Асфальтбетон қоришмаларини ётқизишда хаво хароратининг таъсирини ўрганиш ва таҳлили
Download 246 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўзлар
- Ключевые слова
АСФАЛЬТБЕТОН ҚОРИШМАЛАРИНИ ЁТҚИЗИШДА ХАВО ХАРОРАТИНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛИ Йўл муҳандислиги кафедраси ассистенти Юсупов Жаҳонгир Марат ўғли, Жиззах Политехника институти, Ўзбекистон. (2-шўба. Тел: 90 538 37 27) Аннотация: Бугунги кунда асфальтбетон қопламаларни қуриш ва таъмирлаш учун замонавий технологиялар асосида ишлайдиган асфальт ёткизгичлардан фойдаланилиш ва асфальтбетон қоришмаларини ётқизиш жараёнининг асосий шартларидан бири хисобланиб, бу ҳаво ҳарорати, йўл тўшамаси асосининг талаб даражасида зичланганлиги, турғунлиги ва равонлигини белгилайди. Таянч сўзлар: умумфойдаланишдаги автомобиль йўллари, хаво харорати, ётқизиладиган полоса узунлиги, асфальтётқизгич, равонлик, қуриш, таъмирлаш. Аннотация: На сегодняшний день использование современных технологий строительства и ремонта асфальтобетонных покрытий является одним из основных условий применения асфальтоукладчиков и процесса укладки асфальтовых смесей, определяющих температуру воздуха, плотность, устойчивость и гладкость покрытия. Ключевые слова: дороги общего пользования, температура воздуха, длина полосы, асфальтоукладчик, ровность, строительство, ремонт. Abstract: Today, the use of modern technologies for the construction and repair of asphalt concrete pavements is one of the main conditions for the use of asphalt pavers and the process of laying asphalt mixtures, which determine the air temperature, density, stability and smoothness of the pavement. Key words: public roads, air temperature, strip length, asphalt paver, evenness, construction, repair. Ўзбекистон Республикаси йўл тармоғи иқтисодиѐтида автомобиль транспорти салмоқли ўринлардан бирини эгаллайди. Автомобиль йўлларини ўз вақтида қуриш, эксплуатация ва реконструкция қилиш йил давомида транспорт воситаларининг хавфсиз ва қулай ҳамда белгиланган тезликда ҳаракатланишини таъминлайди. Республикамиз бўйича барча турдаги транспортларда ташилаѐтган йўловчиларнинг 96,6% и, юкларнинг эса 81,3% и айнан автомобиль транспортлари ҳиссасига тўғри келганлиги сабабли йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантиришга эҳтиёж ва талаблар кескин ошиб бормоқда [1]. Ўзбекистондаги жами автомобиль йўллар тармоғи 209,5 минг км дан зиёд узунликда бўлиб, ундан 42869 километри–умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 141883 км – шаҳарлар ва бошқа аҳоли пункти кўчалари (ички хўжаликлараро, қишлоқ, шаҳар ва овулларнинг автомобиль йўллари), 24745 км эса - идоравий инспекторлик йўллари тармоғи ҳисобланади. Ўзбекистондаги жами автомобиль йўллар тармоғидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг қарийб 40-50 % қисми таъмирталаб, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пункти кўчаларининг эса 60-70 % қисми таъмирталаб аҳволда. Аксарият автомобиль йўллари якка ўққа тушадиган оғирлик 10 тонна ва 6 тонна билан қолиб кетганлиги сабабли, уларни 13 ва 10 тоннага ўтказиш, ҳамда ҳаракат жадаллигини ортиши ҳисобига реконструкция қилиш талаб этилади. Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш ишларига комплекс ѐндашиш асосида йўл хўжалигини бошқаришнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш, бу борада лойиҳалаштириш ва йўл-қурилиш ишлари сифатини ошириш имконини берадиган тўлақонли буюртмачи хизматини яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4954-сон 14.02.2017 йилги «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони қабул қилиниб, асфальтбетон қопламаларни қуриш ва таъмирлаш учун замонавий технологиялар асосида ишлайдиган асфальт ётқизгичлардан фойдаланилмоқда. Асфальтбетон қоришмани ётқизиш жараёнининг асосий шартларидан бири, бу ҳаво ҳарорати, йўл тўшамаси асосининг яхши зичланганлиги, турғунлиги ва равонлиги ҳисобланади. Агар асос яхши зичланмаган бўлса, асфальт ётқизувчи агрегат тортиш кучи етишмаслиги масаласи билан тўқнашади. Битта асфальт ётқизгич билан ишлаётганда, қоплама сифатли бўлиши учун асфальт ётқизгич йўлининг узунлигига эътибор қаратиш лозим. Асфальт ётқизгич битта тасмани ўтиб бўлгач, орқага буриб ёки орқага тисарилиб дастлабки ҳолатга қайтади ва ёнидаги тасмани ётқиза бошлайди. Янги тасма олдингисига нисбатан, унинг ҳарорати 70—80°С дан кам бўлмаган шароитда талаб даражасида ётқизилади. Иссик асфальтбетон қоришмасини ётқизиш тасманинг узунлиги ва ҳавонинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Шунинг учун асфальт ётқизгичнинг оптимал йўл узунлиги Јv ҳисобларига қараб танланади: (1) бу ерда То — қоришмани ётқизиш сонидаги харорати, °С; Тк — қўшни полосалар яхши ёпишишини таъминлайдиган харорат, °С; t — тасма тугагач, асфальт ётгизгич бурилиши учун кетган вақт,мин; Voc — қопламадан қоришманинг совиш тезлиш, °С/мин; V, асфальт ётқизгич ишчи юриш тезлиги, м/мин; V2 — унинг транспорт тезлиги, м/мин; Voc нинг қиймати қатлам қалинлиги, дастлабки зичлаш даражаси, қоришманинг технологик хусусиятлари, хаво харорати, шамол тезлигига боғлиқ ва зичланмаган қоришма учун 5—6 °С/ мин, зичлангани учун — 1,5 °С/мин га тенг. Download 246 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling