Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз жами тўрт ракатдан иборат


Download 5.7 Mb.
bet1/3
Sana15.11.2023
Hajmi5.7 Mb.
#1775109
  1   2   3
Bog'liq
БОМДОД НАМОЗИ




БОМДОД НАМОЗИ
Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз — жами тўрт ракатдан иборат.
Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:

1. «Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади.


«Аллооҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар .


Қўллар боғланади. Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тугиб, қўлла-рини кўкракка кўядилар.



Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳалда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар ўқилади.
САНО ДУОСИ
Субҳаанакаллооуҳумма ва биҳамдика ва табааро касмука ва таъаалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук.
Маъноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».
ФОТИҲА СУРАСИ
Аъуузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм. Алҳамду лиллааҳи роббил-ъааламиийн. Ар-роҳмаанир-роҳиийм. Маалики явмид-диийн. Иййаака наъбуду ва иййаака настаъиийн. Иҳдинас-сироо-тол-мустақиийм. Сироотоллазиийна ан-ъамта ъалайҳим ғойрил-мағдзууби ъалайҳим валадззооооллиийн. 
Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен инъом (ҳидоят) этганлар-нинг (Пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қавмининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг эмас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади. Янги ўрганувчилар қуйидаги (КАВСАР, ИХЛОС, ФАЛАҚ, АН-НОС) кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

Download 5.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling