1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг
Download 1.18 Mb.
|
Yakuniy nazorat javoblari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Халқаро молиявий лизингни тавсифланг.
1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг. “Товарлар халқаро олди-сотди шартномалари тўғрисида”ги Конвенция 1980 йил 11 апрельда БМТнинг 62 та давлат вакиллари иштирок этган товарлар халқаро олди-сотдисига оид конференцияда қабул қилинган. Сўнг 1988 йил 1 январдан кучга кирган. Вена конвенциясини 1964 йилнинг 1 июлида қабул қилинган, халқаро савдода ҳуқуқий нормаларни умумлаштиришда биринчи ва самарали тажриба бўлган “Халқаро товарларни сотиш тўғрисида”ги ҳамда “Халқаро товарларни сотиш бўйича шартномалар тузиш тўғрисида”ги икки Гаага конвенцияларининг ўринбосари деб айтиш мумкин. Хозирда, Вена конвенциясига 85 та мамлакат қўшилган. Шу жумладан, Ўзбекистон ҳам Ўзбекистон учун ушбу конвенция 1997 йил 1 декабрдан амал қила бошлаган. Вена конвенцияси 4 бўлим, 101 та моддадан иборат. Конвенциянинг таркиби қуйидагича: i. Қўлланиш соҳалари ва умумий қоидалар ii. Шартнома тузиш қоидалари iii. Товарлар олди-сотдиси iv. Якуний қоидалар Халқаро молиявий лизингни тавсифланг. Лизинг - бу бизнесга сармоя қилишнинг қулай шаклидир. Лизинг – молиявий ижаранинг алоҳида тури. Унда лизинг берувчи лизинг олувчининг топшириғига биноан сотувчида лизинг шартномасида шартлашилган мол-мулкни мулк қилиб олади. Сўнг уни лизинг олувчига ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш учун 12 ойдан ортиқ муддатга беради (“Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддаси, 1-қисми). Мисол учун, тракторни лизингга олмоқчи бўлган фермер ушбу хизмат турини кўрсатувчи компанияга ташриф буюради. Ўз навбатида, компания ўз маблағлари ҳисобига тракторни харид қилади ва уни мижозга маълум миқдордаги тўлов эвазига муддатли фойдаланиш учун топширади. Белгиланган ижара муддати якунланганидан сўнг эса тракторга эгалик қилиш ҳуқуқи бевосита мижознинг номига ўтади. Давлатлараро конвенция таърифига кўра лизинг – иштирокчи давлатнинг иқтисодиётига инвестиция киритишнинг шартномавий шакли сифатида қаралади. Бунда эса халқаро лизинг фаолияти иштирокчиларининг мулкий ҳуқуқларини қонун билан кафолатланганлигини тушунишимиз мумкин. Москвада имзоланган конвенцияда, агар иштирокчи давлатнинг миллий қонунчилигида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, лизингга берилган мулкни национализация ёки реквизиция қилиниши мумкин эмас. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling