Аёлларга оид энг зарур фиқҲий масалалар
Download 0.58 Mb. Pdf ko'rish
|
Ayollarga oid eng zarur fiqhiy masalalar [@kitob n 230121 143553
Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар www.ziyouz.com kutubxonasi 1 АЁЛЛАРГА ОИД ЭНГ ЗАРУР ФИҚҲИЙ МАСАЛАЛАР Тошкент «Мовароуннаҳр» 2004 Ушбу китоб «Ҳидоят» журналининг 1999-2000 йиллардаги сонларида «Аёллар саҳифаси», «Хос фиқҳий масалалар» рукнлари остида эълон қилинган туркум мақолалар асосида нашрга тайёрланди. Мазкур китобда аёллар учун кундалик ҳаётда лозим бўлган муҳим шаръий масалалар ишончли манбалар асосида содда баён этилган. Китобда келтирилган маълумотлар, айни пайтда эркаклар учун ҳам ўта муҳим, оила тинч- тотувлиги, фаровонлигининг пойдевори вазифасини ўтовчи маълумотлардир. Мутаржим: Йўлдош Эшбек Сўзбоши муаллифи: Анвар Турсун Муҳаррир: Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон Масъул муҳаррирлар: Шуҳрат Исмоилов, Камолиддин Каримов, Абдуманнон Карим Тақризчи: Муҳаммад Шариф Жуман ФАЗИЛАТИ УЛУҒ КИТОБ Сир эмас, замонамизда оила, эр-хотин муносабатлари масаласи жамиятимизнинг энг оғриқпи, долзарб муаммоларидан бирига айланди. Ажрашишлар сони кўпайган, фарзандларнинг "тирик етим" қолиш ҳолатлари ҳамон оз эмас. Хонадонлар файзи, фарзандлар тарбиясига масъул, оила чароғбони бўлган аёллар бозор иқтисоди сабаб кўчага чиқиб, тижорат билан шуғуллана бошладилар. Бири муҳтожликдан шунга мажбур бўлса, бошқа бири ўткинчи ҳой-ҳаваслар, қаноатсизлик боис бу йўлга кираётгани аниқ. Бу борада эркакларнинг ҳамиятсизлиги ҳам катта сабаблардан биридир. Аммо буларнинг барчасидан ҳам таъсири кучли, оқибати жуда ёмон бўлган бошқа бир сабаб ҳам бор. У ҳам бўлса Аллоҳ таолога итоатсизлик, илмсизликдир. Эр ҳам, хотин ҳам ўзининг шаръий вазифаларини яхши билмайди, адо этмайди. Оқибатда оила аъзоларининг боши жанжалдан чиқмайди. Болалар тарбияси чала-ярим, қусурли бўлиб қолади. Улар бемеҳр, оқибатсиз бўлиб улғаядилар. Алҳамдулиллаҳ, кейинги йилларда ушбу масалаларни ўрганиш, салбий оқибатларининг олдини олиш ишларига эътибор кучайди. Турли йилларда "Мусулмон эрнинг аёли олдидаги вазифалари", "Мусулмон аёлнинг эри олдидаги вазифалари", "Аёлларга хос масалалар" каби китобларнинг нашр этилгани бизни қувонтиради. Бугун эса яна бир қувончли воқеа устидамиз: "'Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар" китоби босмадан чиқди. Бу китоб олдингиларидан бир неча жиҳати билан фарқланади. Аввало, китобнинг кенг қамровини таъкидламоқчиман. Мавзуга оид энг кичик, энг нозик масалалар ҳам эътибордан четда қолмаган. Мундарижага разм солган киши дарҳол бунга ишонч ҳосил қилади. Иккинчиси, китобнинг ишончлилиги масаласи. Деярли ҳар бир ҳукм мазҳабимизнинг энг машҳур фиқҳ китобларидан олингани аниқ кўрсатилган. Учинчиси, шуки, китобда бугунги турмушимизда урф бўлаётган айрим ҳолатларга тегишли Аёлларга оид энг зарур фиқҳий масалалар Download 0.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling