Қашқадарё вилоят Қамаши тумани Бердали мфй фуқароси Бекмуродов Ҳасан Боймуродович томонидан +998978034373 а р и з а ушбу аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен 2011 йилдан буён Бердали мфйда жойлашган «Мушкул ота»
Download 0.71 Mb.
|
маданий мерос
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бекмуродов Ҳасан Боймуродович 19.01.2023 йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТУРИЗМ ВА МАДАНИЙ МЕРОС ВАЗИРЛИГИ Қашқадарё вилоят Қамаши тумани Бердали МФЙ фуқароси Бекмуродов Ҳасан Боймуродович томонидан +998978034373 А Р И З А Ушбу аризамнинг мазмуни шундан иборатки, мен 2011 йилдан буён Бердали МФЙда жойлашган «Мушкул ота» мақбараси зиёратгоҳида жамоатчи инспектор бўлиб ишлаб келаман. 2011-2015 йилларда зиёратгоҳ Олтин мерос Халқаро Хайрия Жамғармаси ҳисобида бўлди. Мен ушбу ташкилот билан шартнома асосида фаолият кўрсатдим. 2015 йилдан кейин зиёратгоҳ Қашқадарё вилоят Маданий Мерос ҳисобига ўтди. Ҳозирги кунгача ушбу бошқарманинг «Мушкул ота» зиёратгоҳида жамоатчи инспектор бўлиб ишлаб келмоқдаман. Шу пайтгаача мени ишимдан шикоят ёки менга бирон бир огоҳлантириш бўлмаган. 7-8 йил мобайнида «Мушкул ота» зиёратгоҳида тушган эҳсон пулларини вилоят Маданий мерос бошқармаси ҳисоб рақамига тушириб келдим. 2022 йил 28 декабр куни Зиёратгоҳга Маданий Мерос ходимлари Ш.Теминова ва Ж.Йўлдошевлар келишди. Эҳсон қутисидаги пулларини санаганда 78 000 сўм чиқди ва зиёратчилар томонидан 17 та парранда жойида сўийб овқат тайёрлаб ейиш учун олиб келишган. Маданий Мерос бошқармаси ходимлари эса барча паррандаларни зиёратчиларга сўйиб бермаган ҳолда ҳар бирини 80 000 сўмдан нархлаб бозорга сотиб Маданий Мерос ҳисоб рақамига туширасан деб бўйруқ беришди. Бундан ташқари мен зиёратгоҳга тушган барча нарсалардан паррандалардан маҳалланинг шароити оғир бўлган фуқароларга эҳсон сифатида тарқатиб келаман. Мен маҳаллага жамоатчи инспектори ҳужжатларимни янгилаш мақсадида мурожаат қилиб учрадим. Бердали МФЙ фуқаролари бир овозда мени жамоатчи инспектор қилиб сайлашди. Бу тўғрисида маҳалланинг 01 сонли 2023 йил 10 январдаги йиғилиши баённомасида ёзилган МФЙ раиси Б.Шукуров томонидан менга тавсиянома ҳам берилди. Ушбу ҳужжатларни ҳам мен Қашқадарё вилоят Маданий Мерос бошқармаси О.Хамидовга топширдим. О.Хамидов ҳузурида йиғилишда менга бошлиқ нега паррандаларни пулини топширмадинг. Нимага зиёратда янги эҳсон қутиларни ўз ҳисобингдан ясаб қўймадинг деб дўқ –пўписа қилди. Ваҳоланки, мен имкониятим борича 3 та эҳсон қути ясаб қўйганман ва ўша куни 410 000 сўм пул маблағини тўлов сифатига банкка топширдим. Шундай бўлсада, О.Хамидов менга ени жамоатчи инспектор қилиб қўймайман. Маҳалла раиси сенинг ҳужжатларингни берган деб мени хонасидан ҳайдаб чиқарди. Вазирлар маҳкамасининг 30.03.2019 йилдаги 265 сонли қарорига кўра МФЙдан жамоатчи инспектори бўлиш истагини билдирган фуқаронинг ҳужжатлари Маданий Мерос бошлиғига келиб тушгандан сўнг, 10 кун ичида жамоатчи инспекторлик гувоҳномасини бериш кўрсатиб ўтилган. 265 сонли қароридан жамоатчи инспектор томонидан мажбурий тарзда ўз ҳисобидан эҳсон қутиларини ясаб қўйиш белгиланмаган. Мен «Мушкул ота» Зиёратгоҳига келган фуқароларга дуои-фотиха ўқиб, Оллоҳ буюрган расм -русумларни адо этаман. Сиздан илтимос, қонунчиликка қарши фаолият олиб бораётган Қашқадарё вилоят Маданий Мерос бошқармаси бошлиғи О.Хамидовни ушбу юқоридаги ходимларга нисбатан ноҳақ ҳаракатларини инобатга олиб, унга нисбатан қонуний чора кўришларингизни сўрайман. Бекмуродов Ҳасан Боймуродович 19.01.2023 йил Download 0.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling