Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ахборот-ресурс марказида 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар


Download 98 Kb.
bet1/4
Sana09.06.2023
Hajmi98 Kb.
#1468347
  1   2   3   4
Bog'liq
QMMI


30.12.2017 йил ҳолатига
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ахборот-ресурс марказида 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар
Ҳ И С О Б О Т И
АРМ биносининг умумий майдони- 3054м2 ни, шундан АРМ майдони- 1470м2 ни ташкил этади. Ҳозирда АРМда 6 та шахобча фойдаланувчиларга хизмат кўрсатмоқда (асосий бинода- 2та, 1-ТТЖ, 2-ТТЖ, Нефть ва газ ҳамда Энергетика факультетлари биносида). АРМнинг моддий-техника жиҳозлар ва ускуналар билан таъминланганлик даражаси қуйидагича:
Ахборот-ресурс марказида 78 та компьютер бўлиб, 75 тасидан фойдаланувчилар ва талабалар фойдаланади. Ахборот-ресурс марказидаги мавжуд компьютерларнинг 75 таси институт локал тармоғига, Интернет ва “ZiyoNET ” ахборот тизимига уланган ва фойдаланувчиларнинг бевосита ахборот олишга бўлган эҳтиёжларини қондиришда хизмат қилмоқда. Бундан ташқари 6 та сканер, 2 та принтер, 3 та нусха кўчирувчи аппарат (ксерокопия)лар мавжуд. АРМда корпоратив тармоқ мавжуд.
АРМ АРМАТ дастури билан таъминланган ва бу дастурдан АРМ ходимлари ўз иш жараёнларида фойдаланадилар. Институт Ахборот-ресурс марказида фондга келиб тушаётган адабиётлар тўғрисидаги библиографик маълумотларни 2013 йилдан бошлаб ARMAT тизимининг электрон каталог базасига киритиб борилган. Бугунги кунда электрон каталог базасидаги библиографик ёзувлар сони 8200 тадан ошган. ARMAT программасида АРМда мавжуд бўлган адабиётларнинг библиографик изоҳини, фанлар номи, муаллиф, китоб сарлавҳаси, нашриёт номи ва қидирув сўзлари бўйича маълумот олиш учун имкониятлар мавжуд. АРМда ташкил этилган "Медиатека" бурчагига институт кафедралари томонидан ўқитиладиган ҳар бир фан бўйича ўқув қўлланма ва дарсликларнинг электрон вариантлари СD-дискларда жойлаштирилган. АРМ "Медиатека" бурчагида 1338 та СD-дисклар мавжуд. Ҳозирги кунда ўқув электрон ресурсларининг сони 6000 нусхадан ортиқ. Вазирликнинг 2014 йил 25 сентябрдаги 87-04-1365-сонли хатига биноан “Info Media Tecnologies” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан бошқа ОТМларда мавжуд бўлмаган 373 номдаги 115710 бетдан иборат адабиётларимиз рақамлаштирилиб, дискларга кўчирилган ҳолда АРМга тақдим этилди.Тўлиқ матнли электрон адабиётлар сони 13800 тадан ошди, шу жумладан ARMAT ахборот тизимидагилари сони 8411 тани ташкил этди.
Ўқув режаларидаги гуманитар ва ижтимоий-иктисодий фанлар бўйича мустақилликдан аввал чоп этилган ўқув адабиётларидан фойдаланишни чеклаш, табиий ва махсус фанлар бўйича яратилган ўқув адабиётларидан фойдаланиш мумкинлигига эътибор қаратилган.
Электрон ўқув залида талабалар ва бошқа фойдаланувчилар учун институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган услубий қўлланмаларидан, маъруза матнларидан, электрон дарсликлардан электрон кўчирма олишга, Интернет маълумотлар базасидан ўзларини қизиқтирган маълумотларни олиб ўқув жараёнларида фойдаланишга, дискка, йиғма хотира (флешка)га ёзиб олишларига етарли шароит яратилган.
АРМнинг умумий китоб фонди ҳозирги кунда 15957 номдаги 165482 нусха адабиётлардан иборат (лотин имлосидаги адабиётлар сони 611 номдаги 13651 нусха). Шу жумладан, дарсликлар 4793 номдаги 55947 нусхани, ўқув қўлланмалар 6080 номдаги 67292 нусхани, бадиий адабиётлар 1406 номдаги 17680 нусхани ташкил этади.
30.12.2017 йил ҳолатига институт Ахборот-ресурс маркази фондига 27 номдаги 1017 нусха, жами 27 млн. 907 минг сўмлик адабиётлар харид қилинди: жумладан 8 номдаги 535 нусха ўқув қўлланмалар ва 16 номдаги 452 нусха бошқа адабиётлардир.
Ҳозирги кунда АРМга аъзо бўлган фойдаланувчилар 9427 нафарни ташкил этади, 6897 нафари талабалар, 616 нафар профессор-ўқитувчилар ва ходимлардир.
2017 йилда обуна учун сарфланган бюджет маблағлар ҳажми 60 млн. 962 минг сўмни, шу жумладан, АРМ ва шахобчалари учун 33 млн.996минг сўмни ташкил этади. АРМ фонди мамлакатимизда нашр этиладиган журналлар (жами 55 номда 102 нусха) ва газета (56 номда 105 нусха, шу жумладан хорижий газеталар 2 номда 4 нусха)ларга обуна ҳисобидан тўлдириб борилган.
2017 йил давомида хизмат кўрсатиш фаолиятидан ишлаб топилган 170000 (бир юз етмиш минг) сўм маблағ институт ҳисоб рақамига туширилди. АРМда пуллик хизмат кўрсатиш асосида институт ҳисоб рақамига маблағ туширишдан ташқари Марказ ишини юритиш ва фойдаланувчиларга нусха кўчириш бериш ва бошқа хизматлар учун қоғоз ва тонер краскалар билан ўзини таъминлашга эришилган. Бу маблағлар ҳисобидан ўқув залларидаги ва шахобчалардаги кўргазмаларнинг номлари баннер типида ёзувда бажарилиб, эстетик жиҳатидан чиройли ҳолга келтирилди, 2200 дан ортиқ адабиётларнинг йиртилган варақлари тикланиб, фондга қайтарилди. АРМдаги мавжуд техникаларнинг таъмирланиши, зарур канцелярия ашёлари билан таъминлашда ҳам ушбу маблағлардан фойдаланиб, бажарилган ишлар ўз вақтида ҳужжатлаштирилиб борилган
Марказнинг барча шахобчаларида доимий равишда Республика ҳаётининг муҳим воқеаларига, машҳур адибларнинг туғилган кун саналарига бағишланган кўргазмалар, ўқув залларида янги олинаётган адабиётларнинг, профессор-ўқитувчилар томонидан яратилаётган ўқув адабиётлариниг 35 дан ортиқ номдаги кўргазмалари ташкил этилди ва улар мунтазам янгиланиб борилмоқда. Факультетлар ва кафедралар билан бевосита АРМ бошчилигида ўтказилган тадбирларда 500га яқин фойдаланувчилар иштирок этдилар.
Жумладан,

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling