Бийсенбай сатназарович мамбетназаров азиз юртнинг азиз фарзанди


Download 19.5 Kb.
Sana27.03.2023
Hajmi19.5 Kb.
#1301002
Bog'liq
Б Мамбетназаров 80 йиллик


БИЙСЕНБАЙ САТНАЗАРОВИЧ МАМБЕТНАЗАРОВ
АЗИЗ ЮРТНИНГ АЗИЗ ФАРЗАНДИ


2023 йил март ойида Ўзбекистон Республикасининг илм-маърифат аҳли йирик олим Қорақалпоғистон Республикаси Фан Арбоби, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик Мамбетназаров Бийсенбай Сатназарович таваллуд топганига 80 йил ҳамда илмий-педагогик ва ижтимоий фаолиятига 58 йил тўлишини нишонлайди. Академик Б.Мамбетназаров буюк олим, илмий қизиқишлари кенг истъедодли тадқиқотчи, моҳир ташкилотчи, илм-фаннинг фаол тарғиботчисидир.
Академик Б.С.Мамбетназаров мамлакатимизнинг ижтимоий – сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, Қорақолпоғистон Республикаси Чимбой тумани Кенгаши депутати бўлди, бир-нечта марта Кўкрак нишони белгиси ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳамда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан «Ҳурмат ёрлиқ»лари билан тақдирланди.
Олим рахбарлигида 100 дан ортиқ бакалавр, 62 та магистрлик диссертациялари, 8 нафар фан номзоди, 5 нафар фалсафа фанлари доктори (PhD), 2 фан доктори (DSc)ни ҳимоя қилинди. Олим томонидан 200 дан ортиқ илмий мақола, 5 та монография, ҳамда кўплаб рисола ва тавсияномалар, дарслик ва ўқув қўлланмалар чоп қилинган.
Профессор Б.С.Мамбетназаров Ўзбекистон Миллий университети ёш олимлари учун ҳам ишончли маслахатчи ва мураббийдирлар, катта ҳурматга сазовар бўлиб келмоқдалар. Устоз томонидан қорақолпоқ тилида Москва Давлат университети ва Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан ҳаммуаллифликда (Л.А.Гафурова, И.О.Алябина, Г.М.Набиева, Г.Т.Джалилова) чоп этилган “Тупроқшуносликда ГАТ технологиялар” дарслиги Олий ўқув юртлари талабалари учун хизмат қилиб келмоқда. Ушбу дарслик ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида нашр этилган бўлиб, унга Россияда “Классический университетский учебник” мақоми берилган.
Б.Мамбетназаров Ўзбекистон Миллий университети етакчи олимлари билан кенг қамровли ишлар олиб борадилар - талабаларга маърузалар ўқимоқдалар, докторанларга илмий-амалий маслаҳатлар ҳамда диссертацияларга тақризлар ва таклифлар бериб келмоқдалар. Устоз Орол бўйи ва Орол тубидаги тадқиқотларга ҳамкорлик (Т.Абдрахмонов, Л.Гафурова, З.Жаббаров, С.Махаммадиев ва бошқ.) қилиб, у ердаги тупроқ унумдорлигини тиклаш ва оширишга қаратилган университет илмий – инновацион полигонда ҳам фаол иштирок этиб келмоқдалар. У киши қаерда бўлмасинлар, атрофларида илм-фан соҳасидаги хамкорлик, дўстлик ва олийжаноблик ҳукум суради. Устоз дўстларига, ҳамкасбларига ҳамма вақт ёрдам қилишни, тажриба алмашишни, ўзларига бурч деб биладилар. Орол бўйи худудидаги кенг қамровли илмий-экспедицион ишларида ҳамкорликда сафдош, тенгдош, ҳамфикр инсон сифатида сермаҳсул фаолият кўрсатиб келмоқдалар ва худуд аграр таълими, фани ва ишлаб чиқариш уйғунлашувига катта ҳисса қўшмоқдалар. У киши қаерда бўлмасинлар, атрофларида илм-фан соҳасидаги хамкорлик, дўстлик ва олийжаноблик ҳукум суради.
Муборак 80 ёш юбилейи билан хурматли академик Бийсенбай Сатназарович Мамбетназаровни чин дилдан табриклаб, мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва фан йўлидаги меҳнатларида янада юксак муваффақиятларга эришишларини тилаб қоламиз.


Ўзбекистон Миллий университет
Биология факультети декани Т.Абдрахмонов


Агроэкобиотехнология маркази рахбари Л.Гафурова


Тупроқшунослик кафедраси мудири З.Жаббаров
Download 19.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling