Кредитни суғурта қилиш 1202/1431/1/1115149- сонли шартномаси


Download 59.31 Kb.
bet1/10
Sana20.11.2023
Hajmi59.31 Kb.
#1787341
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10






КРЕДИТНИ СУҒУРТА ҚИЛИШ 1202/1431/1/1115149- сонли ШАРТНОМАСИ


(14-класс суғурта қилиш Қоидаларига асосан ишлаб чиқилган)

Samarqand viloyati 07.11.2023й.


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 2022 йил 18 февралдаги СФ 00030-сонли Суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Лицензияси асосида ўз фаолиятини амалга оширадиган, кейинги ўринларда «СУҒУРТАЛОВЧИ» деб номланувчи “APEX INSURANCE” АЖ номидан берилган 178-сонли ишончнома асосида иш юритувчи Самарканд шахар булими директори Химматов Нуриддин Алишерович бир томондан,


кейинги ўринларда “СУҒУРТА ҚИЛДИРУВЧИ” деб номланувчи, ATB КАТТАКУРГОН Т., "АГРОБАНК" АТБ КАТТАҚЎРҒОН ФИЛИАЛИ номидан 2023 йил 10 августда берилган 03-19/222-сонли асосида иш юритувчи Ф.Толибов иккинчи томондан,
кейинги ўринларда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” деб номланувчи, ФХ NAZOKAT OLTIN DALASI F/X рахбари Э.Мавлонов бошқа томондан,
биргаликда “Томонлар”, алоҳида “Томон” деб аталиб, Кредитни суғурта қилиш шартномасини (бундан буён матнда - мазкур Шартнома деб юритилади) тузишди:


  1. БЎЛИМ. АТАМАЛАР


Мазкур Шартномада ишлатиладиган атамалар қуйидаги тушунчаларга эга:

    1. Қарз олувчи – Суғурта қилдирувчи билан шартномавий муносабатларга кирувчи ва Кредит шартномасига кўра кредит олаётган, шунингдек Кредит шартномаси шартларига кўра кредитдан фойдаланадиган шахс.

    2. Наф олувчи – фойдасига мазкур Шартнома тузилган шахс. Мазкур Шартнома бўйича Суғурта қилдирувчи Наф олувчи ҳисобланади.

    3. Кредит шартномаси – Қарз олувчига муайян пул маблағларини тақдим этилиши назарда тутилган, Суғурта қилдирувчи ва Қарз олувчи ўртасида тузилган амалдаги қонунчиликка мувофиқ бўлган битим.

    4. Кредит қайтмаслиги - Кредит шартномасида белгиланган миқдорларда вамуддатларда Қарз олувчини кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларини бажарилмаслиги (лозим даражада бажарилмаслиги).

    5. Кутиш даври – мазкур Шартномада белгиланган вақт оралиғи, у якун топгач, суғурта ҳодисаси содир бўлган деб ҳисобланади. Кутиш даври мобайнида Суғурталовчи Суғурта қилдирувчида юзага келган зарарларни сабаблари ва миқдорларини аниқлайди, Суғурта қидирувчи эса зарарларни камайтириш ва (ёки) олдини олиш бўйича барча оқилона ва мумкин бўлган чораларни кўриши шарт. Мазкур Шартномага кўра кутиш даври 60 (олтмиш) кундан ташкил топган.

    6. Суғурта пули – суғурта ҳодисаси содир бўлганда, Суғурталовчининг чегараланган жавобгарлик доирасини ифодаловчи пул маблағлари миқдори.

    7. Суғурта ҳудуди – Ўзбекистон Республикаси.

Юқорида назарда тутилган барча термин ва атамалар мазкур Шартномада улар учун белгиланган маъноларга эга. Мазкур Шартномадаги термин ва атамалар маънога эга бўлмаган тақдирда, уларнинг маънолари Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан эътироф этилади.



Download 59.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling