Болам излаб тополмайсан изимни


Download 14.09 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi14.09 Kb.
#1003778
Bog'liq
Дардим айтсам тутолмайман ўзимни


Болам излаб тополмайсан изимни”

Дардим айтсам тутолмайман ўзимни, Болам кўргин хира тортган кўзимни.


Қариганда ортиқ сездим ўзимни, Болам излаб тополмайсан изимни.
Яхшиманми ёмонманми онангман, Бола дедим асрамадим ўзимни.
Алла айтиб юммас эдим кўзимни, Қариганда ортик сездим ўзимни.
Болам излаб тополмайсан изимни, Энди ўйлаб босар болдим йўлимни.
Умид билан боқдим ўғил қизимни, Кўргин болам ажин босган юзимни,
Болам излаб тополмайсан ўзимни! Миннат қилма болам берган тузингни,
Бехудага ёшлатмагин кўзимни, Шу дунёда ҳурмат қилгин ўзимни,
Болам излаб тополмайсан изимни! Юракдаги дардим сира айтмайин,
Бу дунёни кимларгадир сотмайин, Кўнглим ғамга ботиб ботиб кетмайин,
Болам излаб тополмайсан ўзимни! Она деган кўз тутади болага,
Хар бирини ўхшатади Лолага, Оқлай десанг хурмат қилгин онангни,
Хунукманми гўзалманми Онангман! Боғимдаги олмамисан анорим,
Гуллар ичра райхонимсан райхоним, Дуо билан болани дер хар бир жон,
Касалманми соғломманми Онангман! Мен отамни дийдорига тўймадим,
Тирик туриб болам кўнглин олмадим, Аллох учун зарра савоб қилмадим,
Эгриманми тўғриманми Онангман! Хаммангизни бир кўзимда кўраман,
Юрагимни тақсим қилиб бераман, Кўнгил ғашлаб қўйсангизлар ёнаман,
Қораманми, оппоқманми Онангман! Жон фарзандлар парвоз қилманг ҳавога,
Мехнатингиз миннат қилманг онага, Ҳаққин дойим адо қилинг Онани,
Сахийманми бахилманми Онангман! Эй фарзандлар норасийда онаман,
Мендан сўра юраги қон пораман, Кечалари нола қилиб бораман,
Юмшоқманми, қаттиқманми Онангман! Ўйлаб кўрсам мендан ёмон она йўқ,
Юмшоқ сўзлар айтадиган бола йўқ, Кўнгил йиғлар кўзларимда нами йўқ,
Яхшиманми ёмонманми Онангман! Фарзандларим кўзин харён боқади,
Кундан кунга сийнам қуриб боради, Нажот кетиб ҳаммангизга қарайман,
Полписманми, чаққонманми онангман! Чайнаганим сизга ёқмай туради,
Насихатим ғашингизга тегади, Текин тамоқ бекорчи бир бандаман,
Семизманми Орриқманми Онангман! Яхшимисиз ёмонмисиз боламсиз,
Орқамда қолгувчи зурриёдимсиз, Дуо қилай яшаб турган боғимсиз,
Яхшиманми ёмонманми Онангман! Хали қадрим анчагина ўтади,
Хар бир сўзим хуморлари тутади, Изларимни ўтлар босиб ўсади,
Кампирманми, ёшроқманми онангман! Уй қурганда уй тўрида Онанг йўқ,
Ош сузганда ош бошида Онанг йўқ, Тўй қилганда фотихада Онанг йўқ,
Новчаманми, калтаманми Онангман! Дўстлар оёқ чалганида онанг йўқ,
Бошинг ёстиқ кўрганида онанг йўқ, Ғам юрагинг тилганида онанг йўқ,
Ширин сўзли қаттиқ қўлли онангман!
Download 14.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling