Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида


Download 42.24 Kb.
bet1/10
Sana17.02.2023
Hajmi42.24 Kb.
#1205025
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида


Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида



Бозор ва ракобат кичик бизнес тизимида
  1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.


  2. Бозорнинг турлари.


  3. Узбекистоннинг бозор иктисодиетига утишининг узига хос йули.


  4. Ракобат турлари ва ракобат воситалари.


  5. Ракобат стратегияси ва ракобат боскичлари





1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг функциялари.

Бозор иктисодиёти ва бозор тушунчалари узаро боглик булсада, улар айнан бир нарса эмас. Агар бозор иктисодиёти яхлит бир организм булса, бозор унинг мухим аъзосидир.

Бозор такрор ишлаб чикаршнинг айирбошлаш боскичига хос булган иктисодий категориядир. Аммо бозор хар кандай айирбошлашни эмас, балки пул воситасидаги, олди-сотди шаклидаги айирбошлашни билдиради. Айирбошлашда пул иштирок этмасдан бир товар бошкасига тугридан-тугри алмашганда бозор муносабатлари пайдо булмайди. Бозорнинг энг мухим шарти айирбошланганда пулнинг воситачи булишидир. Бозорда товар муомаласи юз бериб, у икки жараённинг биргаликда боришини билдиради. Бозорда товар пулга алмашади, яъни товарни сотиш юз беради, айни вактда пул товарга алмашади, яъни товарни харид килиш келиб чикади. Олди-сотди бозордаги яхлит муомаланинг икки томони булганидан, унда сотувчи ва харидор иштирок этади.

Демак, бозор - бу сотувчилар ва харидорларнинг товарларни пул воситасида айирбошлаш юзасидан келиб чиккан иктисодий муносабатлари, уларнинг узаро алокаларидир.

Сотувчилар ва харидорларнинг биргаликдаги саъйи-харакатлари бозорни келтириб чикаради, бозор эса уларни бирлаштирувчи механизм булиб хизмат килади.

Бирок, хозирги кунда бозор деганда купчилик юртдошларимизнинг куз унгида кундалик эхтиёжларини кондириш учун зарур озик-овкат, кийим-кечак ва бошка буюмлар сотиб олинадиган “Чорсу”, “Олой”, “Фарход”, “Отчопар” каби пойтахтимиздаги истеъмол бозорлари намоён булади. Булар бозор хакида илк тасаввур - тор тушунча булиб, бозор- кенг маънода махсулотларни хунарлар воситасида ишлаб чикариш конуниятлари буйича ташкил килинган АйирбошлашМол ва Пул муомаласи муносабатларининг мажмуидир. Бозор - кадимги файласуфлар таъбири билан айтганда, “ижтимоий бирлашиш” вакиллари - сотувчилар билан харидорлар уртасида махсулотларни айирбошлаш ёхуд сотувчилар билан харидорлар уртасидаги инсоний-иктисодий муносабатлар мажмуидир. “Ижтимоий бирлашиш” да айирбошлаш ихтиёрий ва эркин бахо - нарх оркали содир булади.

Айирбошлаш микёсининг худудий ва хукукий чегаралари бор: махаллий бозор, миллий бозор, дунё бозори - ички ва ташки бозорлар муайян ижтимоий тартиб-коидалар асосида харакат килади. Ишлаб чикарилган махсулотлар хажми, олди-сотди микдори бозор муносабатларининг мавкеини - хажми (катта-кичиклиги) ни белгилайди. Бозорни “ижтимоий бирлашмаларнинг” иктисодий тараккиёти ёхуд тушкунлигини курсатувчи к у з г у, макон ва замон улчагичи - Адолат торозиси-О Л И Й Х А К А М дейиш мумкин; бозор жамият аъзоларининг талаб ва эхтиёжларини кондиришга, пул муомаласини баркарор саклашга, махсулот нархи билан ишлаб чикаришга кетган харажатларнинг мос булишига, халклар ва давлатлар уртасидаги иктисодий алокаларни кенгайтиришга хизмат килади.

Бозор иктисодий муносабатларни шаклланишида ва ривожланишида куйидаги 5 функцияни бажаради:




Download 42.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling