Бухоро Агро Экспорт ташки савдо


Download 33.5 Kb.
Sana24.08.2023
Hajmi33.5 Kb.
#1669881
Bog'liq
Сафаров Х


Бухоро Агро Экспорт ташки савдо” маъсулияти
чекланган жамияти таъсисчиси

Сафаров Халимжон Салимовичга
ТАВСИФНОМА

Меҳнат стажи 25 йил. Раҳбар лавозимида 20 йил.


“Бухоро Агро Экспорт ташки савдо” маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиси лавозимида 2022 йилдан буён фаолият юритади.
Вилоятда фидойи, ташаббускор, меҳнатсевар ва шижоатли тадбиркор сифатида танилган. Вилоят аҳолиси ўртасида ҳурмат қозонган.
У раҳбарлик қилаётган “Бухоро Агро Экспорт ташки савдо” маъсулияти чекланган жамияти 2020 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда 50 киши иш билан таъминланган. У бошчилигидаги корхона ташқи савдо, экспорт, импорт, транспорт хизмати, қурилиш соҳасида фаолият олиб бориб, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Х.Сафаров O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси ўринбосари (жамоатчилик асосида) сифатида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини омма орасида кенг тарғибот қилиб келмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг энг фаол ва жонкуяр депутатларидан.
2019 йилдан ҳозирги қадар Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши депутати сифатида 17-Чорбахосса сайлов округи ҳамда 2020 йилдан ҳозирга қадар Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутати сифатида Пешку туманидаги 35-Янгибозор сайлов округи сайловчиларининг манфаатларини ҳимоя қилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ўз фаолиятида депутатлик сўрови амалиётидан ҳам кенг фойдаланмоқда.
Ўзи сайланган сайлов округларида депутатлик фаолияти бўйича бир қатор намунали ишларни амалга оширди. Унинг бевосита ташаббуси билан аҳолини узлуксиз тоза ичимлик суви, газ, электр энергияси билан таъминлаш, ҳудуднинг ички йўллари соз ҳолатга келтириш, ҳудудда савдо шохобчалари ва хизмат кўрсатиш манзиллари, спорт майдончалари, боғчалар қурилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга доимий беғараз ёрдам кўрсатиб келмоқда. Унинг ёрдами билан оғир хасталикга чалинган 10 дан ортиқ кам таъминланган оила аъзолари вилоят касалхоналарида бепул даволанган. “Ёшлар дафтарига” киритилган уч нафар ёшлар ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонага ишга қабул қилинган.
Ибратли оила бошлиғи, фарзандларини билимли, ҳунарли, халқига муносиб инсонлар этиб тарбияламоқда.
Фидойи ва жонкуяр тадбиркор, депутат сифатида, ташаббускорлиги ва меҳнатсеварлиги билан вилоят аҳолиси орасида ҳурмат қозонган.
Download 33.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling