Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари Ш. А. Эгамбердиева, М. Ю. Тухтарова ва Х. А. Асқаровларнинг 022 йил сентябрдаги аризасида келтирилган масалаларни


Download 17.74 Kb.
Sana25.02.2023
Hajmi17.74 Kb.
#1230511
Bog'liq
Ходимларни шахсан Ўрганиш юзасидан Маълумот12.09.2022


Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари Ш.А.Эгамбердиева, М.Ю.Тухтарова ва Х.А.Асқаровларнинг 2022 йил 5 сентябрдаги аризасида келтирилган масалаларни
ўрганиш бўйича
МАЪЛУМОТ


2022 йил 13 сентябрь Андижон шаҳар

Ўзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2022 йил 7 сентябрдаги 02-1858 – сон хатига асосан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти профессор-ўқитувчилари Ш.А.Эгамбердиева, М.Ю.Тухтарова ва Х.А.Асқаровларнинг 2022 йил 5 сентябрдаги аризасида келтирилган масалалар бўйича 2022 йил 12 сентябрь куни Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтига бориб ўрганиш амалга оширилди. Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди:


“Институтда кафедраларга профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилиш юзасидан хужжатларини қабул қилиш, ўрганиб чиқиш бўйича ички танлов комиссиясини тузиш тўғрисида” институт ректорининг 2022 йил 12 августда №248/кб сонли буйруғи чиқарилган. Комиссия таркибига қуйидагилар киритилган: Комиссия раиси – ўқув бўлими бошлиғи Д.Юлдашева, раис ўринбосарлари - Жамоатчилик кенгаши раиси Б.Қодиров, Факультет декани Б.Мамаев, Кафедра мудирлари А.Хакимов ва Ш.Эгамбердиева, Коррупцияга қарши кураш “Комплаенс назорат” бўлими бош мутахассиси Ш.Боймирзаев, Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори бошлиғи З.Иминов, Таълим сифатини назорат қилиш бўлими услубчиси Я.Мамасолиев, Институт Касаба уюшмаси раиси А.Максимова, Кадрлар бўлими бошлиғи Т.Абдурахимовалар. Ушбу комиссия аъзоларини 12 сентябрь кунги ўрганиш жараёнига таклиф қилиб, улар билан ҳамкорликда иш олиб борилди.
Комиссия таркиби томонидан профессор-ўқитувчилар сухбатдан ўтказилган ва ишга қабул қилиш бўйича тавсиялар берилган. Лекин, профессор-ўиқитувчиларни сухбат натижаларини баҳолаш ишлари тўлиқ охиригича етказилмаган ва ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилиб тасдиқланмаган.
Амалий математика ва инфоматика кафедрасида “Чизма геометрия” фанидан дарс бериб келаётган фан ўқитувчиси М.Тўхтарованинг мутахассислиги ўтаётган фанига мос эмас деб айтилиб, унга дарс соатлари тақсимланган. Лекин у институт реткорининг 2022 йил 29 январдаги №18/кб-сон буйруғи билан “Қайта тайёрлаш ва малака ошириш” курсларига жўнатилган ва тўрт ойлик кайта тайёрлаш курсида ўқиб, диплом олган.
Комиссия таркибига М.Тўхтарованинг қайта тайрёлаш курсини тугатганлик тўғрисидаги дипломи ишга қабул қилиш учун етарлича асос бўлиши ва мос фанлардан дарс бериш мумкинлиги тушинтирилди.
Шу кафедрада ишлаб келаётган фан ўқитувчиси Х.Асқаровнинг ҳам магистрлик мутахассислик дипломи ўрганиб чиқилди. Унга ҳам мутахассислигига мос фанлардан дарс бериш мумкинлиги тушинтирилди.
Ушбу ўрганиш ва тушинтириш ишлари натижасида Амалий математика ва информатика кафедраси ўқитувчилари М.Тухтарова ва Х.Асқаровларни кафедрада ўзларининг мутахассисликларига мос келувчи фанлардан дарс соатлари берилиши тавсия этилди.
Амалий математика ва информатика кафедраси ўқитувчилари М.Тухтарова ва Х.Асқаровларнинг тушинтириш хатлари олинди ва улар маълумотномага илова қилинади.


Таълим сифатини назорат қилиш
давлат инспекцияси Андижон вилояти
худудий бўлими бошлиғи: А.Тўйчиев


Андижон давлат тиббиёт институти
таълим сифатини назорат қилиш
бўлими бошлиғи: Х.Алиев


Маълумотнома билан танишдим,
Андижон иқтисодиёт ва қурилиш
институти ректори Н. Тўйчибоев
Download 17.74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling