1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг
Download 1.18 Mb.
|
Yakuniy nazorat javoblari
5 variant
Халқаро шартномаларнинг турларини сананг. Халқаро ҳисоб-китобларда инкассо усули ишлаш принципи. Халқаро молиявий лизинг шартномасини тавсифланг. 1. жаҳон тажрибасида халқаро шартномаларнинг турлари жуда кўп бўлиб. Улар асосан қуйидагилардир: - Олди-сотди шартномаси; - Мол-мулк ёллаш шартномаси; - Лицензия берувчи ҳуқуқларидан фойдаланиш учун лицензия шартномаси; - Сақлаш шартномаси; - Комиссия шартномаси; - Юк ташиш шартномаси; - Топшириқ шартномаси; - Транспорт экспедистияси шартномаси; - Суғурта шартномаси; - Кредит шартномаси; - Совға шартномаси; 2.. Инкассо ташқи иқтисодий шартномалар бўйича ҳисоб-китоб қилишнинг кенг тарқалган яна бир шаклидир. Сотувчи, товарни етказиб бериб, ўзининг банкига (ремитент-банк) товарга оид ҳужжатларни (коносамент, юк қоғози ва ҳ.к.) ва инкассо варақасини топширади. Унга мувофиқ, банк ҳаридордан тўловни қабул қилиб олиб уни сотувчи ҳисобига ўтказиб қўйишга оид чоралар кўриш мажбуриятини олади. Аккредитивдан фарқли ўлароқ, инкассо воситасида ҳисоб-китоб юритилганда, сотувчининг банки ҳам, ҳаридорнинг банки ҳам сотувчига тўловни амалга ошириш мажбуриятини олмайди ва ҳеч қандай кафолат бермайди. Банклар инкассога қабул қилиниб олинган ҳужжатларни текширишга ҳам, тўлов учун ҳам масул эмас. Уларнинг вазифалари техник хусусиятга эгадир. Таъкидлаш жоизки, ҳисоб-китобнинг инкассо шакли савдо-сотиқ шартномасининг иккала иштирокчилари учун маълум кафолатлар яратиб беради: − ҳаридор, унинг манзилига товарлар тушириб бўлинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар эвазига тўловни амалга оширади; − сотувчида ҳам кафолат мавжуддир, чунки тўлов амалга оширилишига қадар ҳужжатлар инкассо бажараётган банк тасарруфида қолади. Инкассо ҳисоб-китоб тури икки корреспондент банкларнинг даллолчилиги орқали амалга оширилади. Бу банкларнинг бири экспортёр банкини инкасса қилса, иккинчиси импортёр банкини инкасса қилади. Экспортёр товарни етказиб берганидан кейин, мамлакатидаги инкасса қилувчи банка шартномада кўрсатилган ҳужжатлар жамламасини топширади (ҳужжатли инкассо). 3. Бутун жаҳонда қўлланилиб келинган ва ўзининг ижобий хусусиятлари билан тадбиркорлик субъектларига имкониятлар тақдим этган – лизинг шартномаси тадбиркорлик фаолиятида молиявий масалаларни ижобий ҳал этиш борасида муҳим аҳамият касб этади. Лизинг муносабатларини тарихий ривожланиш босқичларини таҳлил этиш орқали, иқтисодиёти ривожланган давлатларни тараққий этиши ва юксалишида лизинг бозори ўзининг ижобий таъсирини кўрсатган. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling