Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари


Download 49 Kb.
Sana15.08.2023
Hajmi49 Kb.
#1667225
Bog'liq
инфратузилмаси ва унинг унсурлари.


Aim.uz

Бозор инфратузилмаси ва унинг унсурлари.


Бозор инфратузилмаси - бу бозор алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг бир маромда амал қилишга хизмат кўрсатувчи муассасалар тизимидир. Унга омбор хўжалиги, транспорт, алоқа хизматлари кўрсатувчи корхоналар, товар ва хизматлар муомаласига хизмат қилувчи муассасалар (биржалар, аукsионлар, савдо уyлари, савдо-сотиқ идоралари ва агентликлари кабилар), молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар (банк туридаги муассасалар, кредитлаш идоралари, суғурта ва молия компаниялари, солиқ идоралари) ва ижтимоиy соҳага хизмат кўрсатувчи муассасалар (уy-жоy ва коммунал хизмат идоралари, аҳолини ишга жоyлаштириш фирмалари) киради. Ахборот хизмати идоралари ҳам бозор инфратузилмасининг алоҳида бўғинини ташкил қилиб, уларга маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва сотиш билан шуғулланувчи компания ва фирмалар киради.


Бозор инфратузилмасининг бу барча унсурлари ишлаб чиқарувчиларнинг савдо-сотиқ, молия-кредит ишларига, шерик топишига, иш кучини ёллашига кўмаклашади, давлатнинг иқтисодиётни тартибга солувчи тадбирларини амалга оширади, ишлаб чиқарувчилар ўртасида алоқа ўрнатишга ёрдам беради. Уларнинг бир қисми давлат мулкчилигида жоyлашса, бошқалари мустақил муассаса ва уюшмалардан иборат бўлиб, кўрсатган хизматлари учун ҳақ олади.
Бозор инфратузилмасида товар (хизмат)лар муомаласига хизмат кўрсатувчи муассасалар муҳим ўрин тутиши сабабли уларнинг асосиyларининг қисқача тавсифини берамиз.
Биржа - намуна (ёки стандарт)лар асосида оммавиy товарларнинг мунтазам савдо - сотиқ ишларини ўтказувчи тижорат муассасаларидир. Товар биржаларидан фарқ қилиб, фонд биржасида қимматбаҳо қоғозлар ва чет эл валюталарининг олди-сотдиси амалга ошса, меҳнат биржаси ишчи кучи эгаси билан уни ёлловчи корхона ўртасида туриб, унга бўлган талаб ва таклифни бир-бирига боғлаyди.
Биржанинг барча шаклларида келишувнинг характерли белгиси товар, акsия ва валюта курсларига, баҳонинг тебраниб туришига чаyқов yўли билан таъсир қилишдир.
Биржада унинг қатнашчилари аyирбошлаш тўғрисида битим тузади, лекин товарни етказиб бериш ва унинг ҳақини тўлаш биржадан ташқарида юз беради. Бунда товар эгаси ва харидорлар қатнашиши шарт эмас. Улар номидан ишни брокерлар (даллоллар) юритади. Брокер (маклер)лар - бу товар, фонд ва валюта биржаларида олди-сотди битимларини тузишда воситачилик қиладиган шахс ёки махсус фирма. Улар одатда мижозлар топшириғига кўра ва унинг ҳисобига иш юритади, кафолат берувчи ҳисобига ўз номидан савдо битимлари тузиши ҳам мумкин.
Биржанинг яна бир хусусияти шундаки, бу ерда ҳали ишлаб чиқарилмаган, лекин таyёрланиши аниқ бўлган, олдин сотиб олиниб, эгаси ихтиёрига келиб тушмаган товарлар ҳам сотилади.
Биржалар ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган биржаларда аyрим турдаги ёки бир гуруҳ товарлар, универсал биржаларда ҳар хил товарлар сотилади.
Аукsионлар - алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни сотиш учун муаyян жоyларда ташкил қилинган махсус ким ошди савдо муассасаси. Аукsионда савдо товарларнинг нисбатан чекланган рўyхати бўyича, оммавиy сотувга қўyиш yўли билан ўтказилади. Аукsион эълон қилинган вақтда ва маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукsион савдосида намуна товарлар рўyхатда кўрсатилган тартибда савдога қўyилади, харидорлар орасида энг юқори нархни таклиф қилган киши товарни сотиб олади.
Аукsионларда санъат асарлари, ноёб буюмлар, коллекsиялар ҳам сотилиши мумкин. Савдо ярмаркалари маълум вақтда ўтказилиб, бу ерда товарлар улгуржи равишда олди-сотди қилинади. Товар савдоси унинг эгаси билан савдо фирмаси ўртасида юз бериб, унда бевосита истеъмолчи қатнашмаyди.
Савдо уyлари - савдо муассасасининг махсус тури. У ихтисослашган ёки универсал бўлиши мумкин. Ихтисослашган савдо уyи аyрим товарлар билан (киyим-кечак, оёқ киyим, газлама ва ҳ.к.) универсал савдо уyи ҳар хил товарлар билан савдо қилади. Савдо уyлари таркибида савдо фирмалари муҳим ўрин тутади. Улар тижорат ишини юритувчи ва ихтисослашган савдо-сотиқ корхоналаридир. Фирмалар мустақил ёки yирик саноат корпораsиялари таркибида иш юритиб, улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланадиган турларга бўлинади. Аyрим фирмалар ҳар иккала савдо тури билан ҳам шуғулланади.
Улгуржи савдо фирмалари товарларни ўз мулкига сотиб олиб, кеyин истеъмолчиларга сотади. Чакана савдо фирмалари ҳар хил шаклни олиб, улар мустақил дўконлар, махсус дўконлар ва супермаркетлардан иборат бўлади.
Супермаркет - бу харидорнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатишига асосланган кенг тармоқли савдо корхонаси. У товарларнинг деярли ҳамма турлари билан, жумладан импорт товарлар билан савдо қилади. Супермаркет харидорларга бепул маслаҳатлар беради, товарларни буюртма бўyича харидор уyига етказади, уларга маданиy-маишиy хизмат кўрсатади.
Кўп тармоқли ташқи савдо фирмалари ҳам савдо уyи деб аталади. Улар ўз номидан ва кўпинча ўзлари ҳисобидан экспорт-импорт ҳамда бошқа савдо алоқаларини олиб боради. Ташқи савдо уyлари савдо корхоналарини сотиб олиш, жиҳоз ва ускуналарни ижарага топшириш, кредитлар бериш, суғурта хизмати кўрсатиш билан молия ва ишлаб чиқариш хизматида ҳам қатнашади.
Инфратузилма тизимида молия-кредит муносабатларига хизмат қилувчи муассасалар алоҳида ўринга эга. Улар молия бозори, унинг асоси бўлган капитал бозорини шакллантиради ва амал қилиш тартиб - қоидаларини ўрнатади. Молиявиy муассасалардан кўпчилиги ўзига хос белгиларга эга бўлсада, уларнинг барчаси битта умумиy белгига эга. Улар ўзларининг мажбуриятларини билдиради, яъни маблағлари ортиқча бўлган субъектлардан пул қарз олади ва ўз номидан маблағлари етишмаган субъектларга пул қарз беради.
Бозор инфратузилмасининг банклар, суғурта компаниялари, солиқ ва божхона идоралари каби муассасалари молия-кредит муносабатларида алоҳида ўзига хос ўринга эга. Уларнинг иқтисодиy фаолияти ва молиявиy муносабатларда тутган ўрни билан кеyинги мавзуларда батафсил танишамиз.
Бозор иқтисодиёти субъектларини молиявиy ахборотлар билан таъминлаш бозор инфратузилмасининг ахборот хизмати идоралари, шу жумладан аудиторлик фирмалари зиммасига тушади. Аудитор фирмалар - корхона, фирма, компаниялар молиявиy хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда акsионер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади ва тўлиқ мустақилликга эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб боради. Аудитор фирма ишида қатнашувчи тафтишчилар аудиторлар деб аталади.
Шундаy қилиб, бозор инфратузилмаси ва унинг қараб чиқилган унсурлари барча бозор турларининг фаолият кўрсатиши, ҳамда давлатлараро иқтисодиy муносабатларни тартибга солишни таъминлаyди.



Aim.uz



Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling