Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Download 32 Kb.
Sana05.02.2023
Hajmi32 Kb.
#1167746
Bog'liq
Таъминот


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3269]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 11 июндаги 13/8-сон қарорига ИЛОВА
Аҳолига ипотека кредитлари ажратилишининг ҳадли шартлари тўғрисидаги
НИЗОМ
Ипотека (гаров) предметини баҳолашга қўйиладиган талаблар
Ипотека предметини баҳолаш Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Гаров қийматини ҳар уч йилда ёки кўчмас мулк бозорида жиддий ўзгаришлар юз берганда янгилаб туриш тавсия этилади.
Агар ипотека предмети банкнинг талабларига жавоб берса, ипотека кредитининг индивидуал параметрларини ҳисоблаш учун банк кредитни гаровга нисбатини белгилайди. Кредитни гаровга нисбатини ҳисоблаш учун ипотеканинг қиймати банк томонидан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботга мувофиқ (баҳоланган қиймат) ёки мулкни сотиб олиш шартномасида кўрсатилган нархга мувофиқ белгиланиши мумкин.
Кредитни гаровга нисбати коэффициенти кредит суммасининг кўчмас мулк гаров қийматининг нисбати орқали ҳисоб-китоб қилинади, бунда:
– кредит суммаси — ипотека кредитининг сўндирилмаган қолдиғи ва қарздор томонидан ишлатилмаган қисмини ўз ичига олади;
– кўчмас мулк гаров қиймати — келажакдаги йўқотишларни ўз ичига олган ҳолда бозор нархлари асосида шаклланган ва баҳолаш ташкилоти томонидан баҳоланган ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тартибда аниқланган кўчмас мулк нархидир.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.06.2020 й., 10/20/3269/1113-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Download 32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling