Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш


Download 29.05 Kb.
bet1/2
Sana08.02.2023
Hajmi29.05 Kb.
#1176522
TuriДиссертация
  1   2
Bog'liq
Опп- Н.С.Киямов


Ядгаров Нодир Джалоловичнинг “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (чизмачилик) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишига расмий оппонент


ТАҚРИЗИ

Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таьлим тизимининг бош мақсади давлат ва жамият тараққиётини таъминлай олувчи етук кадрларни тайёрлашдан иборатдир. Таълим муассасаларида чизмачилик фанини ўқитиш жараёнида бўлажак кадрларни давлат ривожига мос ҳолда тарбиялаш, касбий билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларда касбий кўникмасини шакллантириш масаласи муҳим аҳамият касб этади.


Жумладан, олий таълим тизимида устувор вазифалардан бири сифатида юқори малакали кадрлар тайёрлашда ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари, инновацион технологияларга таяниш зарурлиги алоҳида эътироф этилмоқда. Хусусан, бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, раҳбар ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш, улар малакасини ошириш курсларининг малака талаблари, ўқув режалари, дастурлари мазмунини модернизациялаш ва такомиллаштириш, ўқув амалиётига илғор хорижий тажрибалар, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, электрон ўқув модуллари, ўқув-услубий мажмуалар, мультимедия ишланмаларини яратиш, масофали ўқитиш шаклларини жорий этиш орқали таълим сифатини такомиллаштириш асосида малакали мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жаҳон таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида чизмачилик ўқитувчисининг ахборот-коммуникaцион компетенциясини шакллантириш орқали касбий кўникмаларини ривожлантириш, SMART ва STEAM технологияларидан фойдаланиш жараёнлари самарадорлигини ошириш, 3D ўлчамдаги рақамли технологияларни қўллаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга талабаларда фазовий-визуал 3D образларни шакллантириш, чизмачиликда проекциялаш усулларидан фойдаланиш, бўлажак ўқитувчиларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш методикасини модернизациялаш бўйича илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор берилмоқда.
Юқорида баён этилганлардан ва ҳозирги замон талаблари асосида чизмачилик таълим жараёнини ташкил қилиш, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш, олий таълим чизмачилик таълимини компьютер ва ахборот технологияси асосида такомиллаштиришга қаратилган диссертация ишининг долзарб аҳамиятга эга эканлиги келиб чиқади.
Диссертация кириш 4 боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан иборат.
Тадқиқот ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асослаб берилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги, тадқиқот мақсади, вазифалари, объекти, предмети, методлари, методологик асоси, илмий янгилиги, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши, ишнинг синовдан ўтиши ва эълон қилинганлик даражаси баён этилган.
Диссертант тадқиқот муаммосининг назарий ҳолатини таҳлил этар экан, кенг қамровли манбалар шарҳига эътиборни қаратган. Республика ва хорижий мамлакат олимларининг педагогика, методика соҳасидаги тадқиқот ишлари ўрганилиб, таҳлил этилган, ўринли хулосалар чиқарилган.
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти, предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг муҳим йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда илмий янгилиги, амалий натижалари, уларнинг ишончлилиги, илмий, амалий аҳамияти, амалиётга жорий этилиши, нашр этилган ишлар, шунингдек, диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари” деб номланган биринчи бобида бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришга доир асосий ёндашувлар, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларда касбий кўникма ва маҳоратни шакллантиришга оид фалсафий - тарихий қарашларни илмий манбаларда акс эттирилиши, таълим ислоҳотлари шароитида бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилган.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини касбий кўникмаларини шакллантиришда кўплаб таркибий элементларнинг бирлиги ҳамда ўзаро алоқадорлиги аниқланган. Бунда касбий таълимнинг ҳуқуқий, назарий-методологик, ташкилий, амалий-методик, ташхис-баҳоловчи асослари, муҳим қонунлари, қонуниятлари, устувор тамойиллари, етакчи ғоялари, терминологияси, методикаси, технологияси ҳамда назорат-баҳолаш тизими каби таркибий элементлар бўлажак чизмачилик ўқитувчиларини касбий кўникмаларини шакллантириш жараёнининг яхлитлигини таъминлаши айтиб ўтилган.
Олий ўқув юртларида бўлажак ўқитувчининг касбий кўникмаларини шакллантириш жараёнида уларнинг фазовий-визуал 3D тасвирлар каби таркибий қисмлар бир-бири билан ўзаро боғлиқ бўлиб, чизма ва муҳандислик графикаси тизимнинг таркибий элементи сифатида илгари сурилган. "Фазовий-визуал 3D тасвирлар" тушунчасининг моҳиятини аниқлашда фазовий тасаввурни ривожлантириш кўрсаткичларини баҳолаш муҳим рол ўйнаши ва унинг фазовий тасаввур ривожланишдаги қуйидаги кўрсаткичларини келтирилган: барқарорлик, кенглик, мослашувчанлик, чуқурлик, тўлиқлик, геометрик тасвирларнинг динамик ҳолати, мақсадга мувофиқлиги, шунингдек муаммоларни ҳал қилишда фазовий тасаввур билан ишлаш турлари. Ушбу кўрсаткичларнинг умумийлиги, талабаларда фазовий образларнинг шаклланишини энг тўлиқ ва хилма-хил деб тавсифланган.
Тадқиқотчи бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражасини белгиловчи фазовий-визуал 3D образли компетенция аниқлаштирилган. Фазовий тасвирлар ёрдамида чизмачилик фанини ўзлаштириш, ўз навбатида, фазовий тасвирлар билан ишлаш кўникмасини фаоллаштириш орқали бўлажак чизмачилик ўқитувчисида касбий кўникмаларни шакллантиришга олиб келиши таъкидланган ва бўлажак чизмачилик ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини тавсифловчи фазовий-визуал 3D образли тасаввур компетенциясини, касбий кўникмаларнинг зарурий қисми сифатида кўрсатилган.
Ҳозирги ижтимоий-иқтисодий тараққиёт, маънавий-сиёсий ҳаёт ҳар қандай инсондан жумладан ҳаёт бўсағасида турган ёшлардан билимдонлик, ишбилармонлик, яратувчанликни талаб этмоқда. Бу талаб билим воситасида ҳал этилиши мумкинлигини амалий фаолият кўрсатмоқда. Зеро, билим орқали инсон ижтимоий-тарихий ҳаётни воқеликни билиб олади. Шу воқелик инсон онгида тасаввурлар, тушунчалар, назариялар тарзида иниъкос этилади. Билим воситасида воқеликнинг инсон онгида, тарзида ифодаланиши фазовий тасаввурлар ёрдамида амалга ошиши мумкинлиги аниқланган.
Талабаларнинг касбий кўникмаларини шакллантиришда “Чизмачилик” фани мазмунидан ўрин олган мавзуларда фазовий-визуал 3D образлар, ижодий тасаввур образлари, билиш фаолияти, хаёлий образлар, хотира образлари, хаёлий тасаввур образлари каби масалалар мавжудлиги ва улар муҳим омил бўлиб хизмат қилиши мумкинлигини инобатга олиниб, талабаларда фазовий тасаввурни ривожлантиришда қайд этилган омиллардан ўринли фойдаланилган.
Диссертациянинг “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларни ривожлантиришнинг мeтодик шарт-шароитлари” деб номланган иккинчи бобида бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг методик таъминоти, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришда ахборот технологияларнинг ўрни кўрсатиб ўтилган.
Касбий кўникма педагогик – психологик тайёргарликда, ўқитувчининг таълим, тарбия, маълумот тушунчаларининг моҳият – мазмунини, шахс психологиясини, унинг биологик шартланган хусусиятлари (нерв тизими, темперамент, лаёқат-қобилиятини, характерларини билиш жараёнлари (сезги, идрок, диққат, хотира, тафаккур, хаёл)ни, эмоционал иродавий хусусиятлар (ҳиссиёт, эмоция, иродалари)ни, ижтимоий йўналган хусусиятлари (эҳтиёж, қизиқиш)ни, орттирилган касбий хусусиятлар (билим, кўникма, малака, одатлар) ўрганилиб, англаб олиш асосида шаклланиб бориши таъкидланган. Шу асосда таълим –тарбия жараёнини тўғри, аниқ ташкил қилиш, ўзлаштириш имкониятларидан аниқ фойдаланиш, шарт-шароитларини яратиш имкони ўрганилган.
Шунингдек, назарий ва амалий блоклардан иборат ўқув курсининг мазмуни аниқлаштирилган. Маълумотларининг oптимал тузилмасини ишлаб чиқиш тамойиллари очиб берилган ва ахборотни эслаб қолиш сифатини яхшилаш, ақлий ва ижодий қобилият ва фазовий – визуал 3D образларни ривожлантириш, мослашувчан, ўзгарувчан билим тизимини шакллантиришга қаратилган ақлий фаолият стратегияси таклиф қилинган. Ахборот ўзлаштиришнинг асосий мантиқий босқичлари ишлаб чиқилган. Ушбу ёндашувни “Қўшимча реаллик” технологиясини ишлаб чиқишда назарий илмий қоидалар билан тасдиқланган. Мазкур технология ўқув фаолияти жараёнида талабаларнинг мустақиллик даражасини ошириш тамойилига асосланган.
Шундай қилиб, “Чизмачилик” фанларини ўқитишда бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантиришда ахборот технологиялари талабаларнинг қизиқишларини ривожлантиришга, фаол-техник фаолиятларини йўлга қўйишга, таълим жараёнини оширишга ёрдам берувчи жонли дидактик жараён сифати инобатга олинган.
Диссертациянинг учинчи боби “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни ривожлантиришда замонавий ёндашувлар” деб номланган. Бунда ҳозирги даврда бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантириш мазмуни, мақсад ва вазифалари,бўлажак чизмачилик ўқитувчиларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга қўйиладиган педагогик-психологик талаблар, бўлажак чизмачилик ўқитувчиларида касбий кўникмаларни шакллантиришнинг методик асосларини такомиллаштириш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари баён қилинган.
Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларига ўқув фанларини ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорлик, назария ва амалиёт бирлиги, назарий билим, шунингдек, касбий кўникма ва маҳоратни динамикасини инобатга олиш, таълим жараёнида янги педагогик ва ахборот технологиялардан унумли фойдаланиш таъкидланган.
Жумладан тадқиқотда фазовий образларнинг виртуал маконини моделлаштиришда 3D технологиядан фойдаланилган. Мазкур виртуал макон моделида объктларни транформация қилиш орқали уларнинг фазовий-визуал 3D образларини визуаллаштириш 3 босқичда (моделлаштириш, визуализация, фазовий-визуал 3д образ) амалга оширилган.
Фазовий-визуал 3D образларнинг компьютер анимацион моделларини (КАМ) яратиш мезонлари (фазовий объектларни алоҳида элементлар асосида тасаввур қилиш, қулай вазиятни танлаш, композицияни тўғри тузиш, тўғри ёритиш, ранглар мутаносиблиги, фазовий жараёнларнинг яққоллиги ва реаллиги, ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кетлиги, омпьютер анимацион моделнинг мантиқий якуни) ишлаб чиқилган.
Компьютер анимацион модел ҳамда, фазовий - визуал 3D образ тушунчасига таърф берилган. Назарий таҳлил натижасида бўлажак чизмачилик ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини тавсифловчи фазовий-визуал 3D образли тасаввур компетенциясини касбий кўникмаларнинг зарурий қисми сифатида ажратиб кўрсатилган ҳамда, компьютер аниацион моделлар мажмуасини чизмачилик таълим жараёнига киритиш ва талабаларлар томонидан фазовий - визуал 3D образлар билан ўқув иш усулларини шакллантириш методикаси ишлаб чиқилган.
Диссертациянинг “Пeдагогик тажриба-синов ишлари ва унинг самарадорлиги” деб номланган тўртинчи бобда бўлажак чизмачилик ўқитувчиларининг касбий кўникмаларини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш йўллари, тажриба-синов ишларининг мазмун ва натижалари, талабаларда касбий кўникмаларни шакллантиришда тажриба-синов ишларининг самарадорлиги ва истиқболда ривожлантириш йўналишлари таҳлил қилинган.
Чизма геометрия ва чизмачилик фанини ўқитишда талабаларда касбий кўникмаларни шаклланганлик даражасини аниқлаш мақсадида тасдиқловчи, шакллантирувчи, назорат босқичлардан иборат бўлган экспериментал иш дастури ишлаб чиқилган.
Чизмачилик фанида компьютер анимацион моделларни “қўшимча реаллик” технологияси асосида талабаларда фазовий-визуал 3D образларни шакллантириш орқали уларда касбий кўникмаларини шакллантиришнинг самарали воситаси эканлиги назарий асосланди ва тажрибада синаб кўрилган.
Тажриба натижаларини таҳлил қилиш жараёнида педагогик олимларнинг статистик маълумотларни қайта ишлаб чиқишга оид усулларидан фойдаланиш методлари ўрганиб чиқилди ва тажриба-синов натижаларининг ҳаққонийлигини аниқлаш учун К.Пирсоннинг мезонидан фойдаланилди.
Чизмачилик фани SMART технологияси асосида ўқитилганда қуйидаги ижобий натижаларга эришилган: талабаларда фанни ўрганишга бўлган қизиқиши ошди ва фанни чуқур ўрганишга мотивaция ҳосил қилди.Талабаларнинг хатти-ҳаракатлари ва машғулотлардаги хулқ-атворида намоён бўлди; талабаларнинг график саводхонлиги ошди. График топшириқларни бажариш интенсивлигида намоён бўлди; талабаларнинг мустақил ижодий фаолияти жадаллашди. Ижодий график топшириқларни бажаришда талабалар вариатив ечимлардан фойдаланишди; компьютер анимацион моделларни такроран кўриш имконияти мавжудлиги талабалар билан индивидуал ишлаш имкониятини ҳосил қилди; ўқув материалларининг мавжудлиги ва вариативлиги вақт бюджетини тежашга, талабаларга кўпроқ маълумот беришга имкон яратди; иқтисодий тежамкорлик. Ўқув қуроллари (доска, бўр, маркер, чизғич, циркул, қоғоз)га зарурат йўқлиги; андроид платформасидан фойдаланиш талабаларда рақамли технологиялар билан ишлаш кўникмасини оширди.
Диссертацияда чизмачилик фанида компьютер анимацион моделларни “Қўшимча реаллик” технологияси асосида талабаларда фазовий-визуал 3D образларни шакллантириш орқали уларда касбий кўникмаларини шакллантириш билан боғлиқ назарий ва амалий тадқиқотлар ўрганилиб, таҳлил қилинган, зарур хулосалар олинган.
Иш долзарб, ижобий бажарилганлиги билан бир қаторда унда унда баҳас-мунозарага сабаб бўлувчи жиҳатлари мавжуд.

  1. Диссертация матнида стилистик хато ва услубий ғализликлар учрайди.

  2. Диссертациянинг 1- бобидаги бўлажак чизмачилик ўқитувчилари касбий кўникмаларини ривожлантиришнинг дидактик шарт-шароитлари номли 1.7-расмда берилган маълумотларни жадвал кўринишида берилса диссертация ишининг савияси янада ортган бўларди.

  3. Диссертация ишида “Муҳандислик графикаси” курси айрим жойларда “Чизмачилик” курси деб юритилган. Аниқлик киритиш лозим.

  4. Учинчи бобдаги 3.13-расм. Фазовий-визуал 3D образларнинг шаклланиши учун зарур бўлган шарт-шароитлар ҳамда 3.14-расм. «Қўшимча реаллик» технологиясининг ишлаш принципи номли расмларда келтирилган маълумотлар кенгроқ ёритилса ишнинг салоҳияти янада ошган бўлар эди.

  5. Диссертациянинг 5-илова қисмида келтирилган “Бўлажак чизмачилик ўқитувчиларинг касбий кўникмаларини шаклланганлик даражасини баҳолашга имкон берувчи топшириқ мазмуни ва мезонлари” номли жадвал 3-бобга киритилиши мақсадга мувофиқдир.

Кўрсатилган камчиликлар ишнинг илмий қийматига путур етказмайди. Умуман олганда диссертация иши тадқиқот методологияси талабларига мувофиқ амалга оширилган, белгиланган тадқиқот вазифалари ўз ечимини топган, замонавий инструментал ўлчов воситаларидан фойдаланиб педагогик ҳодисалар моҳияти чуқур илмий таҳлил этилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Муаллифнинг эълон қилинган мақолалари ва автореферат диссертациянинг асосий моҳиятини ўзида ифодалаган. Ядгаров Нодир Джалоловичнинг диссертация ишини ниҳоясига етказилган, якунланган илмий-тадқиқот деб ҳисоблаш мумкин.

Download 29.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling