Asia golden trand


Download 13.99 Kb.
Sana03.10.2023
Hajmi13.99 Kb.
#1691301
Bog'liq
ASIA GOLDEN TRAND (2)


ASIA GOLDEN TRAND” МЧЖнинг импорт махсулотларига нисбатан имтиёз қўлланиши тўғрисидаги аризасига
Тушунтириш хати
“ASIA GOLDEN TRAND” МЧЖ (кейинги ўринларда – МЧЖ) Давлат хизматлари маркази томонидан 2020 йил 20 январда маъсулияти чекланган шаклида рўйхатга олинган бўлиб, (манзил: Қашқадарё вилояти, Шaxpиcaбз шаaxap, Oқ capoй MФЙ Oқ Capoй кўчаси 1/A уй, СТИР: 307043234) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибига кирмаган тадбиркорлик субъекти ҳисобланади.
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасидан 2023 йил 27 апрелда 1710405/R-A3788934-сон билан рўйхатдан ўтган рейстр бўйича мулк эгаси ҳуқуқдаги улуши 100 фоиз Мурадов Худойберди Латифовичга тегишли ва ер участкаси доимий фойдаланиши белгиланган ва 5111952м. ер майдони мавжуд (илова қилинади).
Ушбу ер майдонида 2 қаватли савдо мажмуаси барпо этилиб, мазкур савдо мажмуасининг 2-қаватида болалар ўйингохи кўнгилочар маскани ташкил этилиши режалаштирилиб, бир нечта ўйин атракционлари харид қилинмоқда. Жумладан, электр бамперли автомобил, электр пол, бошқарув блоки, юмшоқ ўйин майдончаси ва кичик трамплин.
МЧЖ томонидан жорий йили август ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июндаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 45-сонли баёни билан тасдиқланган Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 апрелдаги ПҚ-212 сон қарори ва Ҳукумат комиссиясининг йиғилиш баёнларига киритилган истиқболсиз деб топилган лойиҳалар ўрнига янги истиқболли лойиҳаларининг Манзилли рўйхатига асосан «Ipoteka-bank» акциядорлик тижорат ипотека банки орқали кредит маблағлари жалб этилди.
Хитой Халқ Республикасидан харид қилинган болалар ўйингохи учун атракционларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 30 сентябрдаги ПФ-6318-сон “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ божхона божларини ундирилишида имтиёз қўлланилиши кўзда тутилмоқда.
Директор Х. Мурадов
Download 13.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling