Бруцеллёз- касаллик қўзғатувчисининг ҳар хил юқиш йўлларига эга бўлган, одам организмида ҳар хил аъзо ва тизимларнинг айниқса, таянч-ҳаракат аъзолари ҳамда асаб тизимини зарарланиши билан кечадиган, заҳарланиш ва организмнинг аллергияси билан намоён бўладиган, сурункали кечадиган, беморларда ногиронликни келтириб чиқарадиган, кенг тарқалган ўта хавфли юқумли зооноз касаллигидир. - Бруцеллёз- касаллик қўзғатувчисининг ҳар хил юқиш йўлларига эга бўлган, одам организмида ҳар хил аъзо ва тизимларнинг айниқса, таянч-ҳаракат аъзолари ҳамда асаб тизимини зарарланиши билан кечадиган, заҳарланиш ва организмнинг аллергияси билан намоён бўладиган, сурункали кечадиган, беморларда ногиронликни келтириб чиқарадиган, кенг тарқалган ўта хавфли юқумли зооноз касаллигидир.
- Касалликларнинг халқаро таснифи-10 (МКБ -10) бўйича бруцеллёз қуйидаги шифрларга эга:
- А23. Бруцеллез.
- А23.0 Brucella melitensis чақирган бруцеллёз.
- А23.1 Brucella abortus чақирган бруцеллёз.
- А23.2 Brucella suis чақирган бруцеллёз.
- А23.3 Brucella canis чақирган бруцеллёз.
- А23.8 Бруцеллёзнинг бошқа шакллари.
- А23.9 Аниқланмаган бруцеллёз.
Эпизоотологияси - ЖССТнинг бруцеллёз бўйича бирлашган қўмитасининг маълумотларига кўра, ушбу касаллик 155 давлатларда ҳайвонлар орасида қайд этилган.
- Ҳар йили ер юзида 500 000 дан ортиқ одамлар бруцеллёз билан касалланади. Дунё бўйича бруцеллёзнинг фақат ташхисотига сарфланадиган харажатлар ҳар йили 1,7-2,2 млрд. АҚШ долларини ташкил этмоқда
- Умуртқали ҳайвонларнинг 6О тури, қон сўрувчи каналарнинг ЗО тури, бургаларнинг 2 тури, пашшаларнинг 2 тури бруцеллёзга мойиллиги аниқланган.
- Касаллик қўй, эчки, қора моллар ва чўчқалар ўртасида кўп кузатилади.
- Бруцеллёз инфекциясига денгиз чўчқачалари ва оқ сичқонлар сезгир.
- Бруцеллез учун мавсумийлик характерлидир.
- Одамларда касалликнинг кўп учраши ҳайвонларнинг қўзилаш даврига тўғри келади.
- Касаллик билан кўпроқ 18 – 50 ёшгача бўлган фаол меҳнат лаёқатидаги одамлар касалланади.
- Лекин, кейинги вақтларда беморлар салмоғида болаларнинг фоизи ошиб бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |