Кредитни суғурта қилиш 1202/1431/1/1115149- сонли шартномаси


БЎЛИМ. ЗАРАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


Download 59.31 Kb.
bet7/10
Sana20.11.2023
Hajmi59.31 Kb.
#1787341
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10

БЎЛИМ. ЗАРАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ ВА СУҒУРТА ТОВОНИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


  1. Кўрилган зарар суммаси, содир бўлган суғурта ҳодисаси санасига қуйидагиларга камайтирилган, Қарз олувчининг кредит бўйича барча сўндирилмаган қарздорлигига тенг:

  • неустойка, жарима ва/ёки пеня бўйича қарздорликка (шу жумладан ўзганинг пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоизлар);

  • кредитдан фойдаланганлик учун воситачилик ва/ёки фоиз тўлови (бошқа шаклдаги мукофотлар) бўйича қарздорликка;

  • қарздорликни сўндириш мақсадида Қарз олувчи ёки учинчи шахсдан олинган ҳар қандай маблағ миқдорига;

  • таъминотга ва Қарз олувчининг мол-мулкига қаратишдан олинган маблағлар миқдорига;

    1. Суғурта ҳодисаси деб тан олиши мумкин бўлган воқеа содир бўлганда, Суғурта қилдирувчи, бундай воқеа содир бўлган кундан эътиборан 3 (уч) иш кундан кечиктирмай Суғурталовчини хабардор этиши, кутиш даври якунлангандан сўнг Суғурталовчига суғурта товонини тўлаб бериш тўғрисидаги ёзма аризани, қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт:

  • ссуда ҳисобварақлардаги пул маблағларини ҳаракати тўғрисида кўчирма;

  • юзага келган шароитда эҳтимолий зарарларни камайтириш ва уларни олдини олиш бўйича кўрилган оқилона ва мумкин бўлган чоралар амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

  • Қарз олувчининг Кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажариш учун мол-мулки етарли эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

  • Қарз олувчини тўловга қобилиятсиз ва/ёки ночор деб эътироф этилганлигини тўғрисидаги ваколатли органнинг қарори нусхаси;

  • Кредитдан мақсадли фойдаланганлигини текшириш тўғрисидаги маълумотнома;

  • зарар миқдори ва сабабини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Суғурталовчи юқорида баён этилган ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришга, шунингдек Суғурта қилдирувчидан/Қарз олувчидан қўшимча ҳужжатларни, агар уларнинг мавжуд эмаслиги муайян тафсилотларнинг ҳисоби билан суғурта ҳодисасини содир бўлганлиги фактини аниқлаш ва зарар миқдорини белгилаш имкониятини бермаса, талаб қилишга ҳақли.

    1. Суғурталовчи, зарур ҳолларда, содир бўлган воқеа бўйича ахборотга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан ва бошқа муассаса ва ташкилотлардан воқеа билан боғлиқ маълумотларни мустақил равишда сўраб олиши мумкин, шунингдек суғурта воқеаси сабаблари ва тафсилотларини мустақил суриштиришга ҳақли.

    2. Мазкур воқеага тегишли барча зарур ҳужжатлар олингандан ва барча тафсилотлар ўрганилгандан кейин, Суғурталовчи томонидан содир бўлган воқеани суғурта ҳодисаси деб тан олиш ёки тан олинмаслиги бўйича қарор қабул қилинади.

    3. Суғурта қилдирувчи тақдим этган зарур бўлган ҳужжатларга асосан Суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги фактини тан олса, Суғурталовчи 5 (беш) иш куни ичида барча олинган маълумотлар қайд этиладиган ва тўланилиши лозим бўлган суғурта товони миқдори белгиланадиган суғурта ҳодисаси тўғрисида далолатномани тузади. Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатномани Суғурталовчи ва Суғурта қилдирувчи имзолайди.

    4. Суғурта товонини тўлашни рад этиш ёки тўлаш тўғрисидаги Суғурталовчининг қарори, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига уларнинг суғурта товонини тўлаш бўйича қилган ёзма мурожаатидан кейин 15 (ўн беш) кун ичида маълум қилиниши лозим, рад этилганда рад этишнинг асослантирилган сабаблари кўрсатилиши лозим

    5. Суғурталовчи суғурта товонини суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тузилган кундан эътиборан 5 (беш) банк куни ичида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг банк ҳисобрақамига пул маблағларини ўтказиш йўли билан тўлашга ҳақли.

    6. Агар воқеаси содир бўлганлиги факти муносабати билан жиноят иши, фуқаролик иш юритуви ёки маъмурий жазо қўллаш тўғрисида иш қўзғатилган бўлса, Суғурталовчи тўланиши лозим бўлган тўлов масаласи бўйича қарор қабул қилишни ваколатли органлар томонидан тегишли қарор қабул қилиш пайтига қадар кечиктириш ҳуқуқига эга.

    7. Агар зарар суммаси зарар етказган шахс томонидан тўлиқ қоплаб берилса ва/ёки қопланаётган бўлса, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи суғурта товонини олиш бўйича ўз ҳуқуқини йўқотади.

    8. Суғурта ҳодисаси содир бўлганлигини, шунингдек етказилган зарарларни исботлаш Суғурта қилдирувчи зиммасига юкланади.




  1. Download 59.31 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling