Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш юзасидан 2022-йил ва 2023-йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан
МАъЛУМОТ
Йўл ҳаракати қоидалари асосларини болаликдан сингдиришни йўлга қўйиш, ушбу амалиётни умумтаълим мактабларида жорий этиш муҳим вазифалардан бири саналади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил
4-апрелдаги “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида вазирликнинг 2022 йил 8 апрелдаги 02-91-сонли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вазирликнинг барча ҳудудий бошқармаларга етказилди.
Ҳозирги кунда вазирлик тизимида илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда мактаблар учун янги Миллий ўқув дастурини яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
Шу билан бир қатор фанлар орқали ўқувчида
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги” кўникмасини шакллантириш кўзда тутилган бўлиб, мазкур кўникма орқали ўқувчида ҳаётий вазиятларда ўзини ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур билим, тажриба ва ҳатти-ҳаракатларни шакиллантиришга эришилади.
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги” кўникмаси 1-11-синфлар учун бир нечта умумтаълим фанларининг дастурларига киритилган.
Мисол учун: Амалдаги “Тарбия”, “Математика”, “Табиий фанлар”, “Она тили”, “Технология”, “Тасвирий санъат”, “Мусиқа маданияти”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанларида бошланғич синфларданоқ фаннинг ўзига хослиги, мақсади ва ўқитиш методикасидан келиб чиқиб йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш бўйича мавзулар ўқитилади.
Бундан ташқари, 1-8-синфлар учун мўлжалланган “Синф соатлари” ўқув режасида “Йўл ҳаракати хавфсизлиги”га оид мавзулар жами 54 соат ажратилган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан биргаликда вазирлик ҳузуридаги Республика таълим маркази ҳузуридаги Илмий методик кенгаши томонидан ўқувчилар (1-8-синф) учун ишлаб чиқилган “Йўл ҳаракати қоидалари” бўйича ўқув қўлланмаларни тажриба синовидан ўтказилинишига тавсия берилди.
Ушбу дарслар умумтаълим муассасаларида синф журналининг “Синф соати” учун ажратиладиган саҳифаларда қайд этиб борилади.
Йўл харакати интизоми ҳақида мавзулар турли методлар ёрдамида ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини “соддадан мураккабга” тамойили асосида ўқитишга хизмат қилади.
Бундан ташқари мактабгача таълим ташкилотларида «Илк қадам» давлат ўқув дастурига асосан 2022-йил ноябр «Транспорт, йўл ҳаракати қоидалари, ҳаёт хавфсизлиги асослари» ойлиги деб эълон қилиниб, мазкур ой давомида «Транспорт билан танишув», «Светофор», «Ер усти транспорти», “Ҳаво, сув ва ер усти транспорти”, «Эҳтиёткор пиёда ҳафтаси», «Фавқулодда ёрдам хизматлари» мавзулари доирасида тарбияланувчиларга илк билим ва кўникмалар ўргатилиб, бу ўргатишлар давом этиб келинмоқда.
Агентлик томонидан мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга қаратилган «Йўл ҳаракати қоидалари» таълимий ўйини ишлаб чиқилиб, республикамиздаги барча мактабгача таълим ташкилотларига таълимий-тарбиявий фаолият давомида фойдаланиш учун етказиб берилди.
Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маблағлари ҳисобидан 2022-йил кесимида тарбияланувчилар учун 873 та давлат мактабгача таълим ташкилотларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш майдончалари ташкил этилган.
ИИВ, ЖХД, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан
Do'stlaringiz bilan baham: |