Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти Ахборот-ресурс марказида 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар


Download 98 Kb.
bet2/4
Sana09.06.2023
Hajmi98 Kb.
#1468347
1   2   3   4
Bog'liq
QMMI

10 январь куни Ахборот-ресурс маркази 1-ўқув залида 14 январь Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Юртимизнинг посбонлари” номли кеча ўтказилди.Унда Муҳандис техника факультетининг ООТ йўналишида таълим олувчи 57 нафар тлабалар иштирок этдилар. Қуролли кучлар сафида хизмат қилиб, эндиликда институтимизда таҳсил олаётган талабалар сўзга чиқиб, Ватан ҳимояси, халқимиз тинчлигини ва чегараларимизнинг дахлсизлигини сақлашда Армиямизнинг роли ҳақида тўхталиб ўтдилар.
7-8 февраль кунлари Ўзбек ва рус тиллари, Ўзбекистон тарихи кафедралари ва Ахборот-ресурс маркази ҳамкорлигида АРМнинг Нефь ва газ, Энергетика фаультетлари, 1-ТТЖ ва 2-ТТЖ биносида жойлашган шахобчаларида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг 576 йиллигига бағишланган “Шеърият мулкининг султони” номли адабий-мусиқий тадбирлар ўтказилди. Унда институтнинг “Камолот” ЁИҲ ташкилотининг фаоллари, факультетлар талабалари ҳамда талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалар ҳамда факультетлардаги кафедраларнинг 108 нафар талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар фаол иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ёш авлод қалбида китобга меҳр уйғотиш, комил инсонни тарбиялаш борасида муҳим қадам бўлди. Ушбу Фармойишни ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 20-23 февраль кунлари институтда “Китоб савдоси” ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада профессор-ўқитувчилар, ходимлар билан бир қаторда талабалар ҳам фаол иштирок этиб, арзонлаштирилган нархларда бадиий, ўқув ва бошқа адабиётларни харид қилдилар.
6 март куни 1-ТТЖда “Янги адабиётлар” тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда талабалар турар жойида истиқомат қилаётган талабалар, Ахборот-ресурс марказининг бўлим мудирлари ва кутубхоначилар иштирок этдилар. АРМ фондига янги сотиб олинган адабиётлар ҳақида батафсил айтилиб, улардан ташкил топган кўргазма намойиш қилинди. Ҳар бир фанга оид китоблар ҳақида алоҳида шарҳлар берилди. Энг қувонарли жиҳати адабиётларнинг аксар қисми лотин имлосида эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Download 98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling