Аутрайт форвард курси  Спот курс ± Форвард пунктлари


Download 33.8 Kb.
bet1/4
Sana09.02.2023
Hajmi33.8 Kb.
#1182900
  1   2   3   4
Bog'liq
Форвард курси

3.3.2. Форвард курсини ҳисоблаш


Аутрайт форвард курси  Спот курс ± Форвард пунктлари
Форвард пунктлари бошқача қилиб форвард фарқи ёки своп-фарқ деб ҳам номланади. Улар берилган валюта курсининг мутлақ пунктларини ташкил қилади (котировка валютаси бирликларида). Классик молия назариясига кўра улар муайян даврларда халқаро пул бозорларида сотиладиган валюталар ўртасидаги фоиз ставкаларининг фарқини акс эттиради ва фоизли дифференциал (interest rate differential) деб номланади.
Валюталарнинг дисконт ёки мукофот билан котировкаланишининг қоидаси мавжуд бўлиб, унга кўра:

  • Муайян давр учун форвард шартларида паст фоиз ставкасидаги валюта шу даврдаги юқори фоиз ставкасига эга бўлган валютага нисбатан мукофот билан котировкаланади;

  • Муайян давр учун форвард шартларида юқори фоиз ставкасига эга бўлган валюта шу даврдаги паст фоиз ставкасидаги валюта учун дисконт ёки чегирма билан котировкаланади.

Шундай қилиб, форвард курси жорий спот курсига мукофотни қўшиш ёки чегирмани айириш орқали ҳисобланади.
Халқаро амалиётда қабул қилинган классик услуб бўйича форвард пунктлари қуйидаги тарзда ҳисобланади:

Бу ерда валюталар бўйича фоиз ставкалари форвард курси ҳисобланаётган даврга (кунлар сонига) тегишли бўлади.
Кўпчилик валюталар учун фоиз асоси сифатида 360 кун қабул қилинган бўлса-да, фунт стерлинг учун бу кўрсаткич 365 кундан иборат.
Агар ҳисоблаб чиқилганда форвард пунктлари мусбат ишорага эга бўлса, демак бу мукофот бўлади ва у спот курсига қўшилади; манфий ишора ҳолатида дисконт, яъни чегирма ҳисобланиб, у спот курсидан айирилади.
Мазкур формула бўйича ўртача айтрайт курси учун ўртача форвард пунктларини ҳисоблаб чиқиш мумкин (bid ва offer томонларини ҳисобга олмасдан). Бироқ, спот курси каби, аутрайт курсларида ҳам банклар икки томонлама котировкани амалга оширадилар. Яъни форвард пунктларининг ҳам bid ва offer томонлари мавжуд:


Мисол тариқасида олсак, бир Америка компаниясида 3 ой давомида 1 млн. АҚШ доллари миқдорида бўш пул маблағлари мавжуд бўлиб, у бу суммани ёки депозитга қўйиши, ёки бошқа валюта, масалан, еврода депозитга қўйиши мумкин. Бунда, 3 ойлик долларлик кредитлар бўйича фоиз ставкаси 4% га, еврода 3 ойлик фоиз ставкалари эса 3% га тенг. Агар евронинг долларга нисбатан қуйидаги курслари мавжуд бўлса, EURUSD курси учун bid ва offer форвард пунктларини ҳисоблаб чиқамиз:





Download 33.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling