Фарғона вилояти агрокимёвий таҳлил маркази томонидан амалга оширилган ишлар бўйича


Download 15.08 Kb.
Sana02.02.2023
Hajmi15.08 Kb.
#1146515
Bog'liq
Хисобот 2 декабр


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ АГРОКИМЁВИЙ ТАҲЛИЛ МАРКАЗИ
ТОМОНИДАН АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА
МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6262-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини ташкил этиш тўғрисида” ПҚ-5185-сон қарорига асосан Республика Агрокимёвий тахлил маркази хамда унинг тизимида Фарғона Агрокимёвий тахлил маркази ташкил этилди. Бугунги кунда ушбу марказда янги замонавий техника ва технологиялар билан таъминланган. Ушбу техникалар Хитой, Германия ва Россия давлатларидан Фортек компанияси оркали 1 132 млн сўмга олиб келинди.


Марказда 16 та штат бирлиги асосида малакали ишчи-ходимлар ишга қабул қилиниб, улар томонидан иш фаолияти олиб борилмоқда.
Жорий йилда вилоят хокимининг 2020 йил 23 декабр кунидаги 335 – сонли “Вилоятда 2021-2024 йилларда агрокимёвий тахлиллар асосида агрокимёвий хаританомалар ишлаб бериш хамда бажариладиган ишларни молиялаштириш тақсимотини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори асосан 2022 йилда иш режа тасдиқланиб бунда вилоятимизнинг Риштон, Олтиариқ, Сўх, Тошлоқ ва Ўзбекистон туманларида тупроқнинг агрокимёвий тахлилини ўтказиш ва агрокимёвий хаританомалар ишлаб бериш белгиланган. Шунга кўра белгиланган режага асосан марказ томонидан вилоятнинг Олтиариқ туманидаги "Хамза экспо арт" текстили кластер корхонаси билан жами 8701,07 гектар майдонга жами 177 935 млн сўмга, Ўзбекистон туманидаги “Булут техс МЧЖ” кластер корхонаси билан 6 490 гектар майдонга 132 720 млн сўмлик “Амир Темур” кластер корхонаси билан жами 1 830 гектар майдонга 37 423 млн сўмлик, “Маслахат Азиз” кластер корхонаси билан 200 гектар майдонга 4 090 млн сўмлик, Бешариқ туманидаги "Люкс ян текс" МЧЖ кластер корхонаси билан жами 7995 гектар 163 498 млн сўмлик, “Қосимбой келажаги” кластер корхонаси билан жами 981 гектар 20 061 млн сўмлик, Учкўприк туманидаги Фермер хўжаликлар билан жами 1 380 гектар майдонга 28 221 млн сўмлик, Ёзёвон туманидаги “Роско Tekstil” МЧЖ билан 12 501 гектар майдонга 255 645 млн сўмлик, Риштон туманидаги “Рошидон Даврони”, “Шукур Хикмат СХ”, “Қахрамон” хамда "Rus-Uzbek Textile" МЧЖ ҚК кластерлари томонидан 13 350 гектар майдонга 273 000 млн сўмлик, Данғара туманидаги “Мусавартекс” МЧЖ томонидан 13 360 гектар майдонга 273 212 млн сўмлик шартномалар имзолади.
Шунингдек, бугунги кунгача Марказ тамонидан кластер корхоналар билан жами пахта ва ғалла экин майдонлар учун 66 788 гектар майдонга 1 365 814 сўмлик шартномалар тузилиб, шартномага асосан 28 245 гектар майдондан намуналар олиниб 27 577 гектар майдонга агрокимёвий хаританомалар тузиб берилди.
Жорий йил якунидан сўнг 2023 йил режага асосан Бувайда, Боғдод, Фурқат, Қўштепа туман кластер корхоналар билан шартномалар имзолаб фермер хўжаликларнинг пахта ва ғалла майдоларидан тупроқ намуналар олиб, агрокимёвий хаританомалар тузиб бериш белгиланган.
Вилоят бўйича пахта ва ғалла майдонларига тузилган шартномаларнинг хар 1 гектар майдон агрокимёвий хаританома учун 20 450 сўм, боғ ва иссиқхоналар учун 1 гектар майдонлар тахлили 30 300 сўм этиб белгиланган.
Download 15.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling