Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун лицензия хайъатига хужжатларни туплами


Download 13.99 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi13.99 Kb.
#1588465
Bog'liq
Чакана савдо фаолиятини олиб бориш


Чакана савдо фаолиятини олиб бориш учун лицензия хайъатига хужжатларни туплами

1. Юридик манзили, фармацевтика фаолияти тури ва илова қилинган хужжатлар рўйхати келтирилган ариза (2а-илова).
2. Ташкилотнинг таъсиси бўйича хужжатлари, (устав, Низом ва субъектни давлат рўйхатида қайд этилганлиги хақидаги гувохноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари).
3. Бинодан фойдаланиш хуқуқини қонуний эканлигини тасдиқловчи хужжатлар (шахсий мулк, аренда, агар янгитдавн қурилган дорихона биноси бўлса, техник инвертаризация бюроси томонидан берилган ишлаб чиқариш хоналарининг техник плани).
4. Кўрсатилган фармацевтика фаолияти учун, мавжуд хоналарнинг мослиги хақида СЭС нинг хулосаси.
5. Олий фармацевтика маълумоти хақидаги дипломининг нотариал тасдиқланган нусхалари. Мазкур шахсни лавозимига қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруғи нусхаси.
6. Ваколатланган назорат тахлил лабораторияси билан дори воситаларини тахлил учун тузилган шартнома.
7. Лицензия бериш учун ундирилган йиғимлар ва пошлинани тўлаганлиги хақидаги хужжатлар (тўлов топшириғи ѐки квитанциялар нусхалари)
. 8. Худудий “Дори - дармон” ДАБ томонидан дорихона очиш учун дорихона манзили ва хоналарнинг ўлчами, сони кўрсатилган тақдимнома.
9. Аввал берилган лицензиянинг асл нухсаси (агар хужжатлар) қайта расмийлаштирилаѐтган бўлса). Врач рецепти бўйича дори воситалари ва тиббий ашѐ ва стерил эритмалар тайѐрлаб сотиш, олиш, шунингдек тайѐр дори воситалари ва тиббий ашѐ ва тиббий буюмларни сотиб олиш ва сотиш хуқуқини бериладиган лицензия олиш учун.
Лицензия олиш учун зарур бўлган хужжатлар

  1. лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили, банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами);
амалга ошириш мўлжаллаётган фаолиятнинг тури (унинг бир қисми) ҳамда фаолият амалга ошириладиган муддат;

  1. юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманиниг нотариал тасдиқланган нусхаси;

  2. лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи хужжат;

  3. ҳудудий санитария-эпидемиология назорати органининг лицензияланадиган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия талабгоридаги мавжуд биноларнинг санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

  4. моддий-техника базаси, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар ва ходимларнинг мавжудлиги тўғрисида маълумотнома;

  5. Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий органларининг фармацевтика фаолият турларининг табиатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси (дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш фаолиятини юритиш учун).Бу боскич чакана савдо ташкилотлари учун тегишли эмас.

Download 13.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling