№
|
|
Муддати
|
Бажарилган ишларнинг қисқача мазмуни
|
Масъул
|
1
|
Ҳафта боши сафланишини ўтказиш, йиғин ўтказиш, сардорлар кенгаши йиғилишини ўтказиш ва ҳафта давомида бажариладиган ишларни тақсимлаш
|
8-апрел
|
Мактабда жорий йилнинг 8-апрел куни 1-давра ўқувчилари ўртасида бадантарбия машғулотларини жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Ф.Джўрабоев томонидан ўқувчилар билан биргаликда амалга оширди. Душанба куни эрталабки сафланмада Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради ва байроғимиз кўтарилди. Маънавий-марифий ишлар бўйича директор ўринбосари О.Бакирова сўзга чиқиб, ўқувчи ёшларга одоб-аҳлоқ қоидалари ҳақида, кийиниш маданияти ҳақида, дарсларга мунтазам иштирок этиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари мақсадида турли спорт ва фан тўгаракларига қатнашиши ҳақида суҳбатлар ўтказилди. 1-давра ва 2-давра синфларида ўқувчилар давомати 97-98%га етди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
2
|
Бутунжахон саломатлик куни муносабати ташкил қилинган “Саломат бўлинг”деб номланган лойиҳани амалга ошириш ишларини мактабда тарғиб қилиш
|
8-апрел
|
7-апрел – Бутунжахон саломатлик куни муносабати билан ташкил қилинган “Саломат бўлинг” деб номланган лойиҳа бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Бу лойихада мактаб ёшлар етакчиси О.Бакирова, хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Рахмонова, мактаб ҳамшираси З.Ахмаджонова томонларидан амалга оширилди. Бунга кўра ўқувчиларнинг соғлигига катта эътибор қаратиш кўзда тутилган. Ўқувчиларимиз туманда бўлиб ўтган марафонда қатнашдилар.
|
Ёшлар етакчиси, мактаб ҳамшираси, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
|
3
|
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан “Биз Темур авлодимиз” деб номланган тадбир кечасини ўтказиш
|
9-апрел
|
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683йиллиги муносабати билан “Биз Темур Авлодимиз” деб номланган тадбир кечаси ўткизилди. Бу тадбирда 5-6-7-синф ўқувчилари фаол қатнашди.
|
Ёшлар етакчиси, тарих фани ўқитувчиси
|
4
|
Ўқувчилар ўртасида “Ёш шахматчи” шиори остида шахмат мусобақасини ўтказиш
|
10-апрел
|
10-апрел куни юқори синф ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ўқитувчиси Ф.Джўрабоев томонидан “Ёш шахматчи” шиори остида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада 9-“А”синф ўқувчиси М.Ахрординов 1-ўринни, 9-“А”синф ўқувчиси З.Рахматова 2-ўринни, 10-“А”синф ўқувчиси Т.Қадирқулов 3-ўринни эгаллади.
|
Ёшлар етакчиси, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
|
5
|
Ташкилий масалалар
|
Ҳафта давомида
|
Хафта давомида ўқувчиларнинг давомати, уларнинг формаси, дарсликлари, дарсларда мунтазам равишда фаол қатнашишини назорат қилинди. Дарсга доимий равишда кеч қоладиган ва дарс қолдирадиган ўқувчилар билан алохида шуғулланилди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
6
|
Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” шиори остида профилактика кунини ўтказиш
|
11-апрел
|
Пайшанба профилактика куни муносабати билан 11-апрел куни ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида “Менинг мактабимда жиноятчилик бўлмаслиги керак” мавзусида юқори синф ўқувчилари ўртасида давра сухбатлари ўтказилди. Бунда Асака туман вояга етмаганлар бўйича махсус комиссия котиби А.Мухаммадзокиров, мактабнинг ММИБДЎ А.Абдулбоқиев, Беруний МФЙ раиси Л.Ходжаева, Беруний МФЙ инспектори Б.Рахимов, ёшлар етакчиси О.Бакирова, амалиётчи психолог М.Мирзакаримовалар қатнашдилар.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
7
|
Юқори синф ўқувчилари ўртасида танлов ўтказиш
|
12-апрел
|
Ёшлар туризмини ривожлантириш мақсадида Халқаро ёдгорликлар ва тарихий қадамжолар кунида вилоятда кўзга кўринган тарихий ва маданий жойларга уюштириладиган саёхатда ўқувчиларнинг қатнашиши учун махсус танлов ўтказиш
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ, тарих фани ўқитувчиси
|
8
|
Мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 5та мухим ташаббусини мактабда тарғиб қилиш
|
|
Мухтарам президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та мухим ташаббусини мактабда тарғиб қилиш учун ММИБДЎ А.Абдулбоқиев ва Ёшлар етакчиси О.Бакирова томонларидан ҳафталик графиги тузилди. Бунга кўра бу ташаббуснинг йўналишлари бўйича ҳафтанинг хар кунига тўгараклар белгиланди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
9
|
Тўгарак ишларини назорат қилиш
|
Ҳафтанинг хар шанба кунлари
|
Фан ўқитувчиларини ҳафта давомида тўгаракларини ўз вақтида бажарганини ва тўгаракларга ўқувчилар фаол қатнашаётганини назорат қилинди.
|
Ёшлар етакчиси, ММИБДЎ
|
10
|
Ҳафтанинг якуний топшириқларини бажариш
|
13-апрел
|
Шанба соғломлаштириш куни муносабати билан ўқувчилар ўртасида баскетбол мусобақаси ўтказилди.Ҳафталик бажарилган ишлар юзасидан туман кенгашига ҳисобот тақдим этилди.
|
Ёшлар етакчиси, жисмоний тарбия фани ўқитувчиси
|