Амалий иш №3 Оммавий хизмат кўрсатиш тизимининг параметрларини оптималлаш Оптимизацияловчи тажрибалар


Download 0.63 Mb.
bet1/4
Sana13.10.2020
Hajmi0.63 Mb.
#133477
  1   2   3   4
Bog'liq
Амалий иш №3


АМАЛИЙ ИШ №3

Оммавий хизмат кўрсатиш тизимининг параметрларини оптималлаш
Оптимизацияловчи тажрибалар. Миқдорий таҳлил масалаларини (мисол учун тизимнинг самарадорлиги кўрсаткичларини) ечиш учун фойдаланилади.

Факторлар ечимларининг муқобил қийматлари вариантини топиш имитацион моделлаштиришнинг тескари жараёни дейилади. Тескари жараён мавжуд ечимлар орасида тизимнинг максимал самарадорлигини таъминловчи ечимларини кўрсатиш масалаларига жавоб беради.

Тескари масалани ечиш учун тўғри топшириқ бир неча марта ҳисобланади. Ечимлар вариантлари сони катта бўлмаган ҳолларда тескари жараён барча ечимларни оддий “қўйиб кўриш” усулидан фойдаланган ҳолда қўйиб, уларни оптимал ечимни топиш учун ўзаро солиштиради.

Агар барча ечимларни қўйиб кўриш имконияти мавжуд бўлмаса, у ҳолда эвристикани қўллаш орқали танлашга асосланган усуллар қўлланилади. Бунда оптимал ёки оптимал ечимга яқин бўлган ечимлар кетма-кет амалга оширилувчи бир неча қадамлардан сўнг топилади (Тўғри топшириқнинг ечимини топиш ва ҳар бир кириш параметри учун чиқувчи натижалар вектори ҳосил қилинади). Тўғри танланган эвристика тажрибани ҳар қадамда оптимал ечимга яқинлаштириб келади.

Чиқиш натижалари кўрсаткичларини қайд қилиш блоки сифатида ва оптимизацияга янада эришиш учун фойдаланувчи исталган ташқи оптимизаторни ёки пакет таркибидаги OptQuest оптимизациялаш дастуридан фойдаланиши мумкин (1.7-расм).

OptQuest оптимизатори қидиришнинг метаевристик сочилиши (scatter search) дан ва “tabu” қидириш услуби (tabu search) дан фойдаланади. Ҳозирги кунда ушбу оптимизатор профессионал оптимизациялаш пакетлари орасида мураккаб оптимизациялаш масалаларини ечишда энг яхшиларидан бири ҳисобланади [2].



1.7-расм. OptQuest оптимизациялаш дастури функционал схемаси

OptQuest тўғридан-тўғри моделни ишлаб чиқиш муҳитида ишга туширилади. Оптимизацияни созлаш учун AnyLogicда қуйидагиларни амалга ошириш лозим.


  1. Ишлаб чиқилган модел учун оптимизациялаш тажрибасини яратиш;

  2. Оптимизациялаш параметрлари ва уларнинг ўзгариш оралиғини киритиш;

  3. Ҳар бир ишга туширишдан сўнг моделлаштиришни тўхтатиш шартини киритиш. Бу вақт бўйича тўхтатиш ёки модел ўзгарувчилари қийматларига қўйилган шартлар орқали амалга оширилиши мумкин;

  4. Мўлжалдаги, яъни тизим реакцияси ўрганиладиган функцияни киритиш;

  5. Ҳар бир ишга тушириш якунида кутувчи вектор қийматининг мослиги аниқланадиган чекловларни танлаш;

  6. Тажрибани тўхтатиш шартини киритиш.

Модел юкланганидан сўнг оптимизациялаш тажрибаси берилган функцияга асосан минимал ёки максимал бўлган муқобил кирувчи параметрларни танлайди.

Оммавий хизмат кўрсатиш тизимида буюртмаларни (пакетларни) кечикиш (задержка) вақтини минималлаштириш катт а ахамиятга эга.



Ушбу масалани математик кўриниши:





(1)


(2)


tз – буюртамни i-чи қурилмада (серверда) ўртача кечикиш вақти;

Vii- серверни ишлаш тезлиги;



V– серверларни умумий ишлаш тезлиги.


Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling