Асосий фондлар тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Асосий фондларни бахолаш усуллари Асосий фондларнинг амортизацияси ва емирилиши
Download 46.78 Kb.
|
1 2
Bog'liq18-мавзу. Асосий фондлар статистикаси-маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг курсаткичлари
18-Мавзу: Асосий фондлар статистикаси Режа: Асосий фондлар тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Асосий фондларни бахолаш усуллари Асосий фондларнинг амортизацияси ва емирилиши Асосий фондлар холатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг курсаткичлари Хар қандай ишлаб чиқариш жараёни юзага келиши учун ишчи кучи билан бир қаторда ишлаб чиқариш воситалари хам талаб қилинади. Ишлаб чиқариш воситаларига ишлаб чиқариш фондларининг асосий ташкилий элементлари бўлган асосий хамда айланма фондлар киради. Асосий фондлар айланма фондлардан фарқли равишда ишлаб чиқариш жараёнида такроран иштирок этади, ўзининг ташқи кўринишини ишлаб чиқарилаётган махсулот қийматига аста-секин, амортизация ажратмалари кўринишида ўтказиб боради. Корхонанинг асосий фондларига: ишлаб чиқариш бинолари, иншоатлар, узатиш қурилмалари, ишчи машиналар, қувват берувчи машиналар, корхонанинг ички транспорт воситалари, ишлатилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлган инструментлар, ишлаб чиқариш инвентари ва бошқа асосий фондлар киради. Асосий фондлар статистикасининг асосий вазифаларига асосий фондларнинг хажмини аниқлаш ва таркибини ўрганиш; асосий фондларнинг динамикасини ўрганиш; уларнинг техникавий холатини тавсифлаш ва асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини аниқлаш масалалари киради. Асосий фондларни пул бирликларида хисобга олишда уларни бахолашнинг турли усулларидан фойдаланилади. Асосий фондларнинг ўзига хос тавсифига кўра уларни бахолаш, бахолашнинг ўтказилиш вақти хамда фондларнинг холатига кўра фарқланади. 2. Бахолашнинг ўтказилиш вақти белгисига кўра бахолаш икки турга бўлинади: -дастлабки бошланғич қийматига кўра бахолаш, яъни асосий фондлар тайёрланган вақтидаги қиймати; -қайтадан тикланган қиймат бўйича бахолаш, яъни асосий фондларнинг хозирги шарт-шароитлардаги қиймати. Асосий фондларнинг холатига боғлиқ холда уларни бахолашнинг икки тури мавжуд: -тўла қиймати бўйича бахолаш; -қолдиқ қиймати бўйича бахолаш. Демак, статистикада асосий фондларни бахолашнинг тўрт хил усули мавжуд. Дастлабки тўлиқ қиймат – машина ва дастгохларни сотиб олишга, уларни ташиш, ўрнатишга кетган харажатлар, модернизациялаш харажатлари, ишлаб чиқариш биноларини, иншоатларини қуришга, уларни кенгайтиришга кетган харажатлар қиймати. Емирилиш қийматини хисобга олган холдаги бошланғич қиймат (қолдиқ қиймат) – дастлабки тўлиқ қиймат билан емирилиш қиймати ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади. Тўлиқ қайта тикланган қиймат - қайта бахолаш ўтказилаётган вақтдаги шароитлар ва нарх-наволар бўйича машина ва дастгохларни сотиб олишга, уларни ташиш ва ўрнатишга, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоатларини қуришга кетадиган харажатлар. Емирилиш қийматини хисобга олган холдаги қайта тикланган қиймат - хозирги шарт-шароитлар ва нарх-наволар бўйича унинг емирилиш қийматини хам хисобга олган холдаги қиймат. Статистикада асосий фондларнинг аниқ бир вақтдаги қийматини бахолаш билан бир қаторда уларнинг ўртача йиллик қиймати хам бахоланади Асосий фондларнинг ўртача йиллик қиймати фондларнинг ой бошидаги қийматлари бўйича ўртача хронологик формуласида аниқланади. Асосий фондларнинг ўртача ойлик қиймати уларнинг ой бошидаги ва ой охиридаги қийматлари бўйича ўртача арифметик кўринишида аниқланади. Асосий фондлар ишлаб чиқариш жараёнида ишлатилиши натижасида аста-секин емирилиб, жисмонан эскиради. ¤зининг қийматини эса аста-секин амортизация ажратмалари кўринишида ишлаб чиқарилаётган махсулот қийматига ўтказиб боради. 3. Амортизацияни мунтазам равишда ажратиб бориш билан амортизация фонди хосил бўлади. Бу фонддан асосий фондларни қайтадан тўла тиклашда, капитал таъмирлашда ва замонавийлаштиришда фойдаланилади. Амортизация миқдори қуйидаги формула орқали аниқланади: , бу ерда А – амортизация миқдори; Д – асосий фондларнинг дастлабки тўлиқ қиймати; К – асосий фондларнинг капитал таъмирлашга кетган харажатлар; З – асосий фондларни замонавийлаштиришга кетган харажатлар; £ - эскириб, ишдан чиққан фондларнинг қолдиқ қиймати; Т –асосий фрндларнинг ишлаш даври (йил). Асосий фондларнинг йиллик амортизацияси миқдори уларнинг қийматига, ишлаб чиқариш жараёнида қатнашиш даврига, капитал таъмирлаш ва замонавийлаштиришга кетган харажатларга боғлиқдир. Асосий фондларнинг йиллик умумий амортизация нормаси амортизация миқдорини фондларнинг дастлабки тўлиқ (ёки қайтадан тикланган) қийматига бўлиш орқали топилади: Асосий фондларнинг умумий амортизация нормалари билан бир қаторда асосий фондларни қайтадан тўла тиклаш, хамда капитал таъмирлаш ва замонавийлаштириш учун алохида амортизация нормалари белгиланади: Асосий фондларнинг хажми узоқ муддат ишлатилиб, эскириши ва ишга яроқсиз холга келиши, яъни жисмоний эскириши, хамда унумдорлиги юқори бўлган янги дастгохларнинг яратилиши билан маънавий эскириши натижасида ишлаб чиқаришдан олиб ташланиши ва янги илғор техниканинг жорий этилиши сабабли доимий ўзгариб туради. Асосий фондлар хажмининг ўзгариши, корхоналарнинг асосий фондлар бўйича тузилган балансида кўрсатилади. 4. Асосий фондлар хажмининг ўзгариши фондларнинг янгиланиш коэффициенти хамда ишдан чиқиш коэффициентлари орқали тавсифланади. Download 46.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling