Avtomototest
Download 23.31 Kb.
|
Харакат хавфсизлиги ойлигига йигилиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар : - Охангарон тумани ХТБ га қарашли 59-умумтаълим мактаби 5-6-7-синф таълим олувчилари КУН ТАРТИБИ
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И
- Йиғилиш раиси : Сайфуддинова М.А. Йиғилиш котиби : Эсонтурдиев У.А.
“АВТОМОТОТЕСТ” МЧЖ ишчи ходимларининг йиғилиш Б А Ё Н И 2022 йил 29 ноябр. Охангарон тумани. Йиғилиш раиси : Сайфуддинова М.А - “AVTOMOTOTEST” МЧЖ бошлиғи. Йиғилиш котиби : Эсонтурдиев У.А - “AVTOMOTOTEST” МЧЖ инструктори. Қатнашдилар : - Охангарон тумани ХТБ га қарашли 59-умумтаълим мактаби 5-6-7-синф таълим олувчилари КУН ТАРТИБИ 1. Ўзбекистон Республикаси бўйлаб 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар “Ҳаракат ҳавфсизлиги ойлиги” тадбири ўтказилаётганлиги муносабати билан Тошкент вилояти ИИБ ЖХХ ЙХХБ томонидан ишлаб чиқилган “Пиёдалар томонидан амал қилиши керак бўлган қоидалар” ни таълим олувчилар ва умумтаълим мактаблари тахсил олувчилари ўртасида тарғибот ташвиқот ишларини олиб бориш ва харакат хавфсизлиги ойлигида фаол иштирок этиш тўғрисида. “АВТОМОТОТЕСТ” МЧЖ Охангарон тумани ХТБ га қарашли 59-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда Республика бўйлаб 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан тарғибот ташвиқот тадбири ўтказилди. Кун тартибидаги масала юзасидан “АВТОМОТОТЕСТ” МЧЖ бошлиғи Сайфуддинова М.А сўзга чиқди. Жорий йилнинг 15 ноябрдан 15 декабр кунига қадар “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” ўтказилаётганлиги ҳақида таълим олувчи ёшларга маълум қилди. Унга кўра уйдан кўчага чиқаётган ҳар бир фуқаро йўл ҳаракати иштирокчисига айланиши, кўчада ҳаракатланаётган пайтда пиёдалар “Пиёдалар юрадиган тротуарлардан, пиёдалар йўлкаларидан, пиёда ва велосипед йўлкаларидан, улар бўлмаганда эса йўл ёқаларидан ҳаракатланиши, улар бўлмаган тақдирда қатнов қисми четида ҳаракатланаётган пиёдалар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига қарама-қарши йўналишда юришлари, йўл ҳаракати тартибга солинган жойларда пиёдалар тартибга солувчининг ёки пиёдалар светофорининг, улар бўлмаганда эса транспорт светофорининг ишораларига амал қилишлари кераклиги ҳамда йўлнинг қатнов қисмида, шунингдек пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле видео махсулотларни кўриш, радио-аудио махсулотларини эшитиш, китоб ёки даврий газеталарни ўқиш, ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш таъқиқланиши ҳақида гапириб ўтди. Сайфуддинова М.А сўзининг якунида барча йиғилиш қатнашчиларини, таълим олувчи ёшларни мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган “Харакат хавфсизлиги ойлиги” да фаол иштирок этишимиз кераклигини ва йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда харакатланишимиз кераклиги ҳақида таъкидлаб ўтди. Юқорида йиғилиш қатнашчилари фикр ва мулоҳазалари инобатга олган ҳолда йиғилиш қатнашчилари Қ А Р О Р Қ И Л А Д И 1. Мамлакатимиз бўйлаб олиб борилаётган “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” тадбирида фаол иштирок этилсин. 2. Йўлларда ҳаракатланаётганда йўл харакати қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланилсин. Ушбу қарор ижросини ўз зиммамда қолдираман. Йиғилиш раиси : Сайфуддинова М.А. Йиғилиш котиби : Эсонтурдиев У.А. Download 23.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling