сонли Комиссия шартномаси
Download 22.76 Kb.
|
Комиссия шартномаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Шартнома моҳияти
- 2. Санатор-курорт йўлланмаларини қабул қилиш
- 3. Комитентнинг мажбуриятлари
1/2022-121 – сонли Комиссия шартномаси (санатор-курорт йўлланмаларини сотишни амалгаошириш бўйича) 2022 йил "09" декабрь Фарғона тумани, Чимён қишлоғи. “Чимён пансионати” МЧЖ номидан директор А.Ахмедов Устав асосида ҳаракат қилувчи, кейинги ўринларда "Комитент"деб аталади, бир томондан ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Санатор – курортлар бошқармаси УК номидан, бошқарма бошлиғи А. M. Ахмедов Устав асосида ҳаракат қилувчи, кейинги ўринларда "Комиссионер" деб аталади иккинчи томондан, мазкур Шартномани туздилар : 1. Шартнома моҳияти 1.1. Комиссионер Комитент номидан ушбу шартноманинг ажралмас қисми бўлган 1 - иловага мувофиқ учинчи шахсларга-охирги фойдаланувчиларга санаторий йўлланмаларини сотиш учун Комитент ўз номидан шартномалар тузишни ўз зиммасига олади. Комитент йўлланмаларни сотишни Комиссионерга топширади ва Комиссионер ушбу шартнома шартлари бўйича ўз номидан, лекин Комитент манфаати учун санаторий йўлланмаларини учинчи шахсларга сотишни амалга оширишни (ҳақ тўланиши учун) ўз зиммасига олади. 1.2. Учинчи шахсларга йўлланмалар бўйича жойларни тақдим қилиш Комитент томонидан уларни олдиндан брон қилиш орқали амалга оширилади. 2. Санатор-курорт йўлланмаларини қабул қилиш 2.1. Санатор – курорт йўлланмалари Комиссионерга ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган қабул қилиш ва топшириш Далолатномасига асосан сотиш (реализация) учун топширилади ва сотилгандан сўнг, ҳисобот даврининг ҳисоб – китоб ҳужжати бўлган ҳисоб – фактура расмийлаштирилади. 3. Комитентнинг мажбуриятлари 3.1. Комитент қуйидагиларни бажариши шарт: 3.1.1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларига мувофиқ, юридик шахс мақомини белгиловчи тиббий хизмат кўрсатиш (санатор-курорт хизматлари) ҳуқуқига эга юридик шахс мақомини белгилайдиган барча зарур ҳужжатларга эга бўлиш ; 3.1.2. Комиссионерга Комитент томонидан сотиладиган хизматларнинг истеъмол хусусиятлари, шу жумладан, асосий ва қўшимча хизматлар нархлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотларни тақдим этиш; 3.1.3. Комиссионерга йўлланмалар ва қўшимча хизматлар нархларининг ўзгарганлиги тўғрисида ёзма равишда хабар бериб бориш ; 3.1.4. Йўлланмада кўрсатилган муддатларда ёки тасдиқланган аризалар бўйича мижозларни қабул қилиш ва йўлланма нархига киритилган хизматларнинг тўлиқ жамланмасини тақдим этиш ; 3.1.5. Соғломлаштириш муддати тугагандан сўнг, мижозга қайтарма талон ёки йўлланмадан ҳақиқий фойдаланилганлик тўғрисидаги маълумотнома бериш; 3.1.6. СанПин талабларига мувофиқ, хоналарнинг санитария ҳолатини ва тозаланишини таъминлаш, дам олувчиларнинг йўналишига кўра юқори сифатли санатор-курорт соғломлаштирилишини ташкил этиш, дам олиш учун керакли меъёрий шароитларни яратиш учун муҳандислик жиҳозлари ва коммуникация тизими хизматини талаб даражасида ишлатишни йўлга қўйиш ; 3.1.7. Дам олувчиларнинг барча асосли даъволарини кўриб чиқиш ва тегишлича ҳал қилиш ; 3.1.8. Мазкуршартноманинг 5-бандида белгиланганҳисоб-китобтартибигариояқилиш; 3.1.9. Комиссионерга зарур бухгалтерия ҳужжатларини тақдим этиш, шунингдек бухгалтерия ҳисобини кўриб чиқиш; 3.1.10.6 ва 12 ойлик натижаларига кўра, Комиссионерга ҳар бир йўлланма кесимида дам олувчиларнинг тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. Download 22.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling