз суммаси 100 000 сўм, жами 4 629 000 сўмни, 18 900 сўм суд почта харажатини ундиришингизни.


- суд мажлисини прокуратура вакили иштирокисиз банк вакили иштирокида кўриб чиқишингизни.
Илова: ариза, кредит шартнома, банк ишончномаси, қарздорга юборилган талабнома, паспорт нусхаси, почта харажати тўланганлиги квитанцияси, қарздорлиги тўғрисида маълумотнома.


Зафаробод туман прокурори
адлия маслахатчиси: Д.Бойназаров
Download 423.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling