Биттасини танланг


Download 50.11 Kb.
Sana13.02.2023
Hajmi50.11 Kb.
#1192976
Bog'liq
4-дарсга тест топшириқлари.


1-савол
Корхона ҚҚС тўловчиси бўлмаган компания билан хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома тузди. Суммаси 6 000 минг сўм бўлган хизмат кўрсатиш шартномаси 10 майда тузилган, шартнома бўйича 3 000 минг сўм миқдорида бўнак 15 майда ўтказилган. 18 июнда шартномага суммаси 2 000 минг сўмни ташкил қилувчи қўшимча келишув битилган. 30 июнда хизматлар кўрсатилгани тўғрисида далолатнома 8 000 минг сўмга имзоланган, шартнома бўйича тўланиши лозим бўлган пул қолдиғи 6 июлда ўтказилган. Буюртмачи-компания мазкур шартнома бўйича қайси суммадаги харажатларни ва қайси ойда бухгалтерия ҳисобида акс эттиради?
Биттасини танланг
a. 3 000 минг сўм майда, 2 000 минг сўм июнда, 3 000 минг сўм июлда
b. 3 000 минг сўм майда, 5 000 минг сўм июлда
c. 8 000 минг сўм июнда

2-савол


Корхона ўз товарларини харидорга етказиб бериш бўйича ўзга корхона томонидан кўрсатилган транспорт хизматларини бухгалтерия ҳисобида қандай ўтказма билан акс эттиради?
a. Дт 9420 «Маъмурий харажатлар» Кт 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
b. Дт 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кт 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»
c. Дт 9410 «Сотиш харажатлари» Кт 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

3-савол


Давр харажатлари қандай ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади?


a. Дт 9910 «Якуний молиявий натижа» Кт 9400 «Давр харажатлари»
b. Дт 9000 «Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар» Кт 9400 «Давр харажатлари»
c. Дт 8710 «Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» Кт 9400 «Давр харажатлари»

4-савол


Кредитдан фойдаланганлик учун ҳисобланган фоизлар қандай ўтказма билан ҳисобда акс эттирилади?
a. Дт 9430 «Бошқа операцион харажатлар» Кт 6920 «Ҳисобланган фоизлар»
b. Дт 9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар» Кт 6920 «Ҳисобланган фоизлар»
c. Дт 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи» Кт 6920 «Ҳисобланган фоизлар»

5-савол


Кўрсатилган хизматлар таннархини ҳисобга олувчи счёт қандай ўтказма билан ёпилади?
a. Дт 9910 «Якуний молиявий натижа» Кт 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
b. Дт 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» Кт 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи»
c. Дт 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» Кт 2010 «Асосий ишлаб чиқариш»

6-савол 


Тайёр маҳсулотни сотишдан даромадларни ҳисобга олувчи счёт қандай ўтказма билан якуний молиявий натижага олиб борилади?
a. Дт 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» Кт 9910 «Якуний молиявий натижа»
b. Дт 9910 «Якуний молиявий натижа» Кт 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»
c. Дт 9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар» Кт 9110 «Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

7-савол 


Қурилиш корхонаси пудрат шартномаси бўйича таъмирлаш ишларини бажарди. Ишлар бажаришдан тушумни у қандай ўтказма билан ҳисобда акс эттиради?
a. Дт 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» Кт 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
b. Дт 9910 «Якуний молиявий натижа» Кт 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»
c. Дт 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» Кт 9910 «Якуний молиявий натижа»

8-савол 


Қуйидаги харажатларнинг қайсилари давр харажатлари таркибида ҳисобга олинади?
a. Фоизлар кўринишидаги харажатлар, валюта курсларининг салбий фарқлари
b. Ишлаб чиқариш ходимларининг хизмат сафари харажатлари, ишлаб чиқариш тусидаги ишлар ва хизматлар
c. Маркетинг харажатлари, телекоммуникация хизматлари, дам олишни ташкиллаштириш бўйича тадбирлар


9-савол 


Харажатларни ҳисобга олишда қайси асосий тамоилга риоя қилиш лозим?
a. Харажатлар даромадларга мувофиқ бўлиши лозим
b. Харажатлар даромадлардан ортиқ бўла олмайди
c. Ишлаб чиқариш таннархи давр харажатларига мувофиқ бўлиши лозим



10-савол 


Қуйида келтирилган харажатлардан қайсилари молиявий ҳаражатларга киради?
a. Кредитдан фойдаланганлик учун банкга ҳисобланган фоизлар
b. «Банк-Клиент» тизимидан фойдаланиш бўйича банк хизматлари
c. Ҳиосбрақамга хизмат кўрсатиш бўйича банк хизматлари
Download 50.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling