8-Амалий машгулот Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?


Download 52.04 Kb.
Sana20.06.2023
Hajmi52.04 Kb.
#1627851
Bog'liq
8-amaliy mashgulot .


8-Амалий машгулот
1. Давлат бюджети нима ва у қандай вазифаларни бажаради?
Давлат бюджетининг моҳияти. Давлат бюджети кишилик жамияти тараққиётининг маълум бир босқичида пайдо бўлган бў-либ, унинг вужудга келиши, энг аввало, сиёсий ташкилот сифатида давлатнинг вужудга келиши билан бевосита боғлиқдир. Ҳар бир давр ижтимоий тузумига тегишли бўлган ишлаб чиқариш муноса-батларининг асосий белгилари давлат фаолиятининг ва бюджет-нинг тақсимлаш механизми сифатидаги мазмунини белгилаб (аниқ-лаб) беради. Ҳозирги шароитда Давлат бюджети ижтимоий (ишлаб чиқа-риш) муносабатлар(и)нинг бир қисмини ифода этиб, давлатнинг ихтиёрига мамлакатда яратилган ялпи ички маҳсулот (миллий даромад)нинг нисбатан каттагина қисмини тўплаш ва уни жамият тараққиёти турли соҳаларининг (иқтисодиёт, маориф, соғлиқни сақ-лаш, фан, маданият, ижтимоий таъминот, бошқарув, мудофаа ва бошқалар) ривожланишига йўналтириш имконини берадиган му-ҳим тақсимлаш инструменти (воситаси)дир. Ўзининг моҳиятига кўра, Давлат бюджети мамлакат молия тизимининг таркибий қисмидан иборат бўлиб, шунга мос равишда у молия тизимига тегишли бўлган барча белги (хусусият)ларга эга ва унга тегишли бўлган барча функцияларни бажаради. Бир вақтнинг ўзида, Давлат бюджети фақат ўзига хос бўлган характерли хусусиятларга ҳам эгадирки, улар ўз навбатида, давлат бюджетини молия тизимининг бошқа бўлинмаларидан ажратиб туради ва унда марказий ўринни эгаллашга имкон беради. Унинг ана шундай ху-сусиятларидан бири бевосита давлат (ҳукумат)га тегишли эканли-гидир. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мамлакатда давлат (ҳукумат) барча молиявий муносабатларнинг ташкилотчиси бўлса-да, унинг бу хис-лати, яъни мамлакатнинг моддий ва молиявий ресурсларини асосий тақсимловчиси сифатидаги роли фақат бюджетда катта куч билан намоён бўлади.
2. Бюджет орқали давлат иқтисодиѐтга қандай таъсир кўрсатади?
Давлат бюджети макроиқтисодий сиёсат нуқтаи назаридан муҳим вазифани бажаради. Макроиқтисодиётни ташкил этувчи монетар ва фискал сиёсат ўзаро фарқланади. Умуман олганда, макроиқтисодий сиёсатнинг йирик бўғини сифатида фискал сиёсат аҳолининг истеъмолига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатиши мумкин. Бунда фискал (бюджет-солиқ) сиёсат ялпи талабнинг шаклланишида муҳим рол ўйнаб, ЯИМнинг ўзгариш тенденциясига таъсир кўрсатади. Бу эса бюджет сиёсатининг аҳамиятини кўрсатиб беради. Хорижлик кўплаб олим ва мутахассисларнинг илмий хулосаларида бюджет сиёсатининг самарали олиб борилиши макроиқтисодий барқарорликнинг муҳим элементи сифатида қаралади. Бунда бюджет сиёсатининг номарказлашуви институционал жиҳатдан ваколатли органлар фаолиятини оптималлаштириш орқали амалга оширилади. Бунда молиявий қарорларни қабул қилиш бюджет маблағларини тақсимловчилар ўртасида ваколатларни тартибга солиш ва уларнинг молиявий мустақиллигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларни ўзида акс эттиради. Е.Морозова ўзининг илмий тадқиқотларида бюджетнинг тузилиши ва унда молиявий қарорларнинг қабул қилиниши иерархияси тўғрисида ёндашувларни баён қилади[3]. Бюджет сиёсатига доир қарорларни қабул қилинишида номарказлаштириш амалиёти қуйидаги учта йўналишда натижаларга эришишни талаб этишини таъкидлаб ўтади. Жумладан, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва макроиқтисодий барқарорлик кабиларни келтиради. Ўз навбатида, бюджетнинг номарказлашувининг учбурчак дилеммасини жадвалда келтирилган ҳолат билан ифодалаб беради. Бюджет сиёсатини оптималлаштириш орқали ҳаёт даражасини мустаҳкамлаш олтин нуқтани топиш каби мураккаблик касб этади. Бизнингча, иқтисодий самарадорлик категорияси сарф этилган бюджет маблағларининг иқтисодий қайтими нуқтаи назаридан қараш мумкин. Бунда аҳолини ичимлик сувини таъминлаш, йўл инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва бошқа ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш юзасидан молиялаштирилган тадбирларни мисол сифатида келтириш мумкин. Бошқача айтганда, бюджет харажатлари ҳисобидан қанча узунликдаги йўлни асфальт қилинганини иқтисодий жиҳатдан баҳолаш мумкин. Натижада, маблағларнинг рентабеллик даражасини аниқлашга имкон туғилади. Лекин давлат бюджети маблағларидан фойдаланиш учун солиқларни марказлаштириш талаб этилади. Бу эса, марказий бошқарув органларининг қарор қилиш ваколатларини кучайишига олиб келиши мумкин.
3. Солиқлар ва иқтисодий ўсиш ўртасидаги алоқадорликларни тушунтириб беринг?
Барқарор иқтисодий ўсишга эришиш - ихтиёрий иқтисодий сиёсатнинг мақсади ҳисобланади. Ушбу вазифани ҳал қилишда бюджет-солиқ бошқарувини тартибга солиш муҳим рол ўйнайди. Бюджетсолиқ сиёсати давлатнинг иқтисодиётга кенг миқёсда таъсир ўтказишига имконият яратиб (бошқа тартибга солиш турлари билан таққослаганда) хато ва самарасиз қарорлар қабул қилганда макроиқтисодий ҳолатни ёмонлашуви хатарини бошидан кечиради. Шу нуқтаи назардан ҳам келажакда иқтисодиётнинг ривожланиши маълум даражада ушбу хатарларни тўғри баҳолаш ва фискал сиёсатининг самарадорлигига боғлиқдир. Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсир этиш механизмлари хусусиятлари, унинг ўзгаришларида вужудга келадиган катта миқдордаги ижобий ва салбий оқибатларнинг мавжуд бўлиши билан ифодаланади ҳамда ушбу жараён вақт бўйича кескин фарқ қилиши мумкин. Хусусан, тиббиёт ва таълим ҳаражатларининг реал ўсиши инсон капитали сифатини ва иқтисодий ўсиш суръатларини ўрта даврга мўлжалланган муддатга оширади. Бошқа томондан эса, агар қўшимча бюджет ҳаражатлари солиқ ставкаларини оширишни тақозо этса, бу эса аҳолининг эгалик қиладиган даромадлари ва товар ишлаб чиқарувчилар фойдасининг пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида жамғариш қисқариб, корхоналаринг инвестиция фаоллиги пасаяди. Юқорида кўриб чиқилган инсон капитали сифати ўсишидан келадиган ижобий самарага нисбатан, ўсиш учун салбий самара тез содир бўлади. Агар бюджет ҳаражатлари ўсиши бюджет камомадларига мос равишда ўсиб борса, бунда қисқа муддатли даврда пул ҳажми ортади ва инфляция жараёнлари тезлашиб, фоиз ставкалари ошади ҳамда иқтисодий ўсишга тўсқинлик қилувчи омиллар ва бошқа муаммолар пайдо бўлади. Шунингдек, ушбу барча омилларни миқдорий баҳолашнинг мураккаблиги шу билан изоҳланадики, уларнинг турли йўналиш ва турли вақтда мавжуд бўлиши бюджет-солиқ бошқарувининг параметрлари билан иқтисодий ўсиш орасидаги ўзаро боғлиқлик қонуниятларининг ўзига хослигини аниқлайдиган муайян давлат иқтисодиётининг хусусиятларига, уни бошқаришнинг танланган стратегияси хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Ўтиш даври иқтисодиётидаги давлатлар учун энг долзарб муаммолар - бюджет даромадлари ва ҳаражатлари, уларнинг таркиби, бюджет ва макроиқтисодиёт индикаторлари нисбати (масалан, ЯИМда давлат ҳаражатлари улуши), алоҳида кўрсаткичларнинг аҳоли жон бошига ҳисоблагандаги ҳаражатлари кабилар ўртасидаги оптимал (иқтисодий ўсиш суръатлари нуқтаи назаридан) нисбатни асослаш билан боғлиқ бўлган масалалар ҳисобланади. Мазкур мақола Ўзбекистоннинг ўтиш даври иқтисодиётига нисбатан ўрганиладиган айнан шу муаммоларга бағишланган.
4. Солиқларнинг вазифалари нималардан иборат?
Солиқ тушунчаси иқтисодий категория сифатида давлатнинг пайдо бўлиши ва уни фаолиятининг давомийлиги билан бевосита боғлиқдир. Шу ўринда солиқ категорияси давлатни иқтисодий сиёсати орқали иқтисодий воқейлик сифатида юзага чиқишини таъкидлаш лозим. Солиқ тушунчаси тор маънода давлат ихтиёрига солиқ тўловчилардан мажбурий тартибда ундириладиган пул тушумларини ифодалайди. Маълумки, солиқлар бевосита давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқдир, яъни давлат ўзининг ваколатига кирувчи вазифаларни бажариш учун молиявий манба сифатида солиқлардан фойдаланади. Солиқларнинг амал қилиши бу объективликдир, чунки жамиятни ташкил этувчи барча субъектлар ҳам реал секторда, яъни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатмайди. Жамиятда бошқалар томонидан рад этилган ёки фаолияти иқтисодий самарасиз бўлган соҳалар ҳам мавжудки, булар солиқларни объектив амал қилишини талаб этади. Аниқроқ қилиб айтганда жамиятни норентабел (мудофаа, медицина, фан, маориф, маданият ва бошқ.) ва рентабел соҳага ажралиши ҳамда норентабел соҳани молиялаштиришнинг табиий зарурлиги солиқларни объектив амал қилишини зарур қилиб қўяди, ваҳоланки, норентабел соҳанинг ижтимоий хизматлари асосан давлат томонидан амалга ошириладики, уларни молиялаштириш усули сифатида юзага чиқувчи солиқлар ҳам шу туфайли бевосита давлатга тегишли бўлади.
Download 52.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling