Барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига


Download 140 Kb.
Sana16.01.2023
Hajmi140 Kb.
#1095776
Bog'liq
ТАЯНЧ ЎҚУВ РЕЖА ХАТИ








Барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига



Фарғона вилояти ҳокимлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси Сизга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 243-сон Қарори билан Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг таянч ўқув режалари тасдиқланганлигини билдиради.
Ушбу қарорнинг мазмун ва моҳияти, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг таянч ўқув режаларига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича 2012 йил 22 август куни ўтказиладиган анъанавий август кенгашларининг шўъба ҳамда 24 август кунги ялпи йиғилишларида ўрганиб чиқилсин.
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг таянч ўқув режаларига асосан йўналишлар бўйича намунавий ўқув режалари ҳамда намунавий ўқув режаларига асосан таълим муассасаларида ишчи ўқув режаларини ишлаб чиқиш белгилаб қўйилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 243-сон Қарорининг мазмун моҳиятини, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг таянч ўқув режаларига киритилган қўшимча ва ўзгатишларни педагог ва муҳандис-педагоглар жамоасига тўлиқ етказишда таълим муассасалари раҳбарларининг масъуллиги белгилаб қўйилсин.


Бошқарма бошлиғи в.б Б.Исмоилова
Бажарди: Х. Мамарасулов
тел: 224-95-44.
Download 140 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling