Баённомаси № “ 27 ” август 2022 йил Туёқли мфй кенгаш раиси: мактаб директори И. Эрбўтаев Кенгаш котиби: мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси M.Қўшмуродова Иштирок этди: 53 нафар педагог-ўқитувчилар. Кун тартибидаги масала


Download 20.51 Kb.
Sana23.01.2023
Hajmi20.51 Kb.
#1111572
Bog'liq
Педюкенгаш баёни


Шароф Рашидов туманидаги 38-сонли мактабнинг педагогик кенгаши йигилиши


Баённомаси №

“ 27 ” август 2022 йил Туёқли МФЙ


Кенгаш раиси: - мактаб директори И.Эрбўтаев
Кенгаш котиби: - мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси
M.Қўшмуродова

Иштирок этди: 53 нафар педагог-ўқитувчилар.




Кун тартибидаги масала:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом” га асоан педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳини (кейинги ўринларда ишчи гуруҳи деб аталади) ташкил этиш тўғрисида.


Кун тартибидаги масала юзасидан педагогик кенгаш раиси-мактаб директори И.Эрбўтаев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30-сентябрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом” нинг 4-боб, 10-банди талабларига мувофиқ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасаси ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаб олиш кераклиги хақида фикр билдирди ҳамда ушбу қарор талабларига кўра ишчи гуруҳи таркибига кимлар киритилиши хақидаги маълумотни йиғилиш иштирокчилари эътиборига етказди.


Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Г.Холматова, касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Қўшмуродов, рус тили фани ўқитувчиси Г.Ражаповалар ва бошқалар ҳам сўзга чиқиб, ишчи гуруҳи таркибини тасдиқлаш хақида ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.
Кун тартибидаги масала муҳокамаси натижалари асосида педагогик кенгаш:
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 38-сонли мактаб педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳи таркиби қуйидаги руйхат асосида тасдиқлансин.

- Ишчи гуруҳи раҳбари: - мактаб директори И.Эрбўтаев


- Ишчи гуруҳ аъзолари:
-директор ўринбосари Г.Холматова
-касаба уюшмаси қўмитаси раиси С.Қўшмуродов
-бошланғич синф ўқитувчиси С.Исоқова
-кузатув кенгаши аъзоси С.Нормуродов
-ўқувчиларнинг ота-оналари вакили М.Туратова

-Ишчи гуруҳ масъул котиби: - мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Г.Холматова


2. Ишчи гуруҳига - жамғарма маблағларининг тўғри ва самарали сарфланишини режалаштириш ва назорат қилиш, ўқув-тарбия жараёнига шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқ ва ташаббускор, юқори касб даражасини намоён этаётган педагог, психолог ва кутубхона ходимлари ҳамда умумтаълим муассасасининг бошқа аъзолари фаолиятини адолат мезонлари асосида хаққоний ва шаффоф баҳолаш вазифаси юклатилсин.


3. Кенгаш йиғилиши қарори мактаб жамоасининг барча аъзолари эътиборига етказилсин.


Кенгаш раиси: И.Эрбўтаев


Кенгаш котиби: M.Қўшмуродова
Download 20.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling