1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг


Халқаро шартномаларда низоларни хал этишда коллизион усул


Download 1.18 Mb.
bet3/21
Sana31.01.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1145908
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Yakuniy nazorat javoblari

Халқаро шартномаларда низоларни хал этишда коллизион усул.

Коллизион норма, одатда маълум бир ташқи савдо шартномасига оид муаммоларни бартараф этишда тегишли давлат ҳуқуқий тизимнинг моддий нормаларига мурожаат қилади ва йўналтиради, лекин ўз ҳолича масалани охиригача ҳал этмайди.
Кўп ҳолларда ташқи савдо шартномаларига асосланган муносабатларда коллизион нормаларни қўллаш самарали натижалар бериши билан бир қаторда ушбу муносабатларнинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коллизион нормаларни қўлламасликнинг иложи ҳам йўқ. Коллизион усул асосида тартибга солишнинг зарурияти қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, моддий-ҳуқуқий нормаларни бирхиллаштириш жараёнида тартибга солинмасдан очиқ қолган муносабатларни тартибга солиш учун қўшимча меъёр сифатида фойдаланиш; иккинчидан, халқаро хамкорликнинг алоҳида соҳаларида вужудга келадиган муносабатларни тартибга солиш ва уни амалга оширишда асосий қоида сифатида қўллаш; учинчидан, баъзи сабабларга кўра моддий-ҳуқуқий нормалардан фойдаланиш ва уларни қўллаш учун қийинчиликлар мавжуд бўлганда муносабатларни тартибга солиш.
3-вариант

  1. Халқаро шартномаларда юзага келган низоларни қандай нормалар орқали хал этилади?

Ташқи иқтисодий битимларни тартибга солиш учун савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномалар (савдо шартномалари, дўстлик, савдо ва денгизда сузиш тўғрисидаги шартномалар ва ҳоказо), эркин савдо тартиби ҳақидаги битимлар, мажбуриятларнинг алоҳида турларини тартибга солувчи келишувлар (халқаро товарлар олди-сотдиси тўғрисидаги Вена конвенцияси, халқаро молиявий лизинг ҳақидаги Конвенция ва бошқалар) ишлаб чиқилган ва ушбу турдаги шартномалар дўнё бўйлаб амал қилади.
Миллий қонунчилик ва халқаро шартномалардан ташқари ташқи иқтисодий келишувларни тартибга солиш манбалари қаторига халқаро урф-одатлар, савдо урфлари ва одатлари киради.
Ҳуқуқ назариясида “урфлар” деганда – мазкур реал муносабатлар боис юзага келган ва кўп маротаба такроланиш натижасида одат тусига кирган умумий хусусиятга эга ахлоқ қоидалари тушунилади.
Халқаро савдо урфи – тадбиркорлар ўртасидаги халқаро савдо амалиётида кўп маротаба такрорланиш натижасида одат тусига кирган умумий ҳусусиятга эга хулқ қоидасидир.
Қоидани халқаро савдо урфи сифатида таснифлаш учун икки шарт зарурдир:
1) Халқаро савдонинг муайян умумий хусусиятга эгалиги;
2) Бундай амалиётга (аниқроғи, унинг асосида юзага келадиган хулқ қоидаларига) давлат томонидан розилик берилиши.


  1. Download 1.18 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling