Бошқарув ваколатларининг турлари Режа


Download 74 Kb.
bet1/2
Sana03.10.2023
Hajmi74 Kb.
#1690775
  1   2
Bog'liq
javlon


Бошқарув ваколатларининг турлари


Режа



  1. Ваколат турлари

  2. Шахсий аппарат

  3. Маслахат берувчи аппарат

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Бугунги шароитда, яъни хўжалик юритувчи субъектларнинг турли туманлиги, улар сонининг катта ҳудудларда кенг тарқалгани, конъюнктуранинг жуда тез-тез ўзгариб туриши, қабул қилинадиган қарорларнинг геометрик про­гресс билан кўпайиб бориши марказлашмаган бошқарув ваколатларига устуворлик беришни тақозо этади.


Фармойишли ваколатнинг моҳияти шундан иборатки, бу ваколатга эга бўлган шахс кимга тааллуқли бўлса ўшаларнинг ижро этиши учун зарур бўлган қарорларни қабул қилишга ҳақдидир. Бу ваколатлар икки турга бўлинади:

  • Чизиқли ваколатлар.

  • Функционал ваколатлар.

Чизиқли ваколатлар, ваколат турларининг энг асосийси бўлиб, ташкилотларнинг иерархик тузилиши пайдо бўлиши биланоқ вужудга келган. У якка хокимлик тарзда раҳбарлик қилишга, яъни қонун доирасида:

  • буйруқ ва фармойишлар беришга;

  • барча масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга асосланган.

Чизиқли ваколатли раҳбар одатда, чи­зиқли раҳбар деб аталади.
Чизиқли ваколатда раҳбар билан буйсунувчи ўртасида тўғридан тўғри маъмурий (лавозимли) алоқа ўрнатилиб, раҳбар буйсунувчига мўлжалланган мақсадни бажариш учун қачон, қаерда ва нимани бажариш ёки бажармаслик тўғрисида бевосита кўрсатма беради. Уни фармойиш ёки буйруқда ифода этади.
Чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбар зиммасига одатда корхона фаолиятини тезкор бошқариш билан боғлик бўлган масалалар, яъни:
ходимлар меҳнатини ташкил қилиш;
уларга меҳнат шароитларини яратиб бериш;
ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;
ходимлар меҳнатига бахо бериш;
уларни мукофотлаш ёки жазолаш;
жамоада қулай маънавий ҳамда руҳий иқлимни яратиш ва уни барқарор тутиб туриш кабилар хам киради.
Функционал ваколатлар одатда билвосита алоқа шароитида амалга оширилади. Бунда ваколатлар маълум доирада чекланган бўлади. Чунки ҳар бир бошқарув бўғинидаги раҳбарга муайян функциялар бириктириб қўйилади. Масалан, бири маркетингни, иккинчиси ишлаб чиқаришни, учинчиси эса молияни бошқариш билан шуғулланади.
Ваколатларни бу тарзда бериш бошқариш самарадорлигини анча оширади. Чунки олдин бошқаришнинг барча функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ягона уни­версал раҳбар ўрнига энди ўз соҳасини пухта биладиган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Идоравий ваколатлар корхонадаги функцияларнинг мураккаблашиб, у билан боғлик, бўлган бошқариш жараёнининг қийинлашиб бориши сабабли вужудга келади. Ушбу бошқариш структураси хар бир чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбар қошида ихтисослашган хизматлар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штабларни тузиш орқали ташкил этилади. Ўз ваколатига эга бўлган штабларнинг вазифаси ўзларига тегишли муаммоларни ўрганиш орқали юқори бўғин раҳбарларига қарорлар қабул қилишда ёрдам беришдан иборат.
Бу ерда чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгар бўлсалар, штабдаги ваколатли кишилар эса бирламчи вазифаларга тоъбе бўлган иккиламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгардирлар. Улар ўз ваколатлари доирасида фақат маслаҳат бериш функциясини бажарадилар. Чизиқли ваколатга эга бўлган раҳбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ҳамда салбий маслаҳатлар ичидан мақсадга мувофиғини аниқлаш ва уни узил-кесил қабул қилишдан иборат.
Идоравий ваколатлар қуйидаги аппаратлар хизматлари орқали амалга оширилади:

  • маслаҳат берувчи;

  • хизмат қилувчи;

  • шахсий аппарат.

Маслаҳат берувчи аппарат. Чизиқли раҳбар бирор муаммога дуч келиб унинг ечими учун махсус малакага эга бўлган мутахассисларга зарурият туғилса, бундай ҳолларда корхона қошида вақтинчалик ёки доимий фаолият кўрсатувчи махсус маслаҳат берувчи аппарат тузилади. Уларнинг асосий вазифаси ўз билим соҳалари бўйича чизиқли раҳбарга маслаҳатларини беришдан иборат. Бундай маслаҳат­лар кўпинча қонунчилик, янги ёки махсус технологияни жорий қилиш, малака ошириш, шунингдек кадрлар билан ишлаш соҳалари бўйича талаб қилинади.
Хизмат қилувчи аппаратнинг асосий вазифаси раҳбариятга ўз ваколати доирасида хизмат қилишдан иборат. Бундай аппаратга кадрлар бўлими мисол була олади. Унга қуйидаги ваколатлар берилади:

  • ходимларнинг шахсий ишларини юргизиш;

  • ишга қабул қилиш учун иқтидорли кадрларни излаш ва текшириш;

  • чизиқли раҳбарларга номзодларни тавсия этиш ва х.к.

Хизмат қилувчи аппарат бошқа соҳаларга ҳам ўз хизматини кўрсатади. Бинобарин, жамоатчилик билан алоқа, маркетинг бўйича тадқиқот ўтказиш, молиялаштириш, режалаштириш, моддий-техника таъминоти, юридик муаммолари ечиш, атроф-муҳитга таъсир ўтказувчи у ёки бу лойиҳаларни баҳолаш каби жараёнларда туғиладиган юмушларга кўмак бериш кабилар буларга мисол бўла олади.
Шахсий аппарат - бу хизмат кўрсатувчи аппарат­нинг бир кўриниши бўлиб, у раҳбарнинг шахсий ёрдамчиси ё котиби ёки референди бўлиши мумкин. Унинг вазифа­си раҳбар нимани талаб қилса ўшани бажаришдир. Бу шахслар хеч қандай ваколатга эга бўлмайдилар ва фақат раҳбар номидан, унинг топшиғига билан иш тутадилар.
Гарчи шахсий аппарат расмий ваколатга эга бўлмасада, агар раҳбар уларга астойдил ишонч билан ёндашса, унинг аьзолари катта ҳуқуқга эга бўлишлари мумкин.
Тавсияли ваколатлар фақат тавсия характерига эга. Бу ваколатга эга бўлган шахслар зарурият туғилган ҳолларда раҳбарларга ёки бажарувчиларга мураккаб масалалар ечими бўйича ўз таклифларини берадилар. Раҳбар бу таклифларни қабул қилиши ёки эътиборсиз қолдириши хам мум­кин. Аммо эътиборсиз қолдирган ҳолларда тавсия берувчи мутахассис ўз таклифларини мазкур масала ечими учун ўта зарурлигини, ўз хизматини беҳудага қилмаганини раҳбарга тушунтириб, уни ишонтиришга ҳаракат қилмоғи даркор.
Мувофиқлаштирувчи ваколатлар ҳамкорликдаги қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш билан боғлиқ. Мазкур ваколатга эга бўлган шахс ёки бўлим юқори раҳбарият номидан айрим бошқарув субъектлари фаолиятини мослаштириб, уни корхона мақсадига қараб йўналтиришга ҳақли. Одатда бундай ваколатга корхонада мураккаб ёки бахсли муаммолар вужудга келиб уларни ечиш зарурияти туғилган ҳолларда эҳтиёж туғилади.
Ҳисоб ва назорат қилиш ваколатига эга бўлган шахс ёки гуруҳлар текширилаётган объект бўйича уларнинг раҳбарларидан барча зарур маълумотларни талаб қилишга ҳақлидир. Текширув асосида тайёрланган материалларни ўзларининг хулосалари билан бирга юқори бўғинга тақдим этиш ҳисоб ва назорат қилиш ваколатига эга бўлганларнинг асо­сий вазифасидир.
Муросага келтирувчи ваколатларнинг моҳияти шундан иборатки, шу ҳуқуқга эга бўлган шахс қабул қилинаётган қарорларга нисбатан дахлдорлик даражасига қараб, албатта ўз фикрини билдиради. Буни у ҳам чизиқли, хам функ­ционал ваколатлар доирасида бажаради. Бундай ваколатлар:

  • эхтиёткорликка даъват этувчи ва

  • муҳосара қилувчи ваколатлар кўринишида бўлиши мумкин.

Эхтиёткорликка даъват этувчи ваколатга эга бўлган шахс, масалан, ҳуқуқшунос раҳбар қабул қилган қарорларнинг қонун ва ўрнатилган тартибларга мос тушиш ёки тушмаслигини текширади, ундаги камчилик ёки қонунни бузганлигини айтиб, уни тўғрилашга даъват этади. Агар раҳбар хаққонийлигини исботласа-ю, ҳуқуқшунос бу билан қониқмаса, у ҳолда раҳбарнинг зиммасида мазкур қонунбузарликнинг оқибати сақланиб қолади.
Муҳосара қилиш ваколатига бош ҳисобчи эга бўлади. Унинг розилигисиз, имзосисиз пул маблағи билан боғлиқ бўлган бирорта қарор қабул қилинмайди.

Хулоса
Бошқарув бу ишлаб чиқарувчи ва айрим шахсларга уларнинг ижтимоий еҳтиёжлари ва руҳий хусусиятларига та`сир етиш билан бошқариш воситасидир. Бошқарувнинг ижтимоий-руҳий усулларини қо`ллаш корхонада юз бераётган ижтимоий ҳодисаларни чуқур о`рганиш ходимлар нерв тизимси кайфиятига та`сир етувчи руҳий (руҳий) омилларни билишни талаб етади.
Ишлаб чиқариш шароитида социология кишилар ижтимоий алоқаси шаклланишининг асоси бо`лган меҳнат омилларини о`рганади, ижтимоий тизимлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш тизими ривожланиши ва амал қилиш қонуниятлари, кишиларнинг жамиятнинг турли қатламидаги хулқ-атвори қонуниятларини тадқиқ қилади. Ижтимоий психология гуруҳ ва омма психологиясининг хусусиятлари, уларнинг шахснинг онги ва хулқига та`сири, кишилар фаолиятини раг`батлантирувчи омиллар, кайфият, ижтимоий фикрни шакллантирувчи омилларни о`рганади. Шахс психологияси олий нерв фаолияти турлари ва инсон темпераменти, характери, шахснинг иродаси, қобилияти, хиссиёти, хотираси, англаш ва хис етиш қобилиятини о`рганади, меҳнат психологияси меҳнат фаолиятлари, шу жумладан, раҳбар ва мутахассислар (касбий хусусият ва қобилиятлари, кадрларни о`қитиш усуллари, дам олиш тартиби, кадрларни танлаш ва баҳолаш усуллари, меҳнат жараёнининг руҳий жиҳатлари) фаолиятини о`рганади.



Download 74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling