сонли Комиссия шартномаси


Комиссионернинг мажбуриятлари


Download 22.76 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi22.76 Kb.
#1515030
1   2   3   4
Bog'liq
Комиссия шартномаси

4. Комиссионернинг мажбуриятлари
4.1. Комиссионер қуйидагиларни бажариши шарт:
4.1.1. Мазкур Шартноманинг 5 – бандига мувофиқ йўлланмалар нархини тўлаш, тўлов ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар (тўлов топшириқномасининг рақами ва санаси) ҳақида Комитентга хабар бериш;
4.1.2. Дам олувчиларни қатъий равишда аризада кўрсатилган саналарда ёки Комитент томонидан тасдиқланган аризаларга мувофиқ юбориш. Комиссионер Комитентнинг розилигисиз дам олувчининг келган кунини ўзгартириш ҳуқуқига эга эмас;
4.1.3. Дам олувчиларга қабул қилиш шартлари, турар жой, хизмат кўрсатиш шартлари, санатор-курорт тартиб – қоидалари тўғрисида ишончли маълумот бериш;
4.1.4. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, дам олиш ташкилоти фаолиятининг мақоми ва фаолиятини белгиловчи тегишли ҳужжатларга эга бўлиш;
4.1.5. Дам олувчиларни йўлланмалар билан таъминлаш.
5. Шартнома нархи ва ҳисоб-китоб тартиби.
5.1. Йўлланмаларни сотиш бўйича амалга оширилган хизматлар учун Комитент Комиссионерга 3% комиссия тўлови ва сотилган йўлланмалар миқдоридан улар бўйича ҳисобланган ҚҚСни тўлаш мажбуриятини олади.
5.2. Комитент хизматларининг нархи амалдаги тарифлар ва ставкалар асосида белгиланади.
5.3. Комитент Комиссионерни нарх сиёсатидаги барча ўзгаришлар тўғрисида ушбу ўзгаришлар кучга киргунга қадар 10 банк кунидан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда, бу ўзгаришлар кучга кирган деб ҳисобланмайди. Шу билан бирга, мижозлар томонидан олдиндан тўланган йўлланмалар нархи (нархлар рўйхатидаги ўзгаришлардан олдин) ўзгаришсиз қолади.
5.4. Мижозлари дам олиш ташкилотига келиб рўйхатдан ўтишни рад этганлиги сабабли, Комиссионер пуллик хизматларни рад этган тақдирда, Комитент Комиссионерга пуллик хизматлар нархини 100% миқдорида қайтаради.
5.6. Йўлланма нархига киритилмаган қўшимча хизматлар мижозлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалдаги ставкалар бўйича бевосита жойида ўз маблағлари ҳисобидан тўланади.
6. Томонларнинг жавобгарлиги ва низоларни ҳал қилиш
6.1. Мазкур шартнома билан белгиланган мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик масалалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда ҳал этилади.
6.2. Агар низоларни музокаралар йўли билан ҳал этишнинг иложи бўлмаса, Томонлар уларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Тошкент шаҳар туманлараро иқтисодий судига кўриб чиқиш учун тақдим этадилар.
6.3. Томонлар фос-мажор ҳолатлари юзага келганда, бир-бирларига жавобгар эмаслар.

Download 22.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling