Асосий фондлар тушунчаси ва статистиканинг асосий вазифалари Асосий фондларни бахолаш усуллари Асосий фондларнинг амортизацияси ва емирилиши


Download 46.78 Kb.
bet2/2
Sana18.06.2023
Hajmi46.78 Kb.
#1575485
1   2
Bog'liq
18-мавзу. Асосий фондлар статистикаси-маъруза

Янгиланиш коэффициенти хисобот даврида янги ишга туширилган асосий фондлар қийматининг давр охиридаги фондларнинг умумий қийматига бўлиш орқали аниқланади. Бу коэффициент асосий фондлар хисобот йилида қай даражада янгилангани, уларнинг умумий қийматидаги янги асосий фондлар қийматининг улушини кўрсатади.
, бу ерда
Кя – асосий фондларнинг янгиланиш коэффициенти;
Фя - хисобот йилида янги ишга туширилган фондлар қиймати;
Фй.о. - хисобот йили охиридаги фондларнинг умумий қиймати.
Ишдан чиққан асосий фондлар коэффициенти хисобот даврида асосий фондларнинг қандай қисми ишлаб чиқаришдан олиб ташланганлигини кўрсатади ва хисобот даврида ишдан чиққан асосий фондлар қийматини уларнинг хисобот даври бошидаги умумий қийматига бўлиш орқали аниқланади:
, бу ерда
Ки.ч. – ишдан чиққан асосий фондлар коэффициенти;
Фи.ч. - хисобот йилида ишдан чиққан асосий фондлар қиймати;
Фй.б. - хисобот йили бошидаги фондларнинг умумий қиймати.
Асосий фондларнинг холатини статистик ўрганишда уларнинг жисмоний ва маънавий эскириши холатлари ўрганилади.
Жисмоний емирилиш натижасида асосий фондлар ишга яроқсиз холга келиб қолади. Жисмоний емирилиш даражаси фондларни ишлатилиш интенсивлигига хамда жорий, ўрта, капитал таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ўтказилишига боғлиқдир.
Яроқлилик коэффициенти асосий фондларнинг емирилмаган қисмини тавсифлаб, улар қийматининг махсулотга ўтказилмаган қисмини кўрсатади. Яроқлилик коэффициенти асосий фондларнинг қолдиқ қийматини уларнинг тўлиқ қийматига бўлиш орқали аниқланади:
, бу ерда
Кяроқ. – яроқлилик коэффициенти;
Фқ.қ. - асосий фондлар қолдиқ қиймати;
Фт.қ. - асосий фондлар тўлиқ қиймати;
Асосий фондларнинг маънавий эскириши, биринчидан, мавжуд машина ва дасгохларга нисбатан арзонроқ дасгохларнинг ишлаб чиқарилиши билан, иккинчидан, мавжуд дасгохлардан унумдорлиги юқори бўлган дасгохларнинг яратилиши билан тавсифланади.
Маънавий эскиришни қуйидаги коэффициентлар орқали тавсифлаш мумкин.
, бу ерда
- бахо ўзгаришлари хисобига маънавий эскириш коэффициенти;
Бб , Бқ.т. – машина ва дастгохларнинг ташиш ва ўрнатиш харажатларини хам хисобга олган холдаги бошланғич ва қайта тикланган қиймати.
, бу ерда
- машиналар унумдорлиги ўзгариши хисобига маънавий эскириш коэффициенти;
Фтқт – фондларнинг тўлиқ, қайта тикланган қиймати;
Фмэ – фондларнинг маънавий эскиришини хисобга олган холдаги қайта тикланган қиймати;
£э , £я – эскирган ва янги дастгохларнинг қуввати, унумдорлик нормаси;
Ээ , Эя – энергия, ёқилғи, материаллар сарфи улуши нормаси
5. Статистикада асосий фондлардан фойдаланиш даражаси фонд самарадорлиги, хар бир сўмлик ишлаб чиқарилган махсулот қийматига тўғри келадиган асосий фондлар қиймати, хар бир сўмлик асосий фондларга тўғри келадиган фойда, хар бир квадрат метр ишлаб чиқариш майдонига тўғри келадиган махсулот ишлаб чиқариш хажми, мехнатнинг асосий фондлар билан таъминланганлиги каби кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Фондларнинг фойдаланиш даражасини тавсифловчи энг асосий кўрсаткич фонд самарадорлиги кўрсаткичидир.
Фонд самарадорлиги хар бир сўмлик асосий фондларга тўғри келадиган махсулот ишлаб чиқариш қиймати кўринишида аниқланади.
, бу ерда
Фсам – фонд самарадорлиги;
qP - хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулотнинг ўзгармас бахолардаги қиймати;
- асосий фондларнинг хисобот давридаги ўртача йиллик қиймати.
Асосий фондларнинг фаол қисмидан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш мақсадида хар бир сўмлик машина ва дастгохларнинг ўртача йиллик қийматига тўғри келадиган махсулот ишлаб чиқариш қиймати кўрсаткичи хам аниқланади.
, бу ерда
- машина ва дасгохларнинг ўртача йиллик қиймати.
Фонд самарадорлиги кўрсаткичи асосий фондлардан ишлаб чиқаришнинг моддий ресурслари сифатида фойдаланишни тавсифлайди. Фонд самарадорлиги асосий фондлардан фақатгина иш сменаси давомида фойдаланиш даражасигагина эмас, балки иш сменасининг давомийлиги, смена коэффициенти ва хисобот йилининг давомийлигига хам боғлиқдир.
Статистикада фонд самарадорлиги билан бир қаторда унга тескари бўлган кўрсаткич, яъни хар бир сўмлик ишлаб чиқарилган махсулот қийматига тўғри келадиган асосий фондларнинг салмоғи кўрсаткичи хам аниқланади.

Фонд салмоғининг пасайиши ишлаб чиқаришда иштирок этаётган асосий фондларда буюмлаштирилган мехнатнинг иқтисод қилинишини кўрсатади.
Асосий фондлардан фойдаланиш даражасини тавсифловчи мухим кўрсаткичлардан бири корхонанинг мавжуд асосий фондларидан фойдаланиш хисобига олинган фойда миқдори кўрсаткичидир. Бу кўрсаткич хисобот даврида махсулотни сотишдан олинган фойда миқдорини фондларнинг ўртача йиллик қийматига бўлиш орқали аниқланади:

Ишлаб чиқариш майдонининг хар бир бирлиги хисобига тўғри келадиган махсулот қиймати ишлаб чиқариш майдонидан фойдаланиш даражасини бахоловчи асосий кўрсаткич хисобланади.
Бу кўрсаткич хисобот даврида ишлаб чиқарилган махсулот қийматини ишлаб чиқариш майдонининг юзасига бўлиш орқали аниқланади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг яна бир мухим кўрсаткичи, мехнатнинг асосий фондлар билан таъминланганлик даражасидир. Статистикада бу кўрсаткич ишлаган ишчилар сони қайси сменада кўп бўлса, шу смена бўйича ишчиларнинг хар бирига асосий фондлар қийматининг қанча миқдори тўғри келишини топиш орқали аниқланади.
Асосий фондлардан фойдаланиш даражасини тавсифловчи мухим кўрсаткичлардан бири корхонадаги мавжуд дасгохлардан, хамда ўрнатилган дастгохлардан фойдаланиш коэффициентларидир.
Мавжуд дасгохлардан фойдаланиш коэффициенти ишлаётган дастгохлар сонини корхонада мавжуд дасгохлар сонига бўлиш орқали аниқланади.
Ўрнатилган дастгохлардан фойдаланиш коэффициенти хақиқатда ишлаётган дастгохлар сонини ўрнатилган дастгохлар сонига бўлиш орқали аниқланади.
Корхонадаги мавжуд ва ўрнатилган дастгохлардан тўлиқ фойдаланиш асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг мухим омилларидан хисобланади.
МАСАЛА. Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фондлари 1.01да 980 млн. сўмни ташкил этган. Хисобот йилида ишга туширилган янги асосий фондлар 120 млн. сўм. Ишдан чиққан асосий фондлар 70 млн. сўм.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш ва ишдан чиққанлик коэффициентларини аниқланг.
ЕЧИШ: Йил охирида корхонадаги асосий фондлар қиймати 1015 млн. сўм.
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш коэффициенти хисобот даврида ишга туширилган асосий фондлар қийматини корхонанинг хисобот йили охиридаги мавжуд асосий фондлари қийматига бўлиш орқали топилади.

Бу кўрсаткич корхонада хисобот йилида ишга туширилган асосий фондлар даражасини кўрсатади.
Асосий фондларнинг ишдан чиқиш коэффициенти хисобот даврида ишга яроқсиз бўлиб қолган асосий фондлар қийматини корхонанинг хисобот йили бошидаги мавжуд асосий фондлари қийматига бўлиш орқали топилади.

Бу кўрсаткич хисобот йилида корхона бўйича ишга яроқсиз деб топилган асосий фондларнинг даражасини кўрсатади.


Назорат саволлари:

  1. Асосий фондларни статистик ўрганишнинг асосий вазифаларига нималар киради?

  2. Асосий фондларнинг дастлабки тулиқ қиймати қандай аниқланади?

  3. Қайта тикланган қиймат қандай аниқланади?

  4. Асосий фондлар амартизацияси қандай аниқланади?

  5. Дастгохлардан фойдаланиш коэффициенти қандай аниқланади?






Download 46.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling