Баённомаси наманган шаҳар


Download 283.72 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi283.72 Kb.
#1627183
Bog'liq
5 ташаббус китобхонлик


Наманган давлат университети Жисмоний маданият факультети JSM-DU-18 гурухи 5 та муҳим ташаббус доирасида “Китоблар оламига саёҳат” шиори остида “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” мавзусида ўтказилган ташриф
БАЁННОМАСИ


Наманган шаҳар 01.04.2021
Иштирок этдилар: гурух рахбари В. Тураев ва 20 та талаба
Жисмоний маданият факультети Жисмоний маданият йўналиши JSM-DU-18 гурухи талабалари гуруҳ рахбари В. Тураев бошчилигида 2021 йил 1 апрель куни 5 та муҳим ташаббус доирасида “Китоблар оламига саёҳат” шиори остида “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” мавзусида Наманган шаҳрида жойлашган “Нодирабегим” вилоят кутубхонасига ташриф уюштиришди.
Ташриф давомида талабалар “Нодирабегим” вилоят кутубхонаси билан яқиндан танишдилар. Кутубхона маъмурияти талабаларга кутубхона фонди ҳақида қизиқарли маълумотларни берди.
Кутубхонада яратилган шароитлар ва улардан фойдаланиш тартиб қоидалари ҳақида тушунтирдилар.
Шундан сўнг талабалар ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича китоблар оламига саёҳат қилиб, ёқтирган китобларини мутолаа қилдилар.





Ташриф давомида барча талабалар кутубхонага аъзоликлари бўйича шартномалар туздилар ва ўзлари ёқтирган асарларини ўқиш учун олдилар.
Қарор қилинди:

  1. 5 та муҳим ташаббус доирасида ўтказилган “Китобхонлик-буюк келажак кафолати” мавзусидаги ташрифлар ўтказилиши қониқарли деб топилсин.

  2. Гурух талабаларини китоб мутоала килишини назорати янада кучайтирилсин.

Гурух рахбари: В. Тураев
Гуруҳ сардори: Б. Нуриддинов
Download 283.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling