Медиатор тушунчасига таъриф беринг.
“Медиация” сўзи лотин тилидаги "mediare" сўзидан олинган бўлиб, воситачилик қилиш, келиштириш мақсадида аралашиш деган маъноларини билдиради. Медиация - бу бир-бирини тушуниш ва низоли ҳолатни бартараф этувчи битим тузишга эришиш мақсадида холис шахс – медиатор (воситачи) иштирокида тарафларнинг эркин музокарага кириш йўли билан низони ҳал қилиш тамойили ҳисобланади.
Музокараларга тайёрланиш ўзаро боғлиқ бўлган икки йўналиш бўйича иш олиб боришни назарда тутади. Булар ташқи масалалар ва музокараларнинг асосий қисмини тайёрлаш, ташкилий масалаларга делегацияларни шакллантириш, учрашув жойи, вақти ҳамда ҳар бир мажлиснинг кун тартиби ва бошқалар киради.
2-вариант
Халқаро молиявий лизинг ва кредит шартномалари ўртасидаги фарқни ёритинг.
УНИДРУА ташкилоти фаолияти ҳақида маълумот беринг.
УНИДРУА бу - The International Institute for the Unification of Private Law (UNIDROIT фр. Institut international pour l'unification du droit privé) халқаро хусусий ҳуқуқларни мувофиқлаштирувчи халқаро институт бўлиб, мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар учун халқаро савдо ҳуқуқини такомиллаштириш бўйича халқаро нормативлар ишлаб чиқувчи мустақил ташкилотдир. Ташкилотга 1926 йилда Италияда, Давлатлар лигаси тарафидан асос солинган. Бу ташкилот таркибига хозирда 63 та мамлакат аъзо ҳисобланади. Шунингдек, айрим мамлакатлар УНИДРУАга аъзо бўлмаса ҳам, у чиқарган конвенцияларни ратификация қилиш орқали мамлакатларда ушбу нормативларга амал қилиш амалиёти жорий этилади.
УНИДРУА ўз фаолияти даврида кўплаб конвенциялар, намунавий қонун лойиҳалари, ҳуқуқий нормативлар ишлаб чиққан бўлиб, қуйидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир:
− 1956 йилги “Халқаро автомобилда юк ташиш тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
− 1973 йилги “Халқаро автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
− 1973 йилги “Халқаро васиятномларнинг ягона қонуни тўғрисида”ги Вашингтон конвенцияси;
Do'stlaringiz bilan baham: |