Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига


Download 14.64 Kb.
Sana28.03.2023
Hajmi14.64 Kb.
#1302661
Bog'liq
ФИКРНОМА2


Бухоро муҳандислик-технология институти “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналиши 3-босқич талабаси Бафоева Гулрух Умеджон қизига
ФИКРНОМА
Бафоева Гулрух Умеджон қизи Бухоро вилояти Жондор тумани ишчи оиласида туғилган. Миллати ўзбек. 2020 йилдан Бухоро мухандислик-технология институти, “Энергетика” факультети “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” йўналишига гранд асосида ўқишга қабул қилинган. Ҳозирги кунда Бухоро муҳандислик-технология институтининг 3-босқич талабаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи “Энергетика” факултети ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Таълим йўналиши- “Электр техникаси электр механикаси ва электр техналогиялари” бўйича. У ўқиш даври мобайнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро шаҳар ҳамда вилоят Кенгашлари томонидан ташкил этилган барча маънавий-маърифий, спорт тадбирлари ва ўқув-семинарларда фаол иштирок этиб, жонбозлик кўрсатди. Фаолияти давомида ўзининг қизиқувчанлиги, илм олишга интилиши, изланишлари ва жамоатчилик ишларида фаоллиги туфайли бир қатор ютуқларга сазовор бўлган.
Бухоро шахрида 21-25 май кунлари ўказилган халқаро зардўзлик ва заргарлик фестивалида фаол иштирок этган.
2021 йил 9-декабрь “Халқаро коррупсияга қарши курашиш” куни муносабати билан “Биз коррупсияга қаршимиз” иншолар танловида 3- ўринни эгаллаган.
“Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлимиз билан бунёт этамиз” шиори остида республика эсселар танловининг институт босқичида фаол иштирок этган.
Ўзбекистон Республикаси бакалавриат учун таъсис этилган Беруний номли давлат стипендияси 2022/2023-ўқув йили танлови соҳибаси бўлган.
Г.Бафоева ўзининг намунали хулқи ва аъло баҳоларда ўқиши билан тенгдошлари ва устозлари орасида ўз ҳурматига эга талаба ҳисобланади. У ўқиш давомида энергетика сохасида ҳам фаол иштирок этиб, доимий равишда соҳа бўйича янгиликларга интилиб, етакчи профессор-ўқитувчилари билан устоз-шогирд тизимида фаолият юритиб келмоқда. Шу билан бирга факультет талабаларинг маънавий-ижтимоий ҳаёти бўйича маълумотлар базасини шакллантириб, турли хил лойиҳа ва тадбирларда иштирокини таъминлашда фаол ҳаракат олиб бормоқда.
Г.Бафоева келажакда ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлиб етишишига ишонамиз ва унинг номзодини “Зулфия” номидаги Давлат мукофотига таълим йўналиши бўйича муносиб номзод сифатида тавсия этамиз.

Электр механикаси ва технологиялари”


кафедраси мудири: доц.И.И.Хафизов.
Download 14.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling