Баёни-№6 14 март 2023 йил Олтинсой тумани


Download 34 Kb.
Sana23.11.2023
Hajmi34 Kb.
#1795306
Bog'liq
Касаба баён, талабнома НАМУНА - ўзгариш қарори


Ёшлари шлари агентлиги Олтинсой туман бўлимининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши
БАЁНИ-№6
14 март 2023 йил Олтинсой тумани

Раислик қилди: С.Кўчаров - Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими шуъба мудири, Касаба уюшмаси раиси


Йиғилиш котиби: Ж.Худойқулов – Касаба уюшмаси котиби.


Қатнашдилар: Қўмита аъзолари Ф.Нурматов, Н.Қаршиев




КУН ТАРТИБИ:

1. Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлимида “Наврўз” байрами тадбирларини йўқори савияда ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини таъминлаш тўғрисида.


ЭШИТИЛДИ:
Кун тартибидаги масала юзасидан туман бўлим бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Кўчаров сўзга чиқиб, Наврўз байрами муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлимида меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар иштирокида “Наврўз” байрами тадбирларини йўқори савияда ташкил этиш, тадбир доирасида касаба уюшмалари маблағи хисобидан ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун байрам совғаларини харид қилиш ва тарқатиш таклифини киритди.
Кун тартибидаги масала юзасидан қўмита аъзолари Ж.Худойқулов, Ф.Нурматовлар сўзга чиқиб, ушбу таклифни бир овоздан мақулладилар.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масала муҳокама қилиниб, сўзга чиққанларнинг таклифларини инобатга олиб туман бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши
Қарор қилади.
1. “Наврўз” байрами тадбирларини юқори савияда ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки таъминлансин.
2. “Наврўз” байрами муносабати билан Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими ишчи-ходимларининг фарзандлари учун касаба уюшмаси маблағи хисобидан 59 (эллик тўққиз) дона “Наврўз” байрами учун совғалар харид қилинсин.
3. Туман бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Кўчаров касаба уюшмаси маблағи хисобидан ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун совға 59 (эллик тўққиз) дона “Наврўз” байрами учун совғаларни “Олтинсой Сарбон” хусусий корхонаси билан тузилган 00–сонли шарнома асосида харид қилиш учун Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси номига талабнома киритсин.
4.Мазкур йиғилиш қарори ижросини назорат қилиш Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси С.Кўчаров
Йиғилиш котиби Ж.Худойқулов

14 март 2023 йил Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси


№ 6
Сурхондарё вилоят Кенгашираиси
Ў.Ўтагановга
Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими касаба уюшмаси раиси С.Кўчаров томонидан

ТАЛАБНОМА

Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси Сиздан, Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг 2023 йил 14 мартдаги №6-сонли йиғилиш қарорига асосан касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун 59 (эллик тўққиз) дона “Наврўз” байрамига совғаларни олиш учун “Олтинсой Сарбон” хусусий корхонаси билан тузилган –сонли шарномага асосан 3770000 (уч миллион утти юз етмиш минг) сўм маблағларни ажратишингизни сўраймиз.



Йиғилиш баёни 1 варақда, ишончнома 1 варақда илова қилинди.


Ёшлар ишлари агентлиги Олтинсой туман бўлими
бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Кўчаров
Download 34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling