Чирчиқ давлат педагогика университети “Психология” кафедраси мудири, психология фанлари номзоди Ш. Р. Самарова


Download 15.68 Kb.
Sana21.02.2023
Hajmi15.68 Kb.
#1217962
TuriДиссертация
Bog'liq
taqrizga javob


Чирчиқ давлат педагогика университети
Психология” кафедраси мудири,
психология фанлари номзоди Ш.Р.Самарова
Диссертация юзасидан берилган хулоса, амалий ва назарий тавсиялар асосланган ва мақсадга мос келади. Тадқиқот ишида маълум камчиликлар мавжуд, улар қуйидагилар:

  1. Тадқиқот усуллари бўлимида тест методи деб номланган, лекин тест методлари ва коррекциялаш услларининг номлари қайси метод эканлиги аниқ кўрсатилмаган.

Педагогик диагностикада педагогик жараён, ёки, педагогик ҳодисани ўрганиш учун тест методидан фойдаланилади. Биз диагностик метод сифатида Тест методидан фойаланганимизни курсатиш учун шундай ифодалаганмиз. Бироқ, диссертация матнида ўқувчиларнинг таълимий натижаларини диагностика қилиш учун таълимий тестлардан фойдаланганимиз хақида маълумот берилган.


Бу жавоб бериш учун
Бундан ташқари, ўзингиз билишингиз учун: Басс-Дарки, Айзенк, Роршахнинг тестлари бор. Бу тестлар олимлар фамилияси билан аталган. Бироқ бу тестлар ўқувчиларнинг шахсий сифатларини ўрганишга, руҳий ҳолатини диагностика қилишга мўлжалланган

Сизга кўпроқ, Холмовская томонидан ишлаб чиқилган тест тўғри келади. У ҳам кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ахлоқий фазилатларни диагностика қилиш тести


Ёки, Орловнинг ўрта мактаб ёшидаги ўқувчиларда соғлом тафаккурни ривожлантиришни аниқлаш тести



  1. Диссертациянинг 3.2 бобида интеллектуаллик ва креативликни ривожлантиришга йўналтирилган тренинглар деб номланган. Лекин тренингнинг номи, мазмуни ва моҳияти очиб берилмаган.

  2. 10- ва 105-бетларида орфографик ва стилистик хатолар бор.

Шу билан биргаликда диссертацияда қуйидаги таклифлар ҳам бор:

  1. Бошланғич синф ўқувчиларининг таълим натижаларини диагностика қилиш кўпроқ ижтимоий омилларга эътибор берилган. Ишда психологик ва биологик омилларни ҳам очиб берилганда ишининг мазмунини янада бойитади.

  2. Ўқувчиларнинг билим, кўникма малакаларини ўзлаштирганлик диагностикасида дифференциал фарқларни очиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.


Тақризчи: У.С. Шерматова
педагогика фанлари бўйича
фалсафа доктори (PhD)
Диссертация иши ва унинг автореферати юзасидан қуйидаги таклиф ва мулоҳазалар баён этилади:

  1. Муаммони ёритишда фақатгина 2-3 педагог олимларнинг тадқиқотлари ёритилган (1.1-§). Ишда камида 5-6 та олимлар тадқиқотлари ёритилиши унинг сифатини оширишга хизмат қилган бўлар эди.

  2. Диссертация мавзусида коррекциялаш тушунчаси мавжудлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бошланғич синфларда педагогик диагностика ва коррекциялашни амалга ошириш асосларини ёритишда ўқувчиларнинг ёш, психофизиологик хусусиятлари ҳисобга олиш юзасидан аниқ тавсиялар ишлаб чиқилмаган.

  3. Диссертацияда педагогик диагностикага оид атамалар луғатини келтириш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

  4. Тадқиқотда тиниш белгилари билан боғлиқ имло хатолари мавжуд.

Download 15.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling