Барно Машарипова Нукусдпи таълим-тарбия назарияси ва методикаси: мактабгача таълим мутахассислиги 1-курс магистранти


Download 23.57 Kb.
bet1/2
Sana21.06.2023
Hajmi23.57 Kb.
#1637663
  1   2
Bog'liq
Б. Машарипова


БЎЛАЖАК ТАРБИЯЧИ-ПЕДАГОГЛАРДА КАСБИЙ МОТИВАЦИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ КОМПОНЕНТЛАРИ
Барно Машарипова
НукусДПИ Таълим-тарбия назарияси ва методикаси: мактабгача таълим мутахассислиги 1-курс магистранти

Олий таълим тизимида талабалар бўлажак мутахассис сифатида жамиятда ўз мавқеини эгаллашга интилади. Интеллектуал ривожланади, дунёқараши кенгаяди, ижодий фаоллиги ортади. Талабаларниниг шахсий мотивлари ўқув фаолиятини самарали кечишини таъминлайди. Амалий машғулотларда талабаларнинг фаоллиги мотивлар негизида ошади, талабалар шахсий тажрибасига таянган ҳолда дарсларда эртак ва ҳикояларни саҳналаштирадилар. Бу эса уларда турли педагогик вазиятларни ижобий хал этишга замин яратади.


Касбий компетенцияни шакллантирувчи мотивлар бўлғуси тарбиячиларда педагогик фаолиятга қизиқиш уйғотади. Фаолиятга шахсий муносабат мақсадли йўналганлик, қизиқиш ва мотивлар таъсирида пайдо бўлади. Талабаларнинг фаол бўлишининг асосий манбалари мақсадли фаолият, ижодий ўзини намоён этиш, тарбиячилик маҳоратини ҳар томонлама эгаллашга интилишларидир.
Бўлажак тарбиячи-педагогларнинг касбий мотивацияси, асосан, ўқув фаолияти жараёнлари ҳамда педагогик амалиёт даврида шаклланади ва ривожлaнтирилади. Яъни “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” модулини ўқитишда назарий ва амалий машғулотлар интеграциясини алгоритмик лойиҳалаш ва таълимга дифференциал ёндашувнинг индивидуал, фронтал ва жамоавий шаклларидан фойдаланилади. Тўгараклар, малакавий амалиёт объекти учун таянч мактабгача таълим ташкилоти қошида ташкил этилган лабораторияда маънавий тадбирлар, “Болажон қўғирчоқ театри” ҳамда “Эртаклар оламига саёҳат” болалар театр гуруҳлари ташкил этилади.
Тажриба-синов даврида талабаларда касбий мотивацияни шакллантириш учун қуйидаги педагогик шароитлар яратилади:

  1. Талабаларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш.

  2. Таълимнинг етакчи ва натижавий мақсадини белгилаш.

  3. Қулай ўқув ва ахборот муҳитини яратиш.

  4. Тарбиячи касбига ижобий муносабат туйғусини шакллантириш.

  5. Бўлажак тaрбиячилaрдa касбий компетентликни шaкллaнтириш.

“Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” модулининг ўқитиш жараёнида бўлажак тарбиячи-педагогларда касбий мотивацияни шакллантиришда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:

  1. Амалий машғулотларда талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси ва галерея ташкил этилади. Талабалар кичик гуруҳларга ажратилади, уларга қўғирчоқ ва саҳналаштириш жараёни учун декорациялар тайёрлаш топшириғи берилади ва вақт белгиланади. Сўнгра улар ясаган қўғирчоқ ва декорациялар галереяси ташкил этилади.

  2. Кўнгилочар соатларда талабалар “Кайфиятни кўтарамиз” мавзусида саҳна кўринишлари намойиш этадилар.

  3. Лаборатория учун белгиланган таянч мактабгача таълим ташкилотларида талабалар томонидан болалар учун “Бoлaжон қўғирчoқ теaтри” ташкил этилади.

  4. “Ижодкор тарбиячи” тўгарагида талабалар томонидан тикилган қўғирчоқлар учун кийимлар, байрам эрталиги учун кастюмлар тайёрланади. Қўғирчоқ театрида намойиш этиш учун керакли жиҳозлар яратилади.

  5. Шаҳар ёки тумандаги энг илғор тажрибали тарбиячи-педагогларлар базаси яратилиб, “Тарбиячилар уюшмаси” тузилади. Уюшманинг энг илғор тарбиячилари билан учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Бундан ташқари, тажриба-синов даврида бўлажак тарбиячиларга педагогик фаолият алгоритмини тузиш топшириғи берилади. Педагогик фаолият алгоритми келгусида иш фаолиятини ташкил этиш учун йўриқнома сифатида тавсия этилади. Бунинг учун талабаларга қуйидаги кўрсатмалар берилади:

  1. Қандай мутахассис бўлмоқчи, нималарга эришмоқчи, мақсадини қандай йўл билан амалга оширмоқчи.

  2. Касбий фаолият ва келажакдаги иш жойи билан танишиш.

  3. Мақсадга эришиш йўлини танлаш.

  4. Касбий-педагогик фаолиятида дуч келиш мумкин бўлган тўсиқлар ва уларни хал этиш.

  5. Мақсадга етишда педагогик қобилият, ирода, соғлиққа аҳамият бериш.

Юқорида кўрсатилган талаблар бўйича педагогик фаолиятни тўғри ташкил этишлари учун, ахборотли таълим муҳитини яратиш, амалий машғулотларда инновацион ва интерфаол усуллардан фойдаланиш, педагогик амалиётни методик жиҳатдан тўғри ташкил этиш бўйича бўлажак тарбиячи-педагогларга кўрсатмалар берилади.
Талаба шахсида мотивация икки кўринишда: экстринсив, яъни ташқи – шарт-шароит, ҳаракатларга ҳамда интринсив, яъни ички – унинг қарашлари, эҳтиёжи, қизиқиши, майл, истакларига боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Таъкидлаш лозимки, бўлажак тарбиячи-педагоглар экстринсив мотивация шаклланишига олий таълим тизимида ўқув машғулотларидан ташқари “БСИФЎ” ўқув модули негизида “Болaжон” қўғирчоқ театри ва “Ижодкор тарбиячи” тўгараклари ташкил этилади. Талабалар амалий машғулотда ижодий ишлар кўргазмаси ва галерея методи орқали касбига бўлган қизиқишларини намоён этдилар. Бундан ташқари, касбий мотивацияни шакллантиришга йўналтирилган маънавий тадбир ва илғор тажрибали тарбиячи-педагоглар билан учрашув, таянч мактабгача таълим ташкилотидаги амалиёт ва давра суҳбатлари ўтказилади.
Талабаларда интринсив мотивациянинг пайдо бўлишида, асосан, уларнинг шахсий қарашлари, эҳтиёжи ва майл-истакларини инобатга олувчи шахсга йўналтирилган ва ҳамкорлик технологиялардан фойдаланилади. Ҳамкорлик ўзаро узвий боғланган икки томонлама таъсир ўтказишдир. Ҳамкорлик муҳити талабаларнинг нутқий ва хатти-ҳаракатлари (жест-мимика), эмоционал ҳолати, қадриятлари, мақсадлар алмашунивини талаб этади, бинобарин, талаба билан ўқитувчи ўртасидаги шахслараро муносабат таълим олувчининг руҳиятига бевосита таъсир қилади. Ҳамкорлик фаолияти англашилган ўқув мотивларини таркиб топтириш, таълим босқичларида уларни қайта қуриш ва такомиллаштиришни кўзда тутади.



Download 23.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling