Б а ё н н о м а с и Қатнашди: 15 нафар педагог ходимлар к у н т а р т и б и


Download 14.72 Kb.
Sana29.03.2023
Hajmi14.72 Kb.
#1307451
Bog'liq
педагогик кенгашининг


Шеробод туман 58-сонли умумий ўрта таълим мактаби педагогик кенгашининг № 3/1-сонли йиғилиши
Б а ё н н о м а с и
Қатнашди: 15 нафар педагог ходимлар
К у н т а р т и б и :

  1. Мактабда ички аттестация комиссиясини тузиш тўғрисида.

Кун тартибидаги масала бўйича кенгаш раиси Х. Эгамбердиев сўзи тингланди:

Ҳар беш йилда давлат аттестацияси ва аккредитациядан ўтказиб борилади. Таълим муассасамиз 2020 йил март ойида пандемия туфайли аттестация қолдирилган эди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси вилоят бошқармасининг режасига асосан мактабимиз жорий йил март ойида ички баҳолаш ва май ойида ташқи мониторингдан ўтказилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, биз ички баҳолаш комиссияси таркибини белгилаб олишимиз керак.
Низомга асосан мониторинг битирувчи 9-11-4 синфлардан олинади, фаол ота-оналардан сўровнома олинади, битирувчи синфлар раҳбарлари масъул бўлади, ж-тарбия, маънавият ва хўжалик ишлар бўйича муовинларга масъулият юкланади.
Айтиб ўтилган маълумотлардан келиб чиқиб, педагогик кенгаш

Қ а р о р қ и л а д и:

  1. Мактаб ички аттестация комиссияси таркиби қуйидагича белгилансин:

  1. У. Ёқубов – ЎТИБДЎ, комиссия раиси

  2. Ў. Худойберганов – ММИБДЎ, аъзо.

  3. Б. Холбоев – хўжалик ишлари мудири, аъзо

  4. А. Сафаров – тарих фани ўқитувчиси, аъзо

  5. Б. Полвонов – 9-синф раҳбари, аъзо

  6. Б. Чоршанбиев – 11-синф раҳбари, аъзо

  7. Ҳ. Номозов – МФЙ вакили , аъзо

  8. Ш. Сафаров – кузатув кенгаш аъзоси, аъзо

  9. И. Мардаев – ота-оналар вакили, аъзо

  1. Комиссия аъзоларига Низом талаблари асосида ички баҳолашни ўтказиш ва маълумотларни йиғиб, жамлаб, ташқи мониторинг гуруҳига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.


Кенгаш раиси: Х. Эгамбердиев

Кенгаш котиби: А. Холбоев
Download 14.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling