1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг


Download 1.18 Mb.
bet10/21
Sana31.01.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1145908
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Yakuniy nazorat javoblari

Ҳужжатлаштрилган аккредитив – бу аккредитив очган банк(эмитент банк)ка товар учун тўловга оид мажбуриятни ўтказишдир. Бу экспорт қилувчи учун ҳисоб-китоб қилишнинг энг фойдали шаклидир. Чунки у тўловнинг ишончлилигини ва унинг тез олинишини таминлайди. Экспорт қилувчини валюта ва сиёсий хатарлардан ҳимоя қилади. Аксинча, импорт қилувчи учун аккредитивнинг фойдаси камроқдир, чунки у маблағнинг аккредитивда ҳимояланишини назарда тутади, ҳамда маблағларнинг айланишини секинлаштиради. Аккредитив очишга оид харажатлар, одатда, импорт қилувчи зиммасига тушади. Банкка тушадиган коммиссион мукофот инкассога нисбатан кўпроқ.
Такидлаш жоизки, ҳисоб-китобнинг аккредитив шакли экспорт қилувчи ва импорт қилувчига мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш қуролларидан биридир. Ҳисоб-китобнинг аккредитив шаклида, сотувчи томонидан шартномада белгиланган мажбуриятлар бажарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар келишилган муддатда тақдим этилса, банк сотувчига маълум миқдорда маблағ тўлаб беришга мажбур.
Аккредитив тушунcаси асосан икки манода биринчидан, ҳисоб-китобнинг бир шакли сифатида; иккинчидан, эмитент-банкнинг бенефициар олдидаги мажбурияти, аввалом бор пуллик мажбурияти сифатида ишлатилади.


9-bilet

  1. Халқаро молиявий лизинг ҳақида халқаро конвенцияларни ёритинг ?

Турли мамлакатларда жойлашган тижоратчилар томонидан тузилган лизинг шартномаси халқаро лизинг деб номланади. Халқаро лизингнинг асосий тартибга солувчилари – ҳар бир мамлакатнинг миллий қонунчилиги, ҳамда халқаро умумэътироф этилган конвенциялар ва актлардир.
Биринчи навбатда халқаро молиявий лизинг масалаларини тартибга солишда УНИДРУА тарафидан 1988 йилда Оттавада қабул қилинган “Халқаро молиявий лизинг тўғрисида”ги конвенциясидан фойдаланилади.
УНИДРУА бу - The International Institute for the Unification of Private Law (UNIDROIT фр. Institut international pour l'unification du droit privé) халқаро хусусий ҳуқуқларни мувофиқлаштирувчи халқаро институт бўлиб, мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар учун халқаро савдо ҳуқуқини такомиллаштириш бўйича халқаро нормативлар ишлаб чиқувчи мустақил ташкилотдир. Ташкилотга 1926 йилда Италияда, Давлатлар лигаси тарафидан асос солинган. Ўша даврда ташкилот лига таркибида бўлган. УНИДРУА 1940 йилда лигадан ўз уставига эга бўлган холда ажралиб чиққан
Бу ташкилот таркибига хозирда 63 та мамлакат аъзо ҳисобланади. Шунингдек, айрим мамлакатлар УНИДРУАга аъзо бўлмаса ҳам, у чиқарган конвенцияларни ратификация қилиш орқали мамлакатларда ушбу нормативларга амал қилиш амалиёти жорий этилади.
УНИДРУА ўз фаолияти даврида кўплаб конвенциялар, намунавий қонун лойиҳалари, ҳуқуқий нормативлар ишлаб чиққан бўлиб, қуйидаги ҳужжатлар шулар жумласидандир:
− 1956 йилги “Халқаро автомобилда юк ташиш тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
− 1973 йилги “Халқаро автомобил транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
− 1973 йилги “Халқаро васиятномларнинг ягона қонуни тўғрисида”ги Вашингтон конвенцияси;
− 1976 йилги “Ички сув йўллари орқали йўловчилар ва юкларни халқаро ташиш шартномаси тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
− 1983 йилги “Халқаро товарларни сотишда вакиллик тўғрисида”ги Женева конвенцияси;
1988 йилги "Халқаро молиявий лизинг тўғрисида"ги Оттава конвенцияси;
− 1988 йилги "Халқаро факторинг тўғрисида"ги Оттава конвенцияси;
− 1995 йилги “Ўғирланган ёки ноқонуний экспорт қилинган маданий бойликлар тўғрисида”ги Конвенция;
− 2001 йилдаги “Мобил қурилмалари бўйича халқаро манфаатлар тўғрисида”ги Кейптаун конвенцияси;
− 2001 йилги “Мобил қурилмалари бўйича халқаро манфаатлар тўғрисидаги конвенциясига авиация техникаси тўғрисида”ги протокол;
− 2007 йилги “Мобил қурилмалари бўйича халқаро манфаатлар тўғрисидаги конвенцияга темир йўл харакати тўғрисида” протокол;
− 2009 йилги “Воситачи томонидан рўйҳатдан ўтказилган қимматли қоғозларга нисбатан қўлланиладиган моддий қонун-қоидалар тўғрисида”ги конвенция;
− 2002 йилдаги “Франчайзани ошкор қилиш тўғрисида”ги қонун;
− 2008 йилги УНИДРУАнинг “Лизинг тўғрисида”ги намунавий қонуни.

Лизинг муносабатларининг ривожланиб бориши натижаси ўлароқ турли давлатларнинг қонунларида ушбу шартномани турлича талқин қилиниши оқибатида, лизинг шартномаларни халқаро кўламда қўллашда коллизиялар вужудга келди. Ушбу коллизияларни ҳуқуқий тартибга солиш ва унинг ечимини топиш жаҳон ҳуқуқшунос олимлари олдига қўйилган вазифалардан бири бўлиб, у турли давлатларнинг лизинг қонунчиликларини бирхиллаштириш тўғрисидаги ҳаракатларни олиб боришга сабаб бўлди.


Бунинг ижобий натижасида сифатида 1988 йил 28 майда Оттава шаҳрида имзоланган "Халқаро молиявий лизинг тўғрисида"ги УНИДРУА конвенцияси вужудга келди. Ушбу конвенция дастлаб беш давлат: Гана, Гвения, Нигерия, Танзания, Филиппин давлатлари томонидан имзоланди. Конвеция 55 давлатда қабул қилиш учун таклиф этилган бўлиб, 1995 йил 1 майдан бошлаб Оттава конвециясига Франция ва Италия давлатлари қўшилгач, у кучга кирди.
Мазкур конвенция халқаро лизинг муносабатларини тартибга солувчи қатор коллизион нормаларни ўз ичига олган халқаро ҳужжат сифатида амалий аҳамиятга эга ҳисобланади. Конвенция халқаро миқёсда вужудга келадиган молиявий лизинг тушунчаси, унинг белгилари, муҳим жиҳатлари, лизинг шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини аниқ кўрсатиб беради. Конвенцияга асосан лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида тузиладиган шартнома – лизинг шартномаси ҳисобланади. Мазкур шартномага асосан учинчи шахс ҳисобланмиш сотувчи жалб қилиниб, сотувчини огоҳлантирган ҳолда лизинг берувчи лизинг олувчига лизинг шартномаси асосида лизинг предметини топширади. Ўз навбатида лизинг берувчи сотувчи билан олди-сотди шартномасига биноан маълум мажбуриятларни зиммасига олади. Конвенция нормалари турли ҳуқуқий тизимдаги қонунларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган, чунки конвенциянинг ўзи миллий лизинг қонунларини ишлаб чиқилишига асос қилиб олинишини кўзда тутган.
Конвенция 1-моддасининг 2-бандига кўра, молиявий лизинг битими қуйидаги хусусиятларга эга:
а) лизинг олувчи асбоб-ускунани танлайди ва юк ташувчини танлаб олади;
б) асбоб-ускуна, лизинг олувчи ва лизинг берувчи ўртасида тузилган ёки тузилиши керак бўлган лизинг шартномаси асосида харид қилинади;
в) лизинг шартномаси асосида амалга оширилиши керак бўлган даврий тўловлар асбоб-ускуна қийматининг амортизацияси назарда тутилган холда ҳисоблаб чиқилади.
Конвенциянинг 3-моддасига асосан лизинг берувчи ва лизинг олувчининг тижорат корхоналари турли давлатларда жойлашган бўлса, қўлланиланиш тартибини, унинг амал қилиш доираси қуйидагича белгиланади:
− лизинг мулкини етказиб берувчи тижорат корхонаси жойлашган давлатлар ўзаро шартномалашган давлатлар хисобланади;
− маҳсулот етказиб бериш шартномаси каби лизинг ҳам ўзаро шартномалашган давлатлардан бирининг қонуни билан тартибга солинади.

Халқаро лизинг хусусиятини аниқлашда унинг бошланғич нуқтасига эътибор қаратиш керак. Битимнинг халқаролигини аниқлашда, уч иштирокчиларнинг турли мамлакатларда жойлашганлигини ҳисобга олиш лозим. Халқаро шартномада сотувчи, лизинг берувчи ёки лизинг олувчи жойлашган икки давлатнинг бирида ёхуд учинчи бир давлатда жойлашган бўлиши шарт. Муҳими, ўша давлат конвенция иштирокчиси бўлиши, етказиб бериш шартномаси ўзаро келишув тузаётган давлатлар ҳуқуқлари билан тартибга солиниши лозим.



Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling