Мавзу. «МЕҲнат иқтисоди ёти» фанининг предмети ва мазмуни


Download 195.5 Kb.
bet1/4
Sana04.05.2023
Hajmi195.5 Kb.
#1424415
  1   2   3   4
Bog'liq
1-МАВЗУ МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ (1)


I-МАВЗУ. «МЕҲНАТ ИҚТИСОДИЁТИ» ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ

    1. «Меҳнат» хақида тушунча ва унинг жамиятни ривожланишдаги ўрни.

    2. «Меҳнат иқтисодиёти» фанининг предмети, мақсади ва вазифалари

    3. Меҳнатнинг мазмуни, турлари ва меҳнат жараёни функциялари

Қисқача ҳулосалар
Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар?
Тавсия этилаётган адабиётлар
Ижтимоий ҳаёт мароқли, айни пайтда мураккабдир. Инсон жамиятда яшар экан ўзига хос ва мос турмуш тарзини яратади. У ҳаёт кечириш учун озиқ-овқат топиши, уй-жой қуришга, кийим-бош тикиб олиши ва атроф муҳитнинг ноқулай таъсирларидан ҳимояланиши керак, бунинг учун ўзига зарур бўлтан барча нарсаларни табиатдан қидиради ва топган материалларидан фойдаланади. Айни бир пайтда табиатдан топган материаллар ҳам инсонга яшаш учун анча қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради. Инсон табиатдан топган мазкур материалларни ўз фойдаси йўлида ўзгартиради. Бундай жараён давомида инсон томонидаи жамият эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган моддий ва маънавий неъматлар яратиш соҳасидаги “меҳнат” деб аталадиган мақсадга мувофиқ фаолият амалта оширилади.
Бинобарин, меҳнат мавжуд табиий, моддий, ақлий захираларни шахсий ва ижтимоий эҳтиёжлар учун керакгти маҳсулотга айтантиришда фақат инсонгагина хос фаолиятдир.
Меҳнат тушунчаси физиологик нуқтаи назардан айтилганда бу — организмда йиғилиб қолган ҳаёт энергияси туфайли содир бўладиган асаб ва мушаклар ҳаракати ҳамда оқсил моддаларнинг механик ишга киришув жараёнидир.
Айни вақтда меҳнат - бу мураккаб ижтимоий-психологик жараён бўлиб, у кишиларнинг яшаши учун шарт бўлган абадий табиий заруриятдир. Меҳнат инсон билан табиат ўртасида содир бўладиган шундай жараёнки, унда инсон ўзининг фаолияти билан ўзи ва табиат ўртасидаги моддалар алмашинувини бевосита ифодалайди, тартибга солади ва назорат қилади.
Меҳнат - бу инсоннинг мақсадга мувофиқ ижтимоий фойдали фаолиятидир. Дастлаб инсон ўз ҳаракатларининг мақсадини аниқлайди. Мақсаднинг мавжуд бўлиши онгли мавжудот бўлган инсоннинг меҳнатини, масалан, от ёки машина бажарадиган иш тушунчасидан ажратиб туради. Мақсадга эга бўлган инсон табиат инъоми — буғдой ёки жавдар, ёғоч ёки лой, пахта толаси, жун ёки теридан фойдаланиб, янги маҳсулот яратади, яъни ўз организмининг жисмоний ва ақлий қувватидан фойдаланиб, меҳнат ҳаракатларини онгли равишда ва изчиллик билан бажаради.
Инсон ўз меҳнатининг мақсади, усули ва натижасини аниқлаш давомида, қандай маҳсулотлар қанча миқдорда ва қачон ишлаб чиқарилиши керак, бу маҳсулотларни қандан ресурслардан, қай тарзда, қандай технология ёрдамида ишлаб чиқариш керак, бу маҳсулотлар ким учун ишлаб чиқарилиши керак деган учта муҳим масалани ҳал қилади. Бинобарин, биринчи масалада меҳнат онгли фаолият, иккинчисида — ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш, учинчидан — ижтимоий фойдали фаолият сифатида намоён бўлади.
Ижтимоий-иқтисодий турмушда меҳнат тушунчаси билан бир қаторда иш тушунчасидан ҳам кенг фойдаланилади.
Иш деганда табиат ва инсон томонидан бирлашган характерларининг объектив натижаси тушунилади. Механик тарзда бу натижа маълум бир қаршиликни енгиш учун сарфланаётган энергия миқдори билан ўлчанади.
Меҳнат ва ишнинг миқдори сарфланган вақт — энергия билан ўлчансада, уларни бир-бири билан тўғридан тўғри тенглаштириш мумкин эмас.
Меҳнат инсоннинг ақлий-физнологик фаолияти бўлиб, унга тўғри келадиган иш бу жараённинг объектив натижаси ҳисобланадн. Бирор маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган меҳнат ва иш миқдорини бир хил ўлчовда, яъни килограммометрда аниқланганда ишнинг миқдори меҳнат сарфининг бир қисминигина, ёки аниқроқ қилиб аётганда 20 — 30 % ини, айрим ҳолларда эса ундан ҳам анча кам миқдорини ташкил этиши мумкин. Бажарилган ишнинг миқдорини, жамият аъзолари томонидан меҳнатнинг сарфланган миқдорига тенглаштириш ёки бир хил ўлчовда ўлчаш ҳам нотўғри бўлади. Фаолияг жараёнида механик ҳаракатлар қилиниб катта ҳажмдаги иш микдори бажарилиши мумкин, лекин бу фаолият инсон меҳнатининг маҳсули бўлганлиги учун меҳнатга нисбатан тор ва чегараланган фаолиятдир. Меҳнат ва иш тушунчаси бир-бири билан солиштирилганда, иш меҳнатнинг маҳсули деган хулосага келамиз. Шу боис унинг сон ва сифат кўрсаткичларини таҳлил қилиш мумкин.
Ҳатто меҳнат ва иш сўзлари инглиз тилида ҳам ўз мазмуни билан ҳар хил маънони билдиради. Масалан, иш сўзи (инглизча wогк) кишининг интилиши ва ҳаракати маъносини эмас, балки муайян натижа сифатида тушунилади. Меҳнат дейилганда эса (инглизча “Job”) конкрет натижадан қатьий назар инсоннинг харакати, интилиши ва энергия сарфлаши каби фаолиятлари тушунилади.
Инсон куч-қувватининг сарфланиш даражаси фаолият турига ва ишлатиладиган меҳнат воситаларига боғлиқ бўлади. Шундай қилиб, агар меҳнат жараёнини тасвирлайдиган бўлсак, у учта асосий таркибий қисмни ўз ичига олади:

  • хомашё материали (меҳнат предметлари);

  • меҳнат воситалари;

  • жонли меҳнат сарфлари.

Ана шу учта таркибий қисмнинг ўзаро таъсир кўрсатиш натижаси меҳнат маҳсулоти —табиатнинг янги маҳсулоти бўлиб, у инсон эҳтиёжларига мослашган бўлади. Булар: йиғиб-териб олинган пахта ҳосили; парвариш қилинган чорва моллари, барпо этилган уй ёки кўприк, тикилган кийим ёки пойафзаллардан ташкил топиши мумкин. Меҳнат предметлари (хомашё ва материаллар) ва меҳнат воситалари (ишлаб чиқариш воситалари) жонли меҳнат жараёнига қўшилмаса, улар ўз-ўзидан фаолият кўрсатавермайди. Жонли меҳнат сарфи ўз навбатида фақат кишиларнинг табиатга муносабатидан иборат бўлибгина қолмай, балки амалга оширилаётган жараён қатнашчилари ўртасидаги муносабатдан ҳам иборатдир. Бинобарин, меҳнат фаолияти жонли меҳнатнинг моддий шарт-шароитларини ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш воситаларисиз мавжуд бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун ҳам меҳнат жараёни унинг учта асосий жиҳатини механик равишда бирлаштиришдан иборат бўлмай, балки уларнинг узвий бирлигидан иборатдир, унинг ҳал қилувчи омиллари эса инсоннинг ўзи ва унинг меҳнат фаолиятидир.
Меҳнат жараёнида инсон меҳнат фаолиятидан кўзда тутилган мақсадга эришиш учун меҳнат воситалари ёрдамида меҳнат предметидан фойдаланиб, жонли меҳнат сарфи билан ўзаро мулоқотга киришади ва бу билан ҳаёт учун зарур бўлган янги маҳсулот яратади. Бундай маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнининг барча уч жиҳати: хомашё ва материаллар, меҳнат воситалари, қуроллари ва жонли меҳнат сарфлари бирлашиб меҳнат маҳсулоти яратади.
Меҳнат ижтимоий-иқтисодий, технологик, ақлий-ҳиссий, физикавий-кимёвий, биологик ва бошқа қонуний ҳодисаларнинг уйғунлашуви натижаси — мажмуи жараёнидир.
Меҳнат предметларига ер ости қазилмалари, табиий ва сунъий хомашё ва материаллар, ярим фабрикатлар ва комплектлаштириладиган жиҳозлар; энергиявий, моддий ва ахборот оқимлари киради. Ишчи кучи меҳнат предметларини меҳнат воситалари орқали ўзгартиради.
Меҳнат воситаларига машиналар, ускуна ва қурилмалар; иш қуроллари ва бошқа технологик ишланма турлари; дастурий-таъминот воситалари; иш жойининг ташкилий таъминоти ва бошқалар киради.
Меҳнат — бойлик манбаидир. У инсон фаолиятининг биринчи ва зарур шарти ҳисобланади. Инсон ва жамият тараққиётининг тарихи бу жараёнда меҳнатнинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради. Одамлар атрофдаги табиатни ўзгартирар эканлар, умрининг ўзгариб бораётган эҳтиёжлари таъсирида ўз табиатларини ҳам ўзгартирадилар: билимларини бойитиб, қобилиятларини ривожлантирадилар ва янги кўникмалар ҳосил қиладилар,
Меҳнат ўзининг таркибий ривожи жараёнида жиддий равишда мураккаблашди: инсон тобора мураккаброқ ва хилма-хилроқ операция ва ишларни бажара бошлади, тобора уюшган меҳнат воситаларини ишлаб чиқариб, ўз олдига анча юксакроқ мақсадлар қўйиш ва уларга эришиш мукаммал бўлиб борди.
Жамият ривожланиб борган сари инсон фаолияти машиналар, механизмлар яратишга, олдиндан берилган хоссаларга мувофиқ ва табиатда учрамайдиган материалларни вужудга келтириш кашфиёт ва санъат асарлари, илмий кашфиётлар яратишга қаратилган.
Ўрта Осиё Шаркда, илғор тафаккур марказларига айланиб, Форобий, Ибн Сино, Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Низом ул Мулк, ал Бухорий, Амир Темур ва бошқа ватандошларимизнинг илмий қарашлари фахрлидир.
Ўзбек давлатчилигининг пойдеворини вужудга келтирган Амир Темур ҳам ўз даврида инсоннинг яшаши, ҳаёт кечириши учун табиий ресурсларни тайёр маҳсулотга айлантиришда меҳнатнинг ролига катта баҳо берар эди. „Темур тузуклари"да кўрсатилганидек, „Деҳқонлар ва раиятдан қайси бирининг деҳқончилик қилишга қурби етмаса, керакли ускуналарни етказиб унга ёрдам берилсин", — деб кўрсатма берар экан, меҳнат қуролисиз бойлик яратиш мумкин эмаслигини у яхши билар эди.
Фан-техника таракқиёти таъсири билан шундай жараёнлар, чунончи ишлаб чиқаришни комплекс механизациялаш, автоматлаштириш, ахборотлар технологиясини кенг жорий этиш ва уни ташкил этишни тубдан такомиллаштириш натижасида жисмоний меҳнат мазмунинг мунтазам ўзгариши содир бўлмоқда.
Жамият ишлаб чиқарувчи кучлари ривожининг қудратли омили фандир, аниқроғи фаннинг ишлаб чиқариш билан узвий бирикиб кетишидир, чунки фан-техника тараққиёги фақат янга энергия турлари, яши материаллар, электрон-ҳисоблаш машиналари ва ҳатто ишлаб чикаришни комплекс механизациялашни шунчаки тадбиқ этишни эмас, балки ишлаб чиқаришнинг бугун техникавий негизини, уни ташкил этиш ва бошқариш такомиллаштиришни талаб этади.
Ҳозирги шароигда меҳнат жараёни қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:

  1. меҳнат жараёнининг интеллекгуал потенциали ортади, бу эса ақлий меҳнат ролининг кучайишида, ходимнинг ўз фаолияти натижаларига онгли ва масъулият билан муносабатда бўлишининг ортишида намоён бўлади;

  2. меҳнат харажатлари моддий қисмининг улуши ортади. Меҳнат воситалари (машиналар, асбоб-ускуналар, механизмлар ва шу кабилар) билан боғлиқ буюмлашган меҳнат улушининг кўпайиши фан-техника тараққиётининг эришган ютуқлари билан боғлиқ бўлиб, инсон чекланган жисмоний имкониятлари шароитида меҳнат унумдорлиги ва самарадорлигининг ортишида ҳал этувчи омил бўлиб хизмат қилади, меҳнат жараёни ижтимоий жиҳатининг аҳамияти ортади. Ҳозирги вақтда меҳнат унумдорлигининг ўсиш омиллари фақат ходим малакасини ёки унинг меҳнатини механизациялаш даражасини ошириш билангина эмас, балки инсон саломатлигининг аҳволи, унинг кайфияти, оиладаги, жамоадаги ва умуман жамиятдаги муносабатларига ҳам боғлиқдир.

    1. Download 195.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling