Биринчидан касбий маънавиятга эга инсон мехнатсевар бўлиши лозим. Иккинчидан
Download 27.01 Kb.
|
5-MAVZU
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
Республика олий ўқув юртларининг барча йўналишларида касбий маънавият фани ўқитилишининг сабаби шундаки, қандай касбдаги мутахасис бўлишидан қатъий назар у маънавиятли бўлиши шарт. Негаки келажагимиз эгалари бўлиши ёшларга маъруза ўқийдими ёки касалларга шифо берадими, қисқаси олий маълумотли ҳар қандай мутахассис инсонлар билан муомила қилади. Инсонлар билан ишлайди. Демак касбий маънавият деганда хар-бир қайси касбда фаолият кўрсатишидан қатъий назар мутахассис албатта билимли, фахм-фаросатли, ўз касбига фидойи, бирга ишлаётган хамкасбга нисбатан рахм шавқатли, меҳрибон, адолатли, ватанпарвар, мехнатсевар, ўз касбининг фидойиси, билимдони бўлиши талаб этилади”. Бугунги мутахассисга оссон эмас. Негаки, бугунги болалар йигирма йил олдинги болалар эмас. Уларни фикрлаши, билимли, дунёқараши хатто беш йил олдингиларидан кескин фарқ қилади. Бугун ахборот, интернет асри тезкор замон. Касбий маънавият мана шу тезкор замон болаларига уларни қониқтирадиган ва хайратлантирадиган даражада мукаммал бўлиши керак бўлади. Акс холда мутахассисни бола олдида хурмат-эътибори бўлмайди. Бу эса фожиа. Шу жихатдан олганда хар бир мутахассис ўз касбий маънавиятига тўла аъло даражада эга бўлиши лозим. Мутахассис аввало, ахлоқан пок, билимдон, ўз сохасини ўта даражада яхши ўзлаштирган мулоқат қилувчиларини хурматлайдиган, эъзозлайдиган, тилдошидай, дўстидай, кўрадиган уларни фикрлашини эшитадиган, хурмат қиладиган,хисобга оладиган мутахассис бўлиши лозим. Маънавиятли мутахассис қандай хусусиятларга эга бўлиши лозим. Биринчидан касбий маънавиятга эга инсон мехнатсевар бўлиши лозим. Иккинчидан ватанпарвар бўлиши лозим. Учинчидан бағрикенглик хислатига эгалиги кўриниши керак. Тўртинчидан барча ижобий фазилатлар мужассам бўлиши зарур. Фазилат нима? Бу фуқаролардаги кўзга кўринадиган ва кўзга ташланадиган ижобий хислатлар номи. Абу Наср Фаробий “Фозил одамлар шахри” асарида табиаттан ўн иккита фазилат-хислатини ўзида бирлаштирган инсон фозил маънавиятли одамлигини санаб кўрсатган. -тўрт мучаси соғлом бўлиши. Кўриши, эштиши, тахлил қилиш, ўйлаши, тушуниши, хис-хаяжони, фахм фаросати ривожланган бўлиши лозим. - фаросатли бўлиши, -хотираси кучли бўлиши. -заковатли бўлиши. -нотиқ бўлиши. -билимли бўлиши. -барча нарсадан кўзи тўқ бўлиши. -хақгўй ва одил бўлиши. -донишманд ва ориятли бўлиши. -нафсини енга оладиган бўлиши. -адолатпарвар бўлиши. -қатъий фикрли бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтган аллома. Булардан ташқари ўтган касбий маънавиятга эга инсон мустақил фикрга, соғлом негизга шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлиши лозим. Бугунда илм фанга мосланиб, ривожланиб бораётган Ўзбекистон мутахассислари ўта билимли, маърифатли, маънавиятли бўлишлари зарур бўлади. Чунки бугун ахборот интернет асри. Ҳар қандай янгилик бир неча сония ичида бутун жахонга маълум бўлади. Демак, ўқитувчи, шифокор, муҳандис, тарбиячи, барча мутахассислар шогирдларидан, ўртоқларидан, теварак атрофдагилардан орқада қолмасликлари учун доимо изланишда, ўқиб ўрганишда барча янгиликлардан огоҳликда бўлиши шарт бўлади. Download 27.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling