Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг асосий компонентлари


Download 364.87 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana20.12.2022
Hajmi364.87 Kb.
#1034917
  1   2
Bog'liq
1-маъруза



Кириш. Тизим тушунчаси ва 
унинг турлари 


Режа
• Тизим тушунчаси
• Автоматлаштирилган ахборот тизимлари 


Тизим тушунчаси
«Тизим» деганда бир вақтнинг ўзида
ҳам ягона яхлит деб қараладиган ҳар
қандай объект, ҳам қўйилган мақсадларга
эришиш манфаатларида бирлаштирилган 
турли элементлар мажмуи тушунилади.
Маълумки, бугунги кунда кўплаб турли
хил тизимлар яратилган бўлиб, улар ўз 
таркиби ва бош мақсадлари бўйича бир-
биридан фарқланади. 


Тизим
Тизим элементлари 
Тизимнинг бош мақсади 
Фирма
Одамлар, жиҳозлар, 
материаллар, бино ва 
бошқалар
Товар ишлаб чиқариш 
Компьютер
Электрон ва электр 
механик элементлар, 
алоқа линиялари ва 
бошқалар 
Маълумотларга ишлов 
бериш 
Телекоммуникацион 
тизим 
Компьютерлар, 
модемлар, кабеллар, 
тармоқ дастурий 
таъминоти ва 
бошқалар 
Ахборот узатиш 
Ахборот тизими 
Компьютерлар, 
компьютер тармоқлари, 
одамлар, ахборот ва 
дастурий таъминот 
Профессионал ахборот 
ишлаб чиқариш 


«Тизим» тушунчаси кенг тарқалган ва жуда кўплаб 
маъноларда 
қўлланилади. 
Ахборот 
тизимларига 
нисбатан 
қўлланилганда аксарият ҳолларда техник воситалар ва дастурлар 
тўплами назарда тутилади. Компьютернинг фақат аппарат қисмини 
тизим деб аташ мумкин. Муайян амалий вазифаларни бажариш 
учун ҳужжатларни юритиш ва ҳисоб-китобларни бошқариш 
жараѐнлари билан тўлдирилган кўплаб дастурларни ҳам тизим деб 
ҳисоблаш мумкин. 
Ҳар бир тизим тўрт асосий қисмдан иборат: 
киритиш; 
ишлов бериш; 
чиқариш; 
тескари алоқа. 


Ахборот тизимининг мақсади – муайян профессионал 
фаолият билан боғлиқ бўлган профессионал ахборот ишлаб 
чиқариш. Ахборот тизимлари ҳар қандай соҳадаги вазифаларни 
ҳал қилиш жараѐнида зарур бўладиган ахборотни тўплаш, 
сақлаш, ишлов бериш, чиқариб беришни таъминлайди. 
Ахборот тизими – қўйилган мақсадларга эришиш йўлида 
ахборотни тўплаш, сақлаш, ишлов бериш ва чиқаришда 
фойдаланиладиган воситалар, усуллар ва ходимларнинг ўзаро 
боғлиқ мажмуи. 
Бугунги кундаги замонавий ахборот тизими тушунчаси 
ахборотга ишлов беришнинг асосий техник воситаси сифатида 
шахсий компьютерлардан фойдаланишни кўзда тутади. Йирик 
ташкилотларда шахсий компьютерлар билан бир қаторда 
ахборот тизимининг техник базаси таркибига мэйнфрейм ѐки 
супер электрон ҳисоблаш машиналари кириши мумкин. Бундан 
ташқари, агар ишлаб чиқарилаѐтган ахборот фойдаланувчиси 
бўлган ва усиз бу ахборотни олиш ва тақдим этиш мумкин 
бўлмаган одамнинг роли ҳисобга олинмас экан, ахборот тизими 
техникавий тимсолининг ўзи ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмай 
қолади. 


Ахборот тизимларининг қўлланиш соҳалари турли-
тумандир. Шунингдек, ҳар бир тизимга хос бўлган хусусиятлар 
ва ўзига хосликлар ҳам турли-тумандир. Муайян ахборот 
тизимининг хусусиятлари мажмуини белгиловчи кўплаб 
омиллар орасида учта асосий омилни ажратиб кўрсатиш 
мумкин, булар: тизимнинг техник даражаси; ишлов 
берилаѐтган ахборот характери; ахборотнинг ишлатиш 
мақсадлари, яъни ушбу тизим ҳал қилишда ѐрдам бериши 
мўлжалланган вазифалар доираси. Санаб ўтилган омиллар ҳам 
тизимнинг ўзида, ҳам фойдаланувчилар учун тақдим 
этиладиган ахборот шаклининг, ахборотга ишлов бериш 
жараѐнлари характерининг ва тизимнинг ташқи муҳит билан 
ўзаро алоқасининг, тизимнинг алгоритмик ва дастурий 
таъминотинг таркибини белгилаб беради. 
Техника даражаси бўйича ахборот тизимлари куйидаги 
тизимларга бўлинади: 
– дастаки; 
– механизациялашган; 
– автоматлаштирилган; 
– автоматлашган. 



Download 364.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling